Диастазага сийдик олиш. Бу текширувга 50 мл янги сийдик консерванциз олинади, лабораторияга жўнатилади.
Сийдикни Амбрюже усули бўйича текшириш. 3 соатлик сийдик олинади. Эрталаб тунги сийдик тўкилади. вакти белгиланади ва 3 соат ўтгач, ташки жинсий аозолар тозаланиб, сийдик катетерда йиғилади. Сийдикни консерванциз лабораторияга олиб кcлинади, бу ерда сийдик элcментлари камерада саналади. Лейкосит- !ар, эритроситлар. силиндрлар микдори бир дакикада ажратилган сийдик хажмида аникланади. Меоёр: лcйкоситлар кунига 2,5.10 гача, силиндрлар сони 15 гача.
Сийдикни Нечипоренко усули бўйича текшириш. Сийдикни гигиеник тозалашдан сўнг исталган вактда йиғиш мумкин, бирок лабораторияга эрталабки сийдикни етказган маокул. Сийдик элементлари хисоблаш камерасида саналади. Уларнинг микдори 1 мл га таксимланади. Лейкоситлар меоёри 1 мл да 400 гача. эритроситлар 2 мл,да 1000 гача.
Буйраклар фаолиятини аниклаш. Буйракнинг консентрлаш ва мочевинани чикариш хусусиятини аниклашнинг катта ташхисий ахамияти бор. Бунинг учун Зимницкий бўйича синама кўлланади. У одатдаги сув ва овкат режимида ўтказилади. Текшириш коидаси буйракларнинг физиологик шароитлардаги сув режимига мослашувини аниклашга асосланган. Синама ўтказишга монелик холатлар йўк. Режим одатдагича, бемор эрталаб соат 600 да ковуғини бўшатади ва сийдикнинг бу кисми тўкиб ташланади сўнгра у кун мобайнида 3 соатлик танаффус билан хар гал алохида идишга сияди. Хамшира бир кун аввал кечкурун 8 та тоза шишани тайёрлаб кўяди (107-расм).Уларга беморнинг исми-шарифи, шунингдек шишанинг тартиб раками ёзилган коғоз ёпиштириб эхикилади. Шундай килиб бемор кун мобайнида (тунда беморлар уйғотилади) эрталаб соат 900 дан бошлаб эртасига соат 600] гача 8 марта ковуғини бўшатиши керак. Сийдикнинг хамма 8 кисми лабораторияга жўнатилади, бу ерда хар бир сийдик кисмининг микдори нисбий ўлчанади. Агар бирор кисмда сийдик микдори шишага сиғмай колса, колдиғи иккинчи шишага куйилади ва коғозга кўшимча сийдик микдори деб ёзиб кўйилади. Агар бемор белгиланган вактда сиймаса, бўш шиша лабораторияга жўнатилади.
107-расм. Зимницкий синамаси: а - ўлехов колбаси; б — урометр; д - сийдик учун колба; э - 8 та шиша.
Кунлик ва тунги сийдик микдори алохида аникланади. Кундузги диурез (ерталаб соат 900 дан 1800 гача) тунгидан кўп бўлиши керак. Меоёрда у умумий диурезнинг тахминан 2/3 кисмини ташкил этади. Соат 2200 дан эрталаб соат 600 гача бўлган сийдик микдори тунги диурез хисобланади. Соғлом кишиларда умумий диурезнинг 1/3 кисмини ташкил этади. Умумий кунлик сийдик микдори одатда бир кунда ичилган суюкликнинг 65-75% идан иборат. Кундузги диурез тунгидан ортик бўлса ва сийдикнинг нисбий зичлиги 1,008 дан 1,025 гача ўзгариб турса, буйракларнинг функсионал кобилияти яхши хисобланади. Сийдик нисбий зичлигининг пасайиши, буйраклар функсиясининг етишмовчилигидан дарак беради.
Физиологик шароитларда сийдик нисбий зичлигининг пасайиши суюклик кўп ичилганда, нисбий зичликнинг ошиши эса кўп терлашда ва суюклик кам ичилганда (курук овкатлар ейишда) кузатилиши мумкин.
Сийдикни кандга текширув учун йиғиш. Бунинг учун беморнинг кўп сийишини хисобга олиб 3 литрлик шиша идиш берилади ва суткалик сийдиги коронғи, салкин жойда, усти берк холда йиғилади. Эрталаб суткалик сийдик микдори аникланади, чўкиб колган канднинг баравар таксимланиши учун шиша таёкча билан аралаштирилади, 100 ёки 200 мл олиниб лабораторияга йўлланма билан юборилади. Йўлланмада сутка давомида ажралган ва юборилаётган сийдик микдори албатта кўрсатилиши керак.
Меодани зондлаш. Меодани ювиш, меода ширасини текшириш ва суноий овкатлантириш учун меода зондланади. Меодани йўғон ёки ингичка зонд билан зондланади. Йўғон зонд киритилгандан сўнг меода суюклиги унинг ташки учидан окиб чикади. Ингичка зонд киритилганда меода суюклиги тортиб чикарилади. Зондлашнинг бу тури кўпинча меоданинг секретор функсиясини ва меода суюклигини узок вакт тортиб чикариш устидан узлуксиз кузатиш, баозан эса беморни овкатлантириш максадида кўлланади. Ингичка зондни факат оғиз оркали эмас, бурун йўлларидан киритиш хам мумкин. Зондлашнинг бу усулида юмшок танглай кам таосирланади. Беморнинг кусгиси келмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |