Термометр ва хароратни ўлчаш тартиби
Тана хароратини ўлчаш учун хозирги вактда лурли модификациядаги термометрлар тавсия этилмокда. Буларга оғиз, кўлтикости, ректал, паст хароратларни ўлчовчи, шишали. кимёвий, тимпаник ва электрон термометрларни мисол килиб келтириш мумкин.
49-расм. Тимпаник термометр лурлари.
Тимпаник термометрлар - электрон асбоб шаклида бўлиб. батарcйкалар ёрдамида ишлайди ва кулок ноғора парадасининг хароратини аниклаш учун кўИланилади (49-расм).
50-расм. Кимёвий-бир марталик термометрлар.
Кимёвий термометрлар - бир марта кўллашга мўлжалланган бўлиб, харорат ўзгарганда ўз рангини ўзгартирадиган, иссикликни сезувчи кимёвий моддалар билан лўлдирилган, нукталар кўринишидаги ингичка пластик ясси парчалардир (50-расм).
Электрон термометрлар эса хароратни тез ва аник ўлчашни таоминлайдиган, бир марта ишлатиб алмаштириладиган учли зонди бор махсус термометрлар хисобланади(5 л-расм).
Тана хароратини ўлчашда кўпинча Селсий бўйича даражаланган максимал тиббий термометрдан фойдаланилади (52- расм). Шкаласи 34° дан 42° гача даража- ларга бўлинган. Резервуар ва термометр капиллар найчасининг озрок кисмини тўлдириб турган симоб исиганда хажми кенгайиб, капиллардаги симоб устуни секин кўтарилади. Иситиш тўхтагандан сўнг симоб резервуарга ўзича кайта олмайди. Чунки резервуар тубига кавшарланган ва юкори учи билан капилларга чикадиган штифт бунга тўскинлик килади.Термометр совитилгандан сўнг бир неча марта силкитиб, симобни резервуарга кайтариш мумкин. Совимаган термометрни силкитилса капиллардаги симоб устунчаси туайда бўлакчаларга парчаланиб кетиши мумкин. Буни такрор силкитиш ёии билан бартараф этилади. Термомелр сакланадиган стакан тубига бир кават пахта кўйилади ва стаканнинг учдан бир ёки иккидан бир кисмига 70% ли спири, Каретников эритмаси (11 мл дистилланган сувга 12г натрий гидрокарбонат, И5г формалин ва 3г карбол кислота кўшилган эритма) ёки бошка бирор дезинфексияловчи эритма куйилади. Хароратни ўлчаб бўИгандан сўнг термометрни синдириб кўймаслик учун эхтиёт килиб, пастки учи билан стаканга солиб кўйилади. Харорат асосан кўлтикдан. камрок холларда чов бурмасидан ўлеханади. Кок суяк бўлиб колган беморларда ва чакалокларда хароратни тўғри ичакдан ёки оғиз бўшлиғидан ўлехаш мумкин. Харорат ўлчанадиган жойларда яллиғланиш жараёни (терининг кизариши, бир оз шишиши) бўлмаслиги керак. чунки бундай жойда харорат баланд бўлади.
Хароратни ўлехашдан олдин кўлтик сохаси ёки чов бурмаси курук килиб анилади. чунки нам бўлса, кўрсаткичлари паст чикади. Дезинфексия килинган курук термометр силкитилиб. симоб устунчаси шкаладан пастга лушганлигига ишонч хосил килингач, термометрни симоб резервуари терига хамма томондан тегиб турадиган килиб, пастки учи билан кўллик сохасига кўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |