Томок ва бурундан суртма олиш. Оғиз ва бурун бўшлиғидаги микроб флорасини текширишда, шунингдек дифтерияга шубха бўлганда томок ва бурундан суртма олиш зарур, бунинг учун бактериологик лабораторияда махсус тайёрланадиган стерил пробиркалар олинади. Пробиркада копкоғидан ўтказилган, учига пахта пилик ўралган ингичка сим бўлади. Ундириш учун одатда ярадан чикадиган йиринг, бодомча безлар, танглай равокларидаги караш олинади.
Оғиз бўшлиғидан суртма олиш учун беморни ёруғрок жойга ўтказилади ва ундан оғзини очиш сўралади (104-расм). Хамшира шпателни чап кўлга олиб, у билан беморнинг тил илдизини босиб туради, ўнг кўли билан пробиркадан тампонни (тикиннинг юкори кисмидан ушлаб) олиб (тампонни бошка хеч нарсага теккизмай) караш ёки ярадан чикаётган йирингнинг бир кисмини эхтиётлик билан олади ва тампонни пробиркага солади (105-расм).
Ёш боладан суртма олиш лозим бўлганда ёрдамчи хамшира ёки она боласини тиззасига ўтказади. унинг оёкларини ўз оёклари орасида кисиб олади, ўнг кўли билан болани иккала кўлини ушлайди, чап кўли кафтини эса боланинг пешонасига кўйиб унинг бошини ушлаб туради. Хамшира юкоридаги усулда суртма олади (106-расм).
Бурун шиллик пардасидан суртма олиш учун ўнг кўл билан худди шундай тампон олинади. чап кўлнинг биринчи бармоғи билан бурун учи бир оз юкорига кўтарилади. Буруннинг ташки юзасига тегиб кетмасликка хархаракат килиб, эхтиётлик билан тампон аввал бурун йўлларининг бирига, сўнгра, иккинчисига киритилади ва суртма олинади.
Суртмани олинган захоти зудлик билан (куриб колмаслиги учун) лабораторияга юбориш лозим. Унга беморнинг исми шарифи, ёши, палата раками ва иш жойи. юборилаётган суртма номи, текшириш максади ва олинган куни ёзилган йўлланма илова килинади.
Балғамни турли текширувларга йиғиш
Балғам - йўталганда нафас ёиларидан ажралиб чикадиган ажралма бўлиб, унинг пайдо бўлиши хамиша ўпка ёки бронхларда патологик жараён борлигидан дарак беради. Кассалликни аниклаш учун биринчидан балғам микдори, унинг куюк-суюклиги, ранги, хиди ва аралашмаларини хисобга олиш зарур. Балғам шиллик, серозли, йиринг ва кон аралаш бўлиши мумкин. Балғамда кон ёки ипир-ипир кон бўлганда хамшира дархол шифокорга хабар бериши лозим. Бемор ўпкасида бўшлик бўлганда балғам кўп микдорда ажралади.
Балғам яхширок кўчиши учун бемор ётганда энг кулай вазиятни танлаши лозим - бу вазият ёрдамида дренаж килиш дейилади. Жараён бир томонлама бўлганда бемор соғлом ёнбошида ётади. Вазият ёрдамида дренаж килиш кунига 2-3 марта 20-30 дакикадан ўтказилади. Тиббиёт хамшираси беморнинг бу муолажани мунтазам ўтказишини кузатиб бориши зарур. Бемор балғамни туфдонга - копкоғи бураб беркитиладиган тўк рангли шиша идишга тупуриши лозим. Кунлик микдорни ўлехаш учун балғамни даражаларга бўлинган тиник рангли шиша идишга солинади ва коронғи, салкин жойда сакланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |