Гормон
|
Тузилиши
|
Биологик функцияси
|
Ўсиш гормони, соматотропи (ЎГ, СТГ)
|
Полипептид, 191 ак
|
Скелет ва тўқималарни постнатальный рост скелети ва юмшоқ тўқима ўсишини фаоллаштириш. Энергия ва минерал алмашинувни бошқариш.
|
Тиреотропин, тиреотроп гормон (ТТГ)
|
Димер, полипептид, α - 91 ак, β – 112 ак
|
Йодтиронинлар синтезини фаоллаштириш.
|
Пролактин (ПРЛ)
|
Полипептид, 197 ак
|
Лактацияни фаоллаштириш
|
Лютеинловчи гормон (ЛГ)
|
Полипептид, α – 96 ак, β – 121 ак
|
Аёлларда овуляцияни, эркаклар Лейдиг хужайраларида андрогенлар синтезини фаоллаштиради.
|
Фолликулостимулловчи гормон (ФСГ)
|
Полипептид, α – 96 ак, β – 120 ак
|
Эркакларда Сертоли хужайраларда сперматогенезни, аёлларда фолликулогенезни таъминлайди.
|
Контикотропин, адренокортикотроп гормон (АКТГ)
|
Полипептид, 39 ак
|
Буйрак усти безини ўсишини жадаллаштиради, кортикостероидлар синтезини фаоллаштиради.
|
Липотропин (ЛТГ)
|
Полипептид, 93 ак
|
Липолизни кучайтиради.
|
Гипофиз орқа бўлагининг гормонлари.
Гипофиз орқа бўлагининг гормонлари вазопрессин ва окситоциндир. Бу гормонлар дастлаб гипоталамуснинг махсус нейронларида синтезланиб, турли нейронлар ёрдамида гипофизнинг орка бўлагига ўтади ва сўнгра қонга тушади. Иккала гормон ҳам нонапептидлар бўлиб, қуйидаги тузилишга эга:
S S
Н-Цис-Тир-Иле-Глн-Асл-Цис-Про-Лей-Гли-СО-NH2
Н-Цис-Тир-Фен-Глн-Асл-Цис-Про-Арг-Гли-СО-NH2
S S
Вазопрессиннинг окситоциндан фарқи шуки, N – учида 3- ўриндаги изолейцин ўрнида фенилаланин, 8 – ўринда эса лейцин ўрнида аргинин сақлайди.
Окситоциннинг биологик таъсири туғиш пайтида бачадон силлиқ мускуллари ва сут безлари альвеолалари атрофидаги мускул толалари қисқаришини ва сут бузлари альвеолалари атрофидаги мускул толалари қисқаришини стимуллаш билан боғлиқдир. Вазопрессин эса қон томирлари силлиқ мускулатураси қисқаришини стимуллаб, шу боис кучли вазопрессор (томирларни қисқартириш) таъсирига эга. Аммо унинг асосий вазифаси сув-туз алмашинувини бошқаришдир. Вазопрессин унча юқори бўлмаган концентрацияда (1 кг тана массасига 0,2 нг) жуда кучли антидиуретик таъсир кўрсатади – буйрак каналчалари мембранасидан сувнинг қайта сўрилишини стимуллайди. Меёрда вазопрессин одам организми қон плазмасининг осмотик босимини ва сув балансини назорат қилади. Патологияда, хусусан, гипофиз орқа бўлаги атрофиясида қандсиз диабет ривожланади. Бу касалликда сийдик билан жуда кўп миқдорда суюқлик ажралиб чиқади.
Гипофиз ўрта бўлаги гормонлари.
Гипофизнинг ўрта бўлагида α- ва β-меланостимулловчи (α-МСГ ва β-МСГ) гормонлар синтезланиб қонга қтади. α-МСГ 13 аминокислотадан, β-МСГ эса 22 аминокислотадан тузилган пептидлардир. Меланотропинларнинг физиологик вазифаси меланиногенез пигмент хужайралари (меланоцитлар) сонининг кўпайишини стимуллашдан иборатдир.
Гипоталамо-гипофизар тизимининг бузилиши турли хил кўринишлар билан кечади. Гипофункция тўлиқ (пангипопитуитаризм) ёки қисман (1 ёки бир неча гормонларнинг гипофункцияси) бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |