Хроматография усулини синфланиши Синфланишга асос қилиб ҳар хил хусусиятларни олиш мумкин:
а) фазаларнинг агрегат холати бўйича.
б) элементар актнинг табиати бўйича.
в) фазаларнинг нисбатан қўзғаш хусусиятига асосан.
г) жараённи асбобларда бажарилиши бўйича.
д) жараённи мақсавди асосида.
Фазаларнинг агрегат холати бўйича синфланиши Қўзғалмас фаза қаттиқ, қўзғалувчан фаза суюқлик ёки газ бўлиши мумкин. Шу сабабли суюқлик – қаттиқ модда ёки газ – қаттиқ модда хроматографияси бўлиши мумкин. Бу хроматография тури ҳар хил кўринишга эга.
Қўзғалувчан ва қўзғалмас фазалар суюқ бўлса, суюқлик – суюқлик хроматографияси деб номланади.
Агар қўзғалувчи фаза газ бўлса, у газ суюқлик хроматографияси дейилади. Қўзғадувчи фаза модда бўлса, у холда бу фазада эрийдиган қаттиқ суюқлик моддалар текширилиши мумкин. Агар қўзғалувчи фаза газ бўлса, тахлил қилинаётган моддалар газ ёки буғ холатида бўлиши лозим.
Элементар актнинг табиати бўйича синфланиши Қўзғалмас фаза қаттиқ модда бўлса, тахлил қилинаётган модда (сарбат) қаттиқ фаза (сорбент) билан ўзаро таъсири яна:
1. адсорбция акти – молекуляр адсорбцион хроматографияси бўлиши мумкин.
2. қаттиқ фаза ионларини эритмалардаги ионларга алмашиши ионалмашинув хроматографияси.
3. хроматографик тахлилида қийин эрувчи моддаларни кимёвий реакциялар натижасида ҳосил бўлиши ва бир биридан ажралиши чўктирувчи хроматографияси.
Суюқ ва газсимон моддаларни молекуляр адсорбцион хроматографияси ёрдамида ажралиши, ажратилаётган компонетлар аралашмасини ва қаттиқ фаза адсорбентини ўзаро бир-бирига мос келишига боғлиқ. Хроматографияни бу йўналиши рангли классик йўналишдир.
Ионалмашув хроматографиясида қаттиқ фаза ва эритма ионлари бир-бирига таъсир қилади. Эритмадаги ионлар аралашмасининг ажралиши қаттиқ фазага нисбатан, уларни мос келиш даражасига боғлиқ. Бу холатда қаттиқ фазанинг моддаси ионлари билан алмашиш хусусиятига эга бўлиши – ионалмашувчи ёки ионит бўлиши керак. Тахлил қилинаётган модда фақат эритма холатида бўлиши лозим.
Чўктирувчи хроматографияда ажралаётган аралашма компонентларни қаттиқ фаза таркибидаги чўктирувчи билан кимёвий реакцияга киришиб, қийин эрувчи чўкмалар хосил қилади.
Агар қўзғалмас фаза суюқлик бўлса, элементар акти тахлил қилинаётган моддани суюқ фазанинг эритмасида эриш адсорбцияси содир бўлади. Бу холатда тақсимланиш хроматографияси намоён бўлади.
Тахлил қилинаётган аралашма комопнентларни ажралиши қўзғалмас ва қўзғалувчи фаза суюқ фазалар ёки суюқ ва газ холидаги фазалар орасидаги тақсимланиш коэффицентларни турлилигига асосланса, биринчи йўналиш суюқлик – суюқлик, иккинчи газ суюқлик тақсимланиши хроматографияси дейилади.
Гел хроматографияда суюқлик фаза маълум ўлчамли ғовакчаларга эга бўлган махсус сорбент гелда бўлади, аралашманинг ажралиши эса унинг компонентларни гел ғовакчаларига жойланиш хусусияти даражасининг турлилигига асосланади. Реал шароитда доим тахлил қилинаётган моддалар ва қўзғолмас фаза орасидаги жараёндан ташқари яна бир қатор ходисалар кечиши мумкин. Жумладан ионалмашувидан ташқари ионитда адсорбция жараёни юз беради, газ суюқлик хроматографиясида моддани суюқ қўзғалмас фазада эришдан ташқари газ ва суюқлик оралиғида адсорбцияланиши кузатилиши мумкин.