ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ
ТОКСИКОЛОГИК КИМЁ КАФЕДРАСИ
ДОРИ ВОСИТАЛАРИ СИФАТИНИ ФИЗИК-КИМЁВИЙ
ТАХЛИЛИ ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР
Маърузаларни тузувчи: проф Тожиев М.А.
Тошкент - 2005
1 - Маъруза
Физик – кимёвий (инструментал) тахлил усуллари
|
Маърузва вақти - 2 соат
Ўқитиш мақсади – Талабаларни физик – кимёвий тахлил усул- лари билан таништириш. Бу усулларга характеристика бериш, бошқа тахлил усуллари билан солиштириш.
Маъруза режаси – а) физик – кимёвий (инструментал) таҳлил усуллари, уу усулларни кимёвий моддаларнинг тахлилида қўлланилиш асоси.
б) физик – кимёвий тахлил усулларини дори турлари тахлилида қўлланилиши, бу усулларни дори турларининг тахлилида қўлланилишидаги ўзига хосиги.
в) физик – кимёвий усулларни сезгирлик ва аниқлик даражала- рини ўрганиш.
г) физик – кимёвий тахлил усулларини дори турлари таркибидаги аралашмаларни аниқлашда ниқоблаш.
Кўргазмали қуроллар – 1. Фотоэлектроколориметрия бўйича кўргазмалар.
2. Спектрофотометрия бўйича кўргазмалар
3. Хроматография усуллари бўйича кўргазмалар
4. Газ хроматография бўйича кўргазмалар.
Адабиётлар
1. ГФ. – Х – ХI. 1968 ва 1999й.
2. В.Ф. Барковский, Т.Б. Городенцева, Н.Б.Топорова – Основы физико – химических методов анализа. М, 1983г.
3. Физико – химические методы анализа, Ленинград, 1971 г.
4. А.Ю.Ибодов - Фармацевтик киме, Тошкент, 1998 й.
5. А.Т.Арзамасцев, П.Л.Сенов - Стандартные образцы лека
рственных веществ, М., Медицина, 1978 г.
6. Контроль качества лекарственных средств, М., Медицина,
1986 г.
Ҳозирги даврда кимёвий моддаларни шу жумладан доривор
моддаларни кимёвий таркибларини ва уларни ичидаги бўлган
аралашмаларни аниқлашда кимёвий ҳамда физик усуллардан фойдаланади. Кимёвий усуллар асосан модда таркибини кимёвий реакциялар ёрдамида, физик усулларда моддаларни физик хоссаларини физик-кимёвий усуллар эса уларни бир вақтни ўзида ҳам кимёвий ҳам физик хуссиятлари асосида тахлил олиб борилади.
Физик-кимёвий усуллар чет мамлакатлар адабиётларида "инструментал" усуллар деб юритилади, бунинг асосий сабаблари одатда бу усулларда турли ўлчов мосламалари ва асбоблардан фойдаланилади. Юқорида кўрсатилган усулларни хаммаси ҳам текширилувчи моддани бирор бир хусуиятини аниқлашга асосланган. Хар бир текширилувчи модда ўзининг структурасини тузилиши жихати билан физик хамда кимёвий хусусиятлари билан бошқа бирикмалардан тубдан фарқ қилади, яъни у ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Масалан: моддаларни нур ўтказиши нур ютилиши, хар бир моддани таркибига, унинг тузилишига боқлиқдир. Моддаларни турли эритувчиларда эриши, уларни кристалл холатдаги кристалларни формаси, уларни нур синдириш кўрсаткичи, қутубланган нурни буриш бурчаги ва шу каби параметрлари билан характерланади. Ноъмалум моддани бирор бир хусусиятини ўрганиб, уни маълум модда (стандарт) асосида солиштириб аниқлаш мумкин бўлади. Бунинг учун моддани сифатини кимёвий аниқлашда бир неча аналитик реакциялар асосида хулоса қилиш мумкин бўлади. Хозирги вақтда моддаларни айрим хусусиятлари уларни аралашмалар орасида индивидиум холатида аниқлашга ҳам имкон беради. Масалан: хинин эритмасининг H2SO4 кислотали шароитда флюрес ценцияланиши.
Баъзи моддаларни қиздирилганда улар ўзидан маълум тўлқин узунликдаги нурни тарқатади, яъни ўзини борлиги хақида сигнал беради.
Фармацевтик таҳлилларда доривор моддаларни кўпинча моддалар аралашмалари билан чиқарилади. Яъни улар суюқлик, таблетка, суртма дори ва хакозо таркибида бўлади. Шунинг учун бундай дори моддаларни аниқлашда уларни бирон бир физик, физик-кимёвий, кимёвий хусусиятларини аниқлаш шу доривор модда таркибида бўлган аралашмаларни хусусиятлари умумлашган холатда аниқланилади.
Агарда текширилувчи модда миқдори нихоятда кам бўлганда, уни бирор-бир хусусияти кўп миқдордаги "ёт" модда хусусиятлари орасида аниқланмай қолиши мумкин. Шундай қилиб биз бирор доривор ёки кимёвий моддаларни аниқлаганимизда моддаларни умумий сигналлар йиқиндисини аниқлаган бўламиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |