Гипофизар нанизм, или карликовость (nanos — карлик). СТГ етишмаслиги туғма, орттирилган (аутоиммун касалликларда, ЧМТ, радиация) бўлиши мумкин. У кўпинча бошқа эндокрин бузилишлар билан биргаликда кечади. Нанизм Ларона гепатоцитларда ўсиш гормони рецепторларини, хамда ИФР-1 ва ИФР-2 омиллари синтезини камайишидан келиб чиқади, СТГ гормони концентрацияси қонда юқори. Африка пигмейларининг паст бўйлиги (карликовость африканских пигмеев) — СТГ сигналини пострецептор ўтказилишини бузилиши хисобига келиб чиқади. Бунда қон зардобида СТГ меёрида, ИФР-1 омили камайган. Гипофизнинг соматотроф гормон ишлаб чиқарувчи хужайралар ўсмасида бу гормоннинг гиперфункцияси келиб чиқади. Болаларда ва ўсмирларда гигантизмга олиб келади, барча тўқималар бир хил ривожланади. Катталарла гиперсекреция акромегалияга олиб келади – юз, бармоқлар, товон, бош мия ва ички аъзоларнинг кенгайиши кузатилади. Тахминан 40% беморларда соматотроф хужайралар плазматик мембрана G-оқсилининг α1-суббирлигини мутацияси хисобига аденилатциклаза фаоллашаверади, цАМФ миқдори ортади, гормон секрецияси кучаяди.
5.5. Стероид гормонлар синтези ва катаболизми
Стероид гормонлар асосида циклопентанпергидрофенантрен ҳалқаси ётади. Буйрак усти бези пўстлоқ қисми ва жинсий безларда биологик фаолликга эга бўлган гормонларни қурилишида 21 углерод атомининг бўлиши умумий бўлиб ҳисобланади, шунинг учун улар прегнаннинг унумлари ҳисобланадилар. Бундан ташқари улар учун қуйидаги структур белгилар: 4 ва 5 углерод атомлари орасида қўш боғни, 3-углерод атомида кетон гуруҳи (С=О), 17-углерод атомида ён занжирни (-СО-СН2-ОН) бўлиши характерлидир.
Одам ва кўпчилик ҳайвонларда буйрак усти бези пўстлоқ қисмини 5 гормони кенг тарқалган: глюкокортикоидлар, минералокортикоидлар, андрогенлар, эстрогенлар ва прогестинлар.
Кортикостероидлар ўтмишдоши бўлиб холестерин ҳисобланади ва стероидогенез жараёни гипофиз АКТГ билан бошқарилади. Ўз навбатида гипофизда АКТГ синтези, демак буйрак усти безида кортикостероидларни синтезини гипоталамус бошқаради, у стресс ҳолатларга жавобан кортиколиберин ишлаб чиқаради. АКТГнинг буйрак усти безига тез (қисқа вақт) ва секин (сурункали) таъсир этиши исботланган, ўткир ҳолатларда без тўқимаси қисқа даврли кортикостероидлар синтезини ошириш билан жавоб беради, айни вақтда АКТГ сурункали таъсир этганида уни трофик таъсири кўринади, яъни без хужайраларининг ўсиши ва кўпайшини таъминловчи барча модда алмашинув жараёнлари стимулланади, шунингдек стероид гормонлар секрециясини узоқ вақт давом этади. АКТГ таъсири специфик рецептор ва аденилатциклаза – цАМФ – протеинкиназа системаси орқали амалга ошади.
Кортикостероидлар специфик м-РНК ва тегишли оқсил синтезига индуцирловчи таъсири тажрибаларда тасдиқланган. Бундай таъсир уларни цитозол таъсир механизмига асослангандир. Ҳозирги вақтда организмда модда алмашинувни кортикостероид бошқарув механизми кетма-кетлиги мавжудлиги ҳақида концепция ишлаб чиқилган:
Гормон ген оқсил (фермент)
Кортикостероидлар биосинтезини асосий йўли холестеринни прегненолонга ферментатив айланишини ўз ичига олади. Прегненолон барча стероид гормонларнинг ўтмишдоши ҳисобланади. Ферментлар иккита кетма-кет келувчи гидроксилланиш ва холестерин ён занжирининг ажралиш (изокапрон кислота альдегиди сифатида) реакцияларини катализлайди. Мураккаб оксигеназ системада электрон ташувчи сифатида цитохром Р-450 қатнашади, бундан ташқари электрон ташувчи оқсил, хусусан адренодоксин ва адренодоксинредуктаза, иштирок этади.
Стероидогенезни кейинги босқичлари мураккаб гидроксилланиш системаси ёрдамида катализланади, бу система буйрак усти бези пўстлоқ қисми хужайралари митохондриясида топилган.
Глюкокортикоидлар турли тўқималардаги модда алмашинувига турлича таъсир этади. Мушак, лимфатик, бириктирувчи ва ёғ тўқималарида глюкокортикоидлар катаболик таъсир кўрсатиб, хужайра мембраналари ўтказувчанлигини пасайтиради ва натижада глюкоза ва аминокислоталарни кириши тормозланади; айни вақтда улар жигарга қарама-қарши таъсир кўрсатади. Глюкокортикоидлар таъсирини охирги натижаси бўлиб, асосан глюконеогенез ҳисобига, гипергликемияни ривожланиши ҳисобланади.
Бундан ташқари, глюкокортикоидлар юборилгандан кейин гипергликемия ривожланиш механизмига мушакларда гликоген синтезланишини пасайиши, тўқималарда глюкоза оксидланишининг тормозланиши ва ёғлар парчаланишининг кучайиши киради.
Кортизон ва гидрокортизонни жигар тўқимасидаги баъзи оқсил-ферментлар синтезига индуцирловчи таъсири исботланган. Бундай ферментларга триптофанпирролаза, тирозинтрансаминаза, серин- ва треонин- дегидротаза ва бошқалар киради. Демак, гормон генетик ахборотни ўтказишини биринчи боскичи – транскрипцияга таъсир этиб, м-РНК синтезини тезлаштиради.
Минералкортикоидлар (дезоксикортикостерон ва альдостерон) асосан натрий, калий, хлор ва хлор ионларини ушланиб қолиши ва калий ионларини сийдик билан чиқарилишини таъминлайди. Эҳтимол, буйрак каналчаларида натрий ва хлор ионларини қайта сўрилиши модда алмашинувини бошқа махсулотларини, хусусан сийдикчил, чиқариш ҳисобига содир бўлади. Альдостерон молекуласида 13-углерод атомида метил гуруҳи ўрнига альдегид гуруҳи бўлганлиги сабабли шу номни олган. Альдостерон бошқа кортикостероидлар орасида энг фаол минералокортикоиддир, хусусан у минерал алмашинувига таъсир этиши бўйича дезоксикортикостерондан 50-100 баробар фаолдир.
Маълумки, кортикостероидлар ярим парчаланиши даври 70-90 мин ташкил этади. Кортикостероидлар ёки қўш боғларни узилиши ҳисобига кайтарилади, ёки 17-углерод атомида жойлашган ён занжирини ажралиши билан борадиган оксидланишга учрайди, иккала ҳолатда ҳам гормонларни биологик фаоллиги пасаяди. Буйрак усти бези пўстлок қисми гормонларини оксидланишидан ҳосил бўлган маҳсулотни 17-кетостероидлар деб аталади; улар охирги маҳсулот сифатида сийдик билан чиқарилади, эркакларда эса эркаклар жинсий гормони алмашинувини охирги маҳсулоти ҳисобланади. 17-кетостероидларни миқдорини сийдикда аниқлаш катта клиник аҳамиятга эга. Меёрда суткалик сийдикда эркакларда 10-25 мг, аёлларда эса 5-15 мг 17-кетостероидлар бўлади. Улар секрециясини ортиши уруғдонлар интерстициал тўқимасини саратонида кузатилади, бошқа тестикуляр саратонларда уни миқдори меёрда бўлади. Буйрак усти бези пўстлоқ қисми саратонида 17-кетостероидларни сийдик билан экскрецияси кескин ортиб, бир суткада 600 мггача чиқарилиши мумкин. Пўстлок қисмни оддий гиперплазиясида сийдик билан кетостероидларни чиқариши даражаси унчалик юқори бўлмайди.
Саратон ёки оддий гиперплазияни дифференциал ташхис қилиши учун α- ва β-17-кетостероидларни алоҳида аниқлашдан фойдалиналанади. Гипофиз олдинги бўлаги гипофункциясидаги евнохоидизмда сийдик билан 17-кетостероидлар кам ажратилади. Эркакларда аддисон касаллигида 17-кетостероидлар экскрецияси кескин пасайган (1-4 мг\сут), аёлларда эса бу касалликларда у амалий жиҳатдан кузатилмайди. Бу 17-кетостероидларни нафақат буйрак усти бези гормонларидан, балки эркаклар жинсий гормонидан ҳам ҳосил бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Микседемада (қалқонсимон без гипофункцияси) экскрецияланувчи 17-кетостероидлар миқдори минимал даражага (2-4 мг) яқин. Лекин, асосий касалликни даволашда қалқонсимон без гормонларидан фойдаланиш самарали бўлса ҳам, сийдик билан 17-кетостероид экскрециясига кам таъсир этади.
Буйрак усти бези пўстлоқ қисм гормонларидан ҳозирги вақтда клиник амалиётда дори моддалар сифатида кенг қўлланиланади. Даволаш мақсадида кортизондан фойдаланиш тасодифий кузатув натижасидир. Ҳомиладорликда ревматоид артрит симптомларини оғирлик даражаси кескин пасайиши, лекин туғруқдан кейин барча симптомларни пайдо бўлиши кузатилган. Ҳомиладорлик даврида буйрак усти бези пўстлоқ қисми гормони секрецияси ва уни қонга чиқарилиши ортар экан. Буйрак усти безини гистологик текшириш пўстлоқ қисм хужайраларини тез ўсиши ва пролиферациясини исботлади. Бу кузатувлар буйрак усти бези пўстлоқ қисми гормонларидан, хусусан кортизолдан, ревматоид артритларни даволашда фойдаланиш фикрига олиб келади. Ревматоид артритларни даволашда баъзи муаллифлар 100% ижобий натижалар олдилар. Глюкокортитикоидлар яллиғланиши, аллергияга қарши антииммун фаолликга эга бўлганликлари учун бронхиал астма, ревматоид артрит, қизил бўрича, сачратқи, турли аутоиммун касалликлар, дерматозлар ва бошқаларни даволашда кенг қўлланиланади. Лекин кортикостероид препаратни узоқ вақт қўллаш организмдаги модда алмашиниши жираёнларини бузилишига олиб келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |