Беморни меоданинг рентгенологик текширувига тайёрлаш
Меодани рентгенологик текшириш катта ташхисий ахамиятга эга. Тиббиёт хамшираси беморларни бу текширишга тайёрлаш усулини билиши шарт. Унинг максади - меода ва ичакларни хар хил моддалар ва газлардан холи килишдир. Текширувдан бир кун аввал бемор дағал овкатлар (кора нон, картошка) емаслиги керак. Акс холда булар текширишга халакит берадиган газлар хосил килади. Кеехки овкатланиш узоғи билан соат 20 °°да ўтиши лозим. Бир кун аввал кечкурун ва эрталаб текширувдан 2 соат олдин, 1 / сув билан хукна килинади.
Текширишдан бир кун аввал, айникса рентгенологик текширув куни сурги дорилар тайинлаш мумкин эмас, чунки улар коринни дам килади (метеоризм). Агар меодада суюклик кўп микдорда бўлса, уни бир неча кунгача ювиш тайинланади. Баозан меода суюклигини бевосита рентгенологик текширувга эрталаб нахорда, тозалаш хукнасидан сўнг юборилади. Газлар микдори кўп бўлганда хукна кайтадан килинади.
Рентгенологик усул ташхис учун кимматли маълумотлар беради. Унинг бирдан-бир шарти шундаки, бемор текширувга яхши тайёрланиши керак.
Беморни йўғон ичакнинг рентгенологик текширувига тайёрлаш
Йўғон ичакни икки усулда текшириш мумкин:
йўғон ичакни хукна воситасида барий аралашмаси билан тўлдириш (ирригоскопия);
бир кун аввал контраст модда кабул килгандан сўнг йўғон ичакни кўздан кечириш.
Одатда йўғон ичак меодани рентгенологик текширишдан 24 соат ўтгач кўздан кечирилади. Айрим холларда барий аралашмасининг бир кисми чикарилади. Аксари барий аралашмаси кабул килингандан сўнг ичак бир кун мобайнида бўшатилмайди, эрталаб беморга аралашманинг рефлектор сўрилиши учун нонушта берилади ва 2 соат ўтгач рентгеноскопия килинади. Кўричакда яллиғланиш ўзгаришларини аниклаш учун беморга тунги соат 3 да барий аралашмаси (И стакан сувга 200 г) кабул килиш тайинланиб, 7-8 соатдан сўнг рентгентологик текширувдан ўтказилади.
Тиббиёт хамшираси беморни ирригоскопияга 3 кун мобайнида тайёрлайди. Бемор рационидан газ хосил киладиган моддаларни (кора нон, сут, картошка, узум ва б.) чикариш ва енгил хазм бўладиган овкатлар (бўтка, кисел, омлет, шўрва, гўшт ва баликни кайнатилган холда) ейиш тавсия этилади.
Метеоризмда беморга кунига уч махал мойчечак дамламаси берилади ва 3 кун мобайнида кеехки овкатдан сўнг газ хайдайдиган найчани 2 соатга кўйилади. Туз сургилари тавсия килинмайди, чунки улар газ хосил килади. Тcкширишдан бир кун аввал беморга тушки овкат олдидан 430 г канакунжут мойи берилади ва йўғон ичакни яхшииаб ювиш учун кечкурун ухлашдан ва эрталаб нонуштадан олдин тозалаш хукнаси килинади. Сўнгра овкат лукмасини ичак бўйлаб сурилиши учун беморга енгил нонушта берилади ва кайладан тозалаш хукнаси килинади. Ичакка текширишдан бир соат олдин. газ хайдайдиган найча кўйилади. Бунинг учун бемор рентген хонасига жўнатилади. Йўғон ичакка хукна ёрдамида барий аралашмаси юборилади (1л сув + 200 г барий сулфат + 10 г танин). Ингичка ичакни текшириш учун барий сулфат аралашмасини текширувдан 6-8 соат олдин ичган маокул.
1.Д0РИ МОДДАЛАРН1 ОРГАНИЗМГА ЮБОРИШ ЙЎЛИАРл
Дори моддаларининг сўрилиш тезлиги, кучи ва таосир муддати уларнинг организмга кайси йўл билан юборилганига боғлик бўлади. Дори моддаларини бемор организмига юбориш усули унинг ахволига, дори моддаларининг физик-кимёвий хоссаларига ва уларнинг таосир этиш муддатига караб танланади, дори моддалари икки юборилади.
2 -жадвал
Дори моддаларини организмга юбориш йўллари
|
Энтерал
|
Парентерал
|
Тил остига
|
Нафас оркали ингаляция. аерозол
|
Оғиз оркали
|
Тери устига
|
Ўн икки бармокли ичакка
|
Шиллик каватларга
|
Тўғри ичакка
|
Бўшликларга
|
|
Тен остига
|
|
Мушаклар орасига
|
|
Веналарга
|
|
Артерияларга
|
|
Орка мия каналига
|
|
Бўғимларга
|
|
Суяклар орасига
|
|
Юрак мушакларига
|
|
|
Энтерал усул — дори моддалари ошкозон-ичак йўли оркали юборилади.
Парентерал усул — дори моддалари ошкозон-ичакдан ташки йўллар оркали юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |