Юрак бўлмачаси натрий уретик пептиди (ПНФ)
Бу пептид 28 аминокислотадан иборат, 1 дисульфид боғи бор, юрак бўлмачаларида ишлаб чиқарилади ва прегормон (126 ак қолдиғи) сақланади. Унинг секрецияси асосан АД ошганда кузатилади, қон плазмаси осмолярностини кўтарилиши, тахикардия, катехоламинлар ва глюкокортикоидлар ошганда хам кузатилади. ПНФ нинг асосий нишон хужайралари — буйракларнинг периферик артериялари хисобланади. У буйракларда олиб келувчи артерияларни кенгайтиради, буйракларда қон оқимини кучайтиради, фильтрация жараёнларини ва натрий ионлари экскрециясини жадаллаштиради. Қон томирлар силлиқ мушаклари камайтириб артериолаларни кенгайтиради. Уларнинг барчасини йиғиндиси қонда натрий миқдорини камайишига ва АД пасайишига олиб келади. ПНФ сигналини ўтказилиши G-оқсиллар билан боғлиқ эмас. Бу гормоннинг рецептори домен тузилишга эга бўлиб, доменни лиганд билан боғланиши мембранатинг ташқи томонида кечади, иккинчи домени эса мембранани тўлиқ кесиб ўтади ва гуанилатциклаза фаоллигига эга. Рецептор ПНФ бўлмаганда нофаол фосфорилланган холатда бўлади, рецептор ПНФ билан боғланганда гуанилатциклаза фаоллашади ва ГТФ дан цГМФ хосил бўлади. ПНФ ангиотензин II физиологик эффекти деб қаралади.
Кальций ва фосфор алмашинувининг бошқарилиши, болаларда рахитни келиб чиқиш сабаблари
Катта ёшдаги инсонларда кальцийнинг умумий миқдори тахминан 1000 г ташкил этади. Унинг 99% суякларда, шулардан 99% гидроксиапатит кристаллари шаклида [Са10(РО4)6(ОН)2Н2О] деполанади. Суякларда атиги 1% кальций фосфат тузлари холатида бўлади. Улар эрувчанг бўлиб кальций гомеостазини таъминлашда қатнашади. Умумий кальцийнинг 1% қон плазмасида бўлиб, у суяклар реабсорбциясидан ва сўрилган озуқа кальцийдан иборат. Унинг вазифалари: суяклар минерал компонентлари таркибига киради; гормон ва медиаторлар секрециясини бошқаради; кофакторлик вазифасини бажаради; регулятор сигналларни ўтказишда цАМФ каби воситачилик вазифасини бажаради; қон ивишида иштирок этади.
Қон плазмасида Са2+ умумий концентрацияси 2,12-2,6 ммоль/л, ёки 9-11 мг/дл. Қодаги кальций қуидаги холатларда бўлади:
боғланмаган, ионлашган кальций (тахминан 50%);
оқсиллар билан бириккан ионлашган (альбумин) (45%);
цитрат, сульфат, фосфат ва карбонатлар билан комплекс хосил қилган недиссоциацияланмаган кальций (5%).
Биологик фаол бўлиб ионланган кальций хисобланади, унинг миқдори 1,1—1,3 ммоль/л тенг. Кальций гомеостазини бузилиши қуидаги холатларга олиб келади: нерв ва мушак хужайраларида қўзғалиш поғонасини ўзгаришига, кальцийга боғлиқ каналлар фаолиятини бузилишига, ферментлар фаоллигини пасайишига, гормонлар таъсирини ўзгаришига олиб келади. Қонда Са2+ гомеостазини атиги 1% ўзгариши регулятор механизмларни ишга тушишига олиб келади. Асосий регулятор гормонлар паратгормон, кальцитриол ва кальцитонин хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |