Лаборатория текширувига ахлат олиш. Ахлат йўғон ичакда шаклланади ва овкат колдикларидан, асосан ўсимлик клетчаткасидан иборат бўлади. Ахлат массасининг бир кисми тирик ва ўлган микроблардан иборат. Ахлатнинг таркиби овкатнинг кандайлиги ва хазм йўлларининг фаолиялига боғлик.
Ахлат дефекация актидан сўнг микроорганизмлар ва ферментлар таосири остида унда ўзгаришлар юз бериб улгурмасдан, имкон борича иликлигида олинади. Текширувга олинадиган ахлат тоза, курук ва каттикрок, имкон борича шиша идишга йиғилиши лозим. Лабораторияга ахлатни коғоз, картон ва гугурт кутичаларида юбориш тавсия этилмайди. Банкада беморнинг исми-шарифи, отасининг исми. манзили (бўлим, палата) текширув максади, куни ва юборган кишининг имзоси ёзилган коғоз бўлиши керак.
Куриб колиши, оксидланиши ва пашшалар оркали инфексия таркалишининг олдини олиш учун ахлатни копкокли идишда саклаш лозим. Одатда ахлатни текширишга эрталаб, уйкудан кейин олинади. Бемор тувакка ўтиради, хамшира ахлатни умумий кўздан кечиради, ахлатни ёғоч куракча ёки шпател билан банкачага солинади. Ахлатни шундай кўринишда умумий текширишга жўнатилади. Гижжа тухумларига текшириш учун ахлатнинг камида уч жойидан олинади ва иликлигида лабораторияга жўнатилади. Ахлатни яширин кон окишига текшириш учун бемор уч кун мобайнида гўшт ва балик махсулотлари, шунингдек, ёд, бром ва темир саклаган дорилар истcомол килмайди; тўртинчи куни ахлат олиниб лабораторияга жўнатилади.
Ахлатни дизентерия кўзғатувчиларини аниклаш учун инглиз ара- лашмаси деб аталадиган модда солинган махсус пробиркаларда лабораторияга жўнатилади. Исталган пайтда ахлатни текширишга жўнатиш учун хар бир бўлимда шундай аралашмали пробирка бўлиши керак.
Беморни бронхографияга тайёрлаш
Бронхография трахея ва бронхларнинг ички юзасини контраст модда билан тўлдириб, рентгенологик текшириш усулидир. Бронхографияга кўрсатмалар: турли бронх ва ўпка касалликларида патологик жараённинг жойлашувини аниклаш, бронхоскопияда кўришнинг имконияти бўлмаган бронхлар юзасини текшириш. ўпкада ўтказиладиган жаррохлик операция- сининг хажмини аниклаш ва бошкалар.
Беморни текширувга тайёрлаш учун:
Таркибида ёд тутган воситаларга беморнинг жавоб реаксиясини аниклаш учун олдиндан синама кўйиш (беморга икки-уч кун давомида бир ош кошикдан калий ёдиднинг 3% ли эритмасидан берилади).
Беморга текширувнинг максади ва мохиятини тушунтириш.
Йирингли балғам бўлганда текширувдан 3-4 кун олдин бронхларни тозалаш (дренаж усуллари билан тозалаш, курук овкатлантириш, балғам кўчирувчи воситалардан фойдаланиш, бронх ичларини антибиотиклар билан санация килиш).
Текширувдан 30-60 дакика олдин фcнобарбитал (0,1 г), утропин сулфал тери остига (0,1% - 1 мл), пиполфен (0,025 г), седуксен (0,005 г) буюрилади.
Текширишнинг максадига караб наркоз ёки махаллий оғрик- сизлантиришдан фойдаланилади. Махаллий оғриксизлантиришга 2% ли дикаин, 3-5% ли новокаин эритиналаридан фойдаланилади.
Бронхларни контраст модда билан тўлдириш максадида ярим эгилувчан зондлардан, бошкариладиган катетерлардан фойдаланилади. Катетерлар кайналиб стерилланади ва махсус стcрилизаторларда сакланади. Текширувни шифокор- рентгенолог ўтказади
Do'stlaringiz bilan baham: |