Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси биоорганик ва биологик кимё кафедраси



Download 484,25 Kb.
bet17/23
Sana21.02.2022
Hajmi484,25 Kb.
#45325
TuriЛекция
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23
Bog'liq
15 лекция Гормонлар

Альдостерон
Альдостерон — энг фаол минералокортикоид хисобланиб, буйрак усти безининг пўстлоқ қисмида холестериндан синтезланади. Унинг синтези ва секрецияси плазмада Na+ концентрацияси пасайганда, К+ концентрацияси кўпайганда кузатилади. Шу жумладан альдостерон секрециясини простагландинлар, АКТГ ва айниқса ренин-ангиотензин тизими фаоллаштиради. Альдостерон оқсиллар билан кучсиз боғланган холда қонда жигарга ташилади ва у ерда тетрагидроальдостерон-3-глюкуронидга айланиб сийдик билан экскрецияланади.
Гормон нишон хужайралар ядроси ва цитоплазмасидаги рецепторлар билан боғланиб специфик генлар экспрессиясига олиб келади ва қуидаги оқсиллар синтезини фаоллаштиради:
а) буйрак каналчаларининг эпителиал хужайраларида Na+ ташувчи оқсил транспортерлари;
б) буйрак каналчалардан натрийни мембраналар аро бўшлиққа, калийни эса мембраналар аро бўшлиқдан буйрак каналчаларига ўтишини таъминловчи Na++,-АТФ-азаларни;
в) калий ионларини буйрак каналчаларидан бирламчи сийдикга ташиб берувчи оқсиллар синтезини;
г) фаол транспортни амалга оширишда қатнашувчи АТФ синтезини таъминловчи митохондриалардаги Кребс халқаси ферментлари (цитратсинтаза) синтезини. Бунинг натижасида қон плазмасида Na+ миқдорини ортиши, калий экскрециясини кучайиши кузатилади.
Альдостерон синтези ва секрециясини асосий фаоллаштирувчиси бўлиб ренин-ангиотензин тизими хисобланади. Ренин — бу ЮГА синтезланувчи протеолитик фермент, улар буйрак клубочкаларнинг афферент артериолалари охирида жойлашган. ЮГА хужайралари буйракларда перфузион босимни пасайшига ўта сезувчанг. АД пасайиши олиб келувчи артериолаларда перфузион босимни пасайишига ва ренин секрециясига олиб келади. Рениннинг субстратлари бўлиб ангиотензиноген хисобланади. Ангиотензиноген — а2-глобулин, 400 ортиқ аминокислота қолдиқларидан ташкил топган, жигарда синтезланади, унинг синтезини глюкокортикоидлар ва эстрогенлар кучайтиради. Ренин ангитензиноген молекуласи NH-учидаги аминокислоталарни гидролизлайди ва биологик фаолликга эга бўлмаган декапептид ангиотензин I хосил қилади. Ангиотензин I дан эндотелиал хужайралар, ўпка ва қон плазмасида карбоксидипептидилпептидаза (антиотензин-превращающий фермент, АПФ) таъсирида С-учидан 2 аминокислота қолдиғи ажралиб чиқади ва окта-пептид — ангиотензин II хосил бўлади.
Ангиотензин II буйрак усти бези пўстлоқ қисми ва силлиқ мушак хужайралари плазматик мембранасидаги специфик рецепторлар билан бирикиб хужай ичида диацилглицерол ва инозитолтрифосфатлар концентрациясини ўзгартиради.а. Инозитолтрифосфатлар ЭР каль­ций ионлари ажралишини жадаллаштиради ва биргаликда протеинкиназа С фаоллаштиради. Бу эса ўз навбатида ангиотензин 2 жавоб реакциясини (альдостерон синтези ва секрециясини жадаллашиши) таъминлайди. Ангиотензин 2 нинг аминоучидан аминопептидаза таъсирида 1 аминокислота ажралиб чиқади ва гептапептид ангиотензин III хосил бўлади. Унинг концентрацияси қон плазмасида ангиотензин 2 нисбатан 4 маротаба паст, шунинг учун ангитензинларнинг биологик таъсири ангиотензин II билан боғлиқ. Уларнинг таъсири тугагандан сўнг специфик ангиотензиназалар таъсирида парчаланади. Альдостерон натрий ионлари реабсорбциясини кучайтиради, натрий ва сувни ушланиб қолишини таъминлайди ва организмда сув хажми меёрлашади. Шу билан биргаликда ангиотензин II миқдорини қонда ортиши вазоконстрикцияга олиб келади ва АД кўтарилишига сабабчи бўлади, чанқаш марказини қўзғотади ва сув кўп истъмол қилишга олиб кедади.
Бирламчи гиперальдостеронизмга буйрак усти бези аденомаси (синдром Конна, 80%) ёки пўстлоқ қисмининг диффуз пролиферацияси одлиб келади. Натрийни тўпланиши, калий, магний ва прото­нлар экскрециясини кучайиши кузатилади. натижада гипернатриемия, гиперволемия ва шишлар ривожланади, гипокалиемия эса мушаклар бўшашига, гипомагниемия – енгил метаболик алкалозга олиб келади. Иккиламчи гиперальдостеронизм юрак етишмовчилигида, буйракнинг сурункали касалликларида, хамда ЮГА осмалари натижасида қон айланишини бузилишида кузатилади. иккиламчи гиперальдостеронизмда ренин ва ангио­тензин II миқдорини ортиши, альдостерон синтези ва секрециясини жадаллашиши кузатилади. Кон зардобида ренин ва альдостеронни бир вақтда аниқлаш бирламчи (ренин миқдори паст) ва иккиламчи (ренин миқдори юқори) гиперальдостеронизмни дифференциал диагностикасини таъминлайди.

Download 484,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish