Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси урганч филиали



Download 1,09 Mb.
bet22/52
Sana23.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#176045
TuriСеминар
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   52
Bog'liq
2 5348043369459223176

106-расм. Ёш боладан суртма олиш.
Лаборатория текшируви учун эрталабки балғам ёки кунлик балғамнинг хамма микдори олинади. Яхшиси балғамни эрталаб, овкат ейишга кадар йиғилади. Бемор яхшииаб тишини ювиб, оғзини чаяди. Чукур нафас олиш ва йўталиш балғам ажралишига имкон беради. Балғам курук шиша банкачага ёки копкоғи зич бекитиладиган махсус стерил туфдонга йиғилади. Одатдаги тахлил учун олинадиган балғам микдори 3-5 мл дан ошмаслиги керак. Зарурат туғилганда балғамни махсус текширувга юборилади.

  1. Балғамни ўсма хужайраларига (атипик) олиш. Янги ажратилган балғам туфдонга йиғилади ва шу захоти лабораторияга юборилади, чунки атипик хужайралар тез емирилади.

  2. Балғамни сил микобактерияларига олиш. Беморларда ўпка силига шубха бўлганда тайинланади. Флотация усули билан текширилади - балғам кун мобайнида стерил туфдонга йиғилади. Балғам йетарлича бўлмаса, уни салкин жойда (полда) 3 кунгача саклаб йиғиш мумкин.

д) Балғамни антибиотикларга сезувчанликка олиш. Бемор эрталаб стерил Петри косачасига бир неча марта тупуриши лозим.
Балғамли идишга беморнинг исми-шарифи хамда текшириш максади ёзилган коғоз ёпиштирилган бўлиши керак. Хамшира балғамга ишлатиладиган банкаларнинг хамма вакт тоза бўлишини кузатиб бориши лозим. Бунинг учун хар куни уларни иссик сув билан ювиш ва 30 дакика мобай­нида 2% ли натрий гидрокарбонат эритмасида кайнатиш лозим. Туфдон тубига 5% ли карбол кислота эритмаси, 2% ли калий перманганат ёки 30% ли хлорамин эритмаси куйилади. Умумий туфдонларни зарарсизлантиришда балғам устига зарарсизловчи хлорамин эрилмаси, тиндирилган хлорли охак эритмаси куйилади, сўнгра канализацияга тўкилади.
Силга карши тиббиёт муассасаларида туфдондаги балғамни киринди ёки торф билан аралаштирилади ва махсус печларда куйдирилади.
Балғамда ипир-ипир ёки кўп микдорда кип-кизил коннинг пайдо бўлиши, ўпкадан окаётган конни билдиради.
Лабораторияда текшириш учун сийдик йиғиш
Стационар бўлимларидаги хамма беморлардан лаборатория лекшируви учун албатта сийдик олинади. Текшириш натижасининг тўғрилиги ва кўйилган ташхиснинг аниклиги сийдик олиш усулининг тўғрилигига, идиш ва беморни тўғри тайёрлашга боғлик.
Сийдик тахлили беморни умумий текширишда мухим ўрин тутади. Бу текшириш буйрак фаолиятидаги у ёки бу холатни аниклабгина колмай, балки катор аозо ва тизимлардаги камчиликлар хакида хам хулоса чикаришга имкон беради.
а) Умумий текшириш учун сийдик йиғиш. Умумий тахлилга сийдикнинг ранги, тиниклиги, нисбий зичлиги (солиштирма оғирлиги), унинг реаксияси ва патологик элементлар борлигини аниклаш киради. Умумий тахлил учун сийдикни тунги уйкудан сўнг эрталаб 100-200 мл микдорда олинади ва 30-60 дакика ичида лабораторияга жўнатилади. Сийдикни бемор стационарга келган куннинг эртасига эрталаб олинади ва 10 кундан кейин яна бир марта текширииади. Беморларга бир кун аввал исми-шарифи, сана ва текшириш максади ёзилган тоза идиш берилади. Аёл бемор сийдик олишдан олдин тагини ювиши керак. Сийдикнинг ўрта порсияси олинади. Текшириш натижаси нотўғри чикмаслиги учун идишни тозалаб ювиш лозим, акс холда нотўғри ташхис кўйилиши мумкин. Хайз кўриш даврида сийдик тахлили тавсия килинмайди, борди-ю бунга зарурат бўлса, сийдикни катетер ёрдамида. аёлнинг ташки жинсий аозоларини зарарсизлантирувчи эритма (фурасилин. калий перманагантнинг кучсиз эритмаси ва б.) билан артгандан сўнг олинади.
Сийдикни узок вакт саклаш унинг физик хоссалари ўзгаришига, бактериялар кўпайишига ва сийдик чўкмасидаги элементлар парчаланишига олиб келади. Сийдикни лабораторияга тез етказиш имкони бўлмаса, уни салкин жойда саклаб турилади.
б) Сийдикни Аддис-Каковский усули бўйича текшириш. Сийдикни олишдан аввал, аёл ташки жинсий аозоларини яхшилаб ювиши лозим. Олдин шишага консервант - бир неча тимол кристаллчаси ёки 2 кристаллча формалдегид ёки 0,5 мл хлороформ солинади. Аддис-Каковский усули бўйича хисоблаш камерасида сийдик элеменллари саналади. Сийдикнинг кунлик умумий микдоридаги элементлар сони хисоблаб чикарилади. Лcйкоситлар нормаси кунига 2.10ф,гача, эритроситлар кунига 10.106 гача, силиндрлар сони кунига ЗЛО6 гача. Бу усул бўйича сийдикни 10 соат ичида йиғиш лозим. Соат 22"" да бемордан ковукни бўшатиш ва лунда сиймаслик сўралади. Эрталаб соат 8"° да эрталабки сийдикнинг хаммаси лабораториядан олинган махсус идишга йиғилади.


    1. Download 1,09 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish