Интерфаол усул Интерактив ўйин . “Стол устидаги ручка”. Беморлар учун овкат ошхонада тайёрланади. У шифохонанинг хўжалик бўлимида жойлашган бўлади. Касал бемор касалхонага келиб тушиши билан унга пархезли таомларни, кабул килган навбатчи шифокор томонидан белгиланади. Белгиланган пархез касаллик тарихига ёзилади. Тайёр бўлган овкатни ёпик идишларда бўлимига олиб келинади. Одатда ташиш учун термослар, аравача термослар ёки бўлмаса оғзи каттик ёпилувчи идишлар ишлатилади.Хар бир таом алохида идишларда олиб келинади. Сут ва сут махсулотларни ташиш учун алохида белги ишлатилади.
Овкат таркатиш. Овкат таркатувчи ходим овкатни олиб келгандан кейин , болаларни факат хамшира овкатлантиради, уларни устидаги ок халатда «овкат таркатиш учун» деган ёзув бўлади. Палаталарни тозаловчи техник ходимларга овкат таркатиш ва идишларни ювишга рухсат берилмайди. эрта ёшдаги болалар (3 ёшгача) ва оғир беморлар палаталарда овкатлантирилади, каттарок ёшдаги болалар эса ошхонада овкатлантирилади.
Ошхона. Ошхона катта, тоза ва ёруғ бўлиш керак. Ошхона деворларни ювиш ва дезинфекция килиш онсонрок, бўлиш учун бўёк ёки кафел килинган бўлиши керак, стол усти плацикадан ёки оддий кленка билан ёпилган бўлиши лозим. Ошхона билан овкат таркатиш хонаси ўртасида дарча бўлиб ўша эрдан касал болаларга овкат таркатилади. Овкат таркатиш хонасига кириш алохида бўлиши керак, бу хонада куйидаги буюмлар бўлиши керак.
Идишлар ва курук озик овкат масалликларини саклаш учун шкаф.
Битта беморга мўлжалланган идишлар - 1 чукур ва 1 та юза тарелка, вилка, чой ва ош кошиклар ва чой ичиш учун пиёла.
Овкат таркатиш учун гигиеник тоза стол.
Овкат иситиш учун электроплиталар.
Идишларни ювиш учун 2 та секцияли ванналар.
Идишларни бўктириш ва ювиш учун бак.
Окиб турувчи иссик ва совук сув.
Дезенфекция килувчи ва ювувчи моддалар.
«Буфет учун» деб ёзилган йиғувчи инвентар
Тиббиёт хамшираси- Столни тўғри безатилганини овкат таркатувчисини хамда болаларни овкатланишини хам кузатиб туради. Болаларни 4 тадан стол атрофига пархезни хисобга олган холда ўтказади. Иложи борича бир хил пархездаги болаларни битта столга кўйилади. Ўзи овкат эя олмайдиган ва овкатдан бош тортаётган болаларни хамшира овкатлантиради, мажбурий овкатлантириш мумкин эмас.
Оғир ётган беморларни хам палатада хамшира томонидан овкатлантирилади. Агар бемор функционал кароватда ётган бўлса, уни боши кўтарилади, агар оддий кароватда ётган бўлса уни бошини кўтариши учун бош сохасига бир нечта ёстиклар кўйилади ва ярим ўтирган холатга келтирилади. Беморни бўйин ва кўкрак сохаси фартук билан ёпилади ва овкат кароват олидидаги столга кўйилади, овкатни кошик билан бемор оғзига якинлаштирилади . Сувни бўлса сув ичиш учун мўлжалланган идишда берилади. Идишга суюклик кўйиб копкоғи яхшилаб ёпилади ва секин асталик билан ичирилади.
Ейилган овкат микдори хамшира томонидан боланинг касаллик тарихига ёзилади. Хар сафар овкат таркатилгандан сўнг овкат таркатиш хонасида ва ошхонада хам тозалаш ишлари олиб борилади, кун охирига келиб эса дезинфекция килувчи моддалар ёрдамда хамма асбоб-ускуналар, стол- стул, плиталар, шкаф ва х.к ювилади. Болаларнинг хар бир овкатланишдан сўнг уларнинг идиш товоклари яхшилаб тозаланади.
Олдин идишлар колдиклардан тозаланади ва «колдик овкатлар» деб ёзилган челакка солинади, кейин хантал ва содалар билан тозалаб ювилиб идишлар окиб турган иссик сувда чайилади (70 градусдан юкори) ва вертикал холда куритилади. Яна идишларни дезенфекция килишни 130 градусли температурада 30 минут давомида курук шкафларда ўтказиш мумкин. Тозаловчи инвентарлар ишлатилгандан сўнг 0,5% хлораминга 1 соатга бўктирилади ёки 15-20 минут давомида кайнатилади, кейин куритиб белгиланган жойда сакланади.
Овкат колдикларини оғзи ёпилувчи бакка йиғилади. Бакларни тўлиб кетишга йўл кўйилмайди ва эртаси кунига колдирмай олиб чикиб ташланади. Шифохона таоминлайдиган асосий овкатдан ташкари беморларга кариндошлар томонидан овкат олиб келишга рухсат этилган. Одатда овкатни олиб келинган овкат тартибини, микдори ва фойдалийлигиии кузатилади, беморга белгиланмаган овкатни кабул килинмайди. Овкатлар полизтилен пакетларда кабул килинади, уларнинг микдори 1-2 кунга етадиган микдордан ортмаслиги керак, улар шкаф ва музлатгичларда сакланади (сут ва гўшт махсулотлари алохида). Курук озик-овкатларни кароват олдидаги тумбочкада саклаш мумкин. Олиб келинган овкат асосий овкатдан сўнг пархез турига, болани ёши ва иштахасига караб берилади. Болани биринчи йилида овкатлантириш.
Кўкрак билан овкатлантириш.Бола хаётини биринчи олти ойи мобайнида кўкрак сути билан бокиш табиий овкатлантириш дейилади. Она сути боланинг биринчи ойида Энг кимматли ва алмаштириб бўлмайдиган овкат хисобланади, болани яхши ривожланиши учун хамма талабларга жавоб беради. Оксил, ёғ ва углеводлар нисбати кўкрак сутида уларни яхши ўзлаштирилишига ва сўрилишига хизмат килади. Соғлом туғилган болани туғилиши билан кўкракка кўйилади. (ярим соат ичида). Болани киндиги кесилмасдан аввал коринга шундай ёткизиладики,бунда бола терисида сапрофит микрофлар хосил килиш ва биринчи овкатланиш рефлексини туғдириши учун. Бола ўзи кўкракка интилиб,онани змади.Бола змизилганда унинг ичакларига лактабактериялар ва она сутидаги химоя моддалари тушади. Болани биринчи 6 ойликкача факат кўкрак сути билан бокилади,. Шунинг учун она хар доим бола олдида бўлиши керак. Кўкрак сути билан бокишнинг 10 та принципи.
1.Овкатлантириш конун коидаларга катоий равишда риоя килиш ва буни тиббиёт ходимлари ва оналарга этказиш.
Тиббий ходимларига кўкрак билан емизиш коидаларини ўргатиш
Кўкрак билан бокиш афзалликлари хакида хомиладор аёлларга ва оналарга маълумот бериш
Туккан оналарга 30 дакика давомида кўкрак билан бокиш учун ёрдам бериш
Оналарга кўкрак сутни кандай килиб соғилишини ва лактация жараёнини саклашни ўргатиш.
Тиббий кўрсатмаларидан ташкари янги туғилган болаларга бошка овкат ва суюкликлар, кўкрак сутидан ташкари берилмайди. 7 кун давомида она ва болани битта палатада жойлашишни ташкил килиш
Кўкрак ёшдаги болани у сўраган пайт качонки бола хохласа.
Болани тинчлантирувчи она кўкрагини ўрнини босувчи нарсалар такикланади (сўрғич, бутилкалар)
Кўкрак сути билан бокувчи оналар тўгарагини ташкил килиш.Хомиладор аёлларни ва туғрукхонадан чиккан аёлларни тўгаракка жўнатиш.
Англия ва Австралия шифохоналарида чала туғилган ва кам тана вазнли болаларни бокиш учун махсус дастур «Кенгру» методи ишлаб чикилган, бунда бола хар доим она олдида бўлиб, ўзи кўкракка томон хархаракат килади, она иссиклигини туяди.Она хар доим ғамхўр ва ахамиятда бўлгани учун болани хаётчанлигини оширади. Бокиш коидалари
Овкатлантириш олдидан она кўлни яхшилаб ювиши керак ва сут йўлига тушган микроблар чикиб кетиш учун бир неча томчи сут соғиб ташланади. Она битта кўли билан болани ушлайди, иккинчи кўли билан болани оғзига кўкрак учини ва кўкрак учи олди айланасини бир кисмини 4 та бармок билан кўкрак кўтарилиб турилади ва бош бармок билан кўкрак усти ушлаб турилади, болани бурни ёпилиб колмаслиги учун.
Соғлом болада кўкрак билан бокишида сут етарли бўлса, 15-20 дакика давом этади, лекин биринчи кунлар туғрикдан кейин узок вакт 25-30 дакика давом этиши мумкин.
Кўшимча овкат бериш коидалари:
1.Кўкрак билан бокишдан олдин, кам микдордан бошланади.
2.Бошка турдаги кўшимча овкатга бола биринчисига тўлик ўргангандан сўнг ўтилади.
Кўшимча овкат ютилиши кийин бўлмаслиги керак
Янги овкат хили куннниг биринчи ярмида берилган маокул.
Болани 6 ойликда биринчи кўшимча овкат сабзавотли пюре берилади.. 7 ойликдан иккинчи кўшимча овкат каша берилади. 8 ойликда учинчи кўшимча овкат кефир ва творог берилади.
Аралаш овкатлантириш. Бола хаётини биринчи олти ойлигигача она сути билан бирга кўшимча сут аралашмаларни олишига аралаш овкатлантириш дейилади.Аралаш овкатга ўтказишни асосий сабаблари - сутни керакли микдорда бўлмаслиги- гипогалактия, онани касаллиги, ижтимоий - социал ахволлар. Болани канча микдорда
сут олаётганлигини билиш учун болани эмизишдан ва эмизишдан кейин торозга кўйиб ўлчаймиз ва кўрсаткичимизга караб суноий сутли аралашма белгиланади. Суноий овкатлантириш. Суноий овкатлантиришда бола кўкрак сути ўрнига сутли суноий аралашма олади. Суноий овкатлантиришда аралаш овкатлантиришдек сут аралашмалари берилади. 2 ойгача болани 7 марта хар 3соатда, 2 - 4 ойгача 6 марта хар 3 ,5 соатда, 4 ойдан юкори 5 марта хар 4 соатда овкатлантирилади. Суноий овкатлантиришда куйидаги коидаларга риоя килиниш керак:
аралашма 36-37 С гача иситилган бўлиши керак.
Аралашма тури шифокор томонидан белгиланади. Суноий овкатлантиришда овкат микдори хамшира томонидан овкатланиш варағига киргизилади, бу хар бир бола учун алохида тутилади.