AlCl3 + 3NaOH Al (OH)3 + 3NaCl
2Al(OH) Al2O3 + 3H2O
Охирги жараённи юқори хароратда олиб борилади (алюминий гидроксиди қиздирилади). Бунда қорсимон оппоқ, кукун шаклида алюминий оксид ҳосил бўлади. Уни Cl ионидан сув билан ювиб тозаланади, қуритилиб яна қиздирилади. Бу сорбент суюқлик хроматографиясида, айниқса рангли моддалар билан ишлаётганда қўлланилади. Алюминий оксиди силикагелга ўхшаган мунтазам ғавакчаларга эга эмас, чунки у чўктириш йўли билан олинади. Силикагел каби у ҳам гидрофилдир.
Цеолитлар – умумий формуласи:
Mex Эy O2
бўлган алюмосиликатлар буларда: Me, Са, Na баъзан Ве,Sr, К
Э, Si ёки Al бўлади.
Табиий неорганик циолитларни камчилиги:
1. Кичик хажмли
2. Кам кимёвий турғун
3. Механик чидамлиги кучсиз.
(СаNa2) [Si2AlO]2 . 6H2O
Табиий циолитларга шабазит – стильбит
(NaCa) [Si2Al2O16] . 6H2O
Синтетик неорганик циолитлар: Al2O3 .nSiO2 mNaO . pH2O уларни хажми кичик, шунинг учун кам фойдаланилади.
Бу бирикмаларда ғавакли кристаллик тузилишнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Жумладан улар сорбция жараёнида ўзига мувофиқ равишда танлаб ажратиш қобилятига эга, шу сабабли циолитни олиш усулини ўзгартириб сорбцияни бошқариш мумкин. Хусусан кристаллар ғавакчаларини катта – кичиклиги алюмосиликатдан натрий иони қайсидир бошқа металл ионлари билан алмаштирилгани билан боғлиқ. Шу хусусиятлари сабабли кейинги вақтда циолитлар кенг қўлланилмоқда.
Техникада цеолитлар – асосан газни қуритишда қўлланилади. Цеолит олиш учун натрий гидроксиди, силикат ва натрий алюминат аралаштирилиб, гел тайёрланади. 1000С – да гел кристалланади. Олинган кристаллик кукунини фильрда сув билан ювилади. Бириктирувчи модда билан аралаштириб – лойсимон махсулотга гранула шакли берилади, 6000С да қиздирилгач, сорбент тайёр бўлади.
Хемосорбентлар – тоза ва аралаштирилган ҳолда, (массив хемосорбентлар), шунингдек ғовакли асосга қопланган ҳолда қўлланилади. Биринчи турга натрон охак – Са ва Na – гидрооксидлар аралашмаси, (нордон хусусиятга эга углерод икки оксид ва водород хлорид каби) газларни шимувчи сорбент сифатида қўлланилади. Моддаларни шимилиши зарраларнинг юзасидан бошланиб, сўнг ичкарисига ўтади. Бунда реакция секинлашади, чунки шимилаётган модда ҳосил бўлган қаватдан ўтиши керак. Реакция шунчалик секинлашиши мумкинки, хаттоки сорбент эскирган деб ҳисобланиш мумкин бўлади. Бундай сорбентларни олиш технологияси оддий: ғовакли асосни реагентлар эритмаси билан бўктирилади ёки сепилади, сўнг эритувчи порлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |