Кальцитриол
Кальцитриол стероид гормонлари каби холестериндан синтезланади ва уни таъсири қон плазмасида кальций миқдорини оширишига қаратилган. Терида 7-дегидрохолестерол (провитамин D3) холекальциферол (витамин D3) айланади, яъни ультрабинафша нурлари таъсирида холестериннинг 9-10 углерод атомлари орасидаги боғлар ноферментатив узилиши кузатилади, В халқанинг очилиши кузатилади ва холекальциферол хосил бўлади. Бу йўл билан дитамин D3 нинг асосий қисми синтезланади, оз миқдорда витамин D3 озуқа махсулотлари билан тушади ва ингичка ичакда бошқа ёғда эрувчи витаминлар билан биргаликда сўрилади. Эпидермисда холекальциферол махсус транскальциферин оқсили билан бирикади ва жигарга ташилади. У ерда 25-углероднинг гидроксилланиши натижасида кальцидиол (25-гидроксихо-лекальциферол, 25(ОН) D3) хосил бўлади. Витамин D-боғловчи оқсил билан кальцидиол буйракларга ташилади ва у ерда 1-углеродни гидроксилланиши натижасида кальцитриол [1,25(ОН)2D3] хосил бўлади. 1,25(ОН)2D3 витамин D3 фаол шакли хисобланади. Буйракларда кечадиган гидроксилланиш реакциясини митохондриал 1а-гидроксилаза ферменти катализлайди, бошқарилувчи хисобланади ва синтез тезлигини белгилайди. Паратгормон бу гидроксилазани фаоллаштиради ва 1,25(ОН)2D3 синтезини тезлаштиради. Қон зардобида фосфатлар ва Са2+ ионларини камайиши хам кальцитриол синтезини жадаллаштиради, Са2+ таъсири билвосита паратгормони таъсирида кечади. Гиперкальциемияда 1α-гидроксилаза фаоллиги сусаяди. аммо 24α-гидроксилаза фаоллиги ортади. Бу 24,25(ОН)2D3 метаболитлар синтезини кўпайишига олиб келади. Балки у хам фаолликга эгадир, лекин унинг ахамияти хозиргача аниқланмаган.
Кальцитриол нишон хужайралари бўлиб ингичка ичак, буйраклар ва суяклар хисобланади. Бошқа стероид гормонлар каби кальцитриол нишон-хужайраларнинг хужайра ичи рецепторлари билан боғланади, ядрога ўтади ва хроматинга таъсир этиб махсус структур генлар транскрипциясини жадаллаштиради. Масалан, ингичка ичак хужайраларида Са2+-боғловчи оқсиллар синтезини кучайтиради, натижада ичаклардан кальций ва фосфатлар сўрилишини ва қонга ўтишини жадаллаштиради, уларнинг миқдорини хужайралардан ташқари суюқликларда оширади. Буйракларда кальций ва фосфатлар реабсорбциясини тезлаштиради. Кальцитриол етишмаслигида суяк тўқимасининг органик матриксида аморф кальций фосфат ва гидроксиапатитлар кристаллари камайишига олиб келади, натижада рахит ва остеомаляция ривожланади. Кальций миқдорини қонда камайишида кальцитриол суяк тўқимасидан кальцийни сафарбарланишига олиб келади.
Рахит — болалик даврига хос бўлган касаллик бўлиб суяк тўқимасини кальций етишмаслиги хисобига минерализациясини бузилиши билан боғлиқ. У қуидагилар билан боғлиқ бўлиши мумкин: озуқа махсулотларда витамин D3 етишмаслиги; ингичка ичакларда унинг сўрилишини бузилиши; қуёш нури етишмаслиги натижасида кальцитриол ўтмишдошлари синтезини камайиши; 1α-гидроксилаза фаоллигини сусайиши; нишон хужайраларда кальцитриол рецепторлари нуқсони. Буларнинг барчаси ичакларда кальций сўрилишини сусайиши, қонда унинг миқдорини камайишига, натижада парат гормони секрецияси жадаллашишига ва суяклардан кальцийни чиқишига олиб келади. Рахитда калла суякларини шикастланиши; кўкрак қафаси ва тўшни олдига чиқиши; оёқ ва қўл, бармоқ суякларни деформацияси; қоринни катталашиши, боланинг мотор харакатларини секин ривожланиши кузатилади. Унинг олдини олиш – бу тўғри овқатланиш ва очиқ хавода, офтобда кўп бўлишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |