Меода ширасини олиш учун зондлаш ташхис кўйшда жуда мухим.
Меода шираси - меода безлари ва меода шиллик пардасининг эпителий хужайралари ишлаб чикарадиган суюклик бўлиб, таркибида ферментлар (пепсин ва бошкалар), хлорид кислота, гастромукопротеин, шиллик ва минерал моддалар бўлади.
Меода ширасининг кислоталилиги ундаги кислота микдори билан белгиланади. Соғлом одамда умумий кислоталилик 60 дан 40 гача, эркин хлорид кислота 40 дан 20 гача, оксиллар билан боғлангани 20 дан 10 гача ўзгариб туради. Кислоталилик титрлаш йўли билан аникланади. Меода ширасидаги кислотани нейтраллашга кетадиган ўювчи ишкор микдори кислоталиликни кўрсатади. Меода касаллиги билан оғриган беморда кислоталилик ошиши ёки пасайиши мумкин. Меода суюклигини текшириш унинг секретор ва мотор функсияларини бахолаш ва уларнинг бузилиши бўйича касаллик хусусиятини аниклашга имкон беради.
Меода шиллик пардаси касалликларида меода ширасининг ажралиши ва тартиби ўзгаради, бу секрециянинг ошишига ёки камайишига, шунингдек, кислоталиликнинг ўзгаришига олиб келади. Меода ширасини, унинг кислоталилигини бир лахзали усуида аниклаш мумкин, бу усул хозирги вактда максадга мувофик эмас. Чунки бундаги текшириш маълумотлари йетарлича аник чикмайди.
Меода ширасини текширишнинг синама нонушталардан фойдаланиб олиб бориладиган фраксион усули бирмунча аник маълумотлар олишга ёрдам беради (108-расм).
Меода шираси ингичка зонд билан олинади. У диаметри 3-5 мм ва узунлиги 1-1,5 м ли резина найчадан иборат. Меода ширасини тўлдириш учун 8-10 та пробирка хам бўлиши зарур.
Меода ширасини олиш махсус муолажа хонасида ўтказилади. Муолажа бошланишидан олдин хамшира зондни кайнатиш йўли билан стериллайди. Беморга муолажа максадини, унинг хавфсизлиги ва бурун оркали чукур нафас олишни тушунтириш керак. Агар бурун йўллари шилликка тўлган бўлса, уни тозалаш зарур. Ингичка зонд меодага йўғон зонд киритиладиган усуида юборилади. Сувга хўлланган зондни ёзадиган перо каби ушланади, олдинга ва пастга бир оз босиб туриб, тил ил- дизи оркасига киритилади, натижада халкум эгрилиги тўғриланади ва хикилдок усти то- ғайи зонд йўлидан чcтлашади. Шу вактда зондни кизил- ўнгачга сурилади. Бемор бурни билан чукур нафас олиши ва кусиш хархаракат- ларини тутиб туриши, сўлагини эса сочик- ка туфлаши керак. Кусиш истаги пайдо бўлганда зондни иаблар билан кисиш ва бурун оркали чукур нафас олиш лозим.
Б емор стол ёнидаги стулга унинг су- янчиғига такалиб, бошини бир оз
108-расм. Меода ширасини олиш: а-зарурий ашёлар:
1 - пробиркалар: 2 -ингичка зонд:
3 - синама нонушта; 4 - лоток:
5 шприс; б-.керакл узунликдаги зондни ўлчаш;
д - меода ширасини тортиш. олдинга энгаштириб ўтиради. Хамшира чап кўли билан беморнинг бошини ушлаб туради, ўнг кўли билан эса зондни киритади. Зонднинг бўш турган учига меода суюклигини сўриш учун 20 г ли шприс кийгизилади.
Меода секрециясини кучайтириш учун синама нонушталар кўлланади:
1) Гўшт булёни (Зимницкий бўйича) - 1 кг ёғсиз гўшт олинади ва 2 И сувда кайнатилади. Нахорга меода суюклигининг хаммаси сўриб олинади ва беморга 200 мл илик булён ичишга берилади. Меода суюклигини И соат мобайнида, 15 дакика оралалиб, 4 та пробиркага сўрилади, сўнгра суюкликнинг хаммаси сўриб олинади ва зонд оркали яна 200 мл илик булён киритилади. Сўнгра меода суюклигини хар 15 дакикада 4 та пробиркага бир соат ичида такроранолинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |