R – OH + HCl --> R – Cl + H2O
АВ-17 – анионит кучли асос хоссали ҳисобланади. Полимер моддаларга ҳар хил аминогруппаларни киритиб, актив группаси диссоциала ниш даражаси турли бўлган ионитлар олинади.
Анионитлар Актив группалар хусусияти
АВ-17 АВ-20 - N – (R)3 кучли
АН-2Ф = NH кучсиз
АН-1 - NH2, N= кучсиз
ЭДЭ-10П =NH =N – N (R)3 жуда кучсиз
Сорбция процессининг назарий асослари
Сорбция статика, кинетика ва динамикасига эга. Статика сорбцион жараённинг тенглик холатини тадқиқ этади ёки бошқача қилиб айтганда маълум бир хароратда ва босимда сорбент хажми ёки бирлиги томонидан шимилган модда миқдорини аниқлайди. Намунанинг адсорбцион хажми миллимоль/грамга, мг/г га ёки мг/см3 тенгликлар билан изохланади.
Сорбция кинетикаси – сорбцон жараённинг тезлигини тадқиқ этади. Мазкур кинетик тадқиқотлар сорбентли тузилишини аниқлайди, унинг хоссаларини ва группаларни сорбцияланувчи моддага қанчалик яқинлигини кўрсатади. Сорбция тезлиги хароратга боғлиқ. У қанча юқори бўлса, сарфланаётган модда молекулалари сорбент юзасига шунчалик тез урилади, шимилиш тезлиги катта бўлади. Шундай қилиб сорбция тезлиги диффузия тезлигига боғлиқ. Чунки сорбция акти ани қ бир лахзада тезда юз беради. Диффузиянинг тезлиги эса модда концентрациясининг ички юзасига тегиб турган қавати ва ташқи эритмага қараган қаватидаги ўзгаришига боғлиқдир.
Бу ҳолат математик ифодаси қуйидагича бўлади.
C - Co
- dm/dt = DS ------
O
-dm/dt – модданинг етказилиш тезлиги,
D – дифузия - коэффиценти
S – диффузия бораётган (майдон) юза
C - Co – модда концентрацияси қаватининг қалинлигига нисбатан ўзгариши
О – қатлам қалинлиги
С – эритма концентрацияси
Со – сорбентни юзадаги концентрацияси
(-) – адсорбция жараёнида диффузия тезлиги тобора камайиб бараётганини кўрсатади.
Диффузияни тўхтатувчи факторлардан бири бу ташқи диффузия, моддани ташқи муҳитдаги негизига киришиш дейилади. Агар сорбент ғавакларига шимувчи модда, ион ва молекулалар киришса, (яъни диффузияни секинлаштирувчи фактор), ички диффузия пайдо бўлади. Сарфланган модда сорбентнинг актив жойларига жуда мураккаб капилляр ва ғаваклар системаси орқали кириб боради хамда диффузия секинлашади ва кўп вақтни талаб этади.
Сорбция жараёни сорбент заррасида уч босқичда содир бўлади:
1) ташқи диффузия,
2) ички диффузия
3) сорбциянинг айни ўзи, сорбция бир лахзада юз беради.
Лекин биринчи иккала босқич сорбцион жараёнининг динамикасида катта аҳамиятга эга.
Сорбция жараёнини амалга ошириш жуда осон. Газ сорбциясини сорбентнинг хажмий усули ёрдамида сорбцион хусусиятини ўрганишда қўлланиладиган асбобда ўтказилади. Газда эритилган модданинг сорбцияси тадқиқ этилаётган бўлса, шиша идишга сорбентнинг маълум бир миқдорини эритма билан қўшилади, унда эса сорфланган модда маълум концентрацияда бўлади. Аммо сорбентнинг тагида, унинг юзасидаги эритмада сорфланаётган модда камайиб кетади ва жараён жуда секин ўтади. Шу сабабли уни аралаштириб туриш зарур. Бу билан жараённи тезлаштирилади.
Динамик шароитда сорбцияни қуйидагича тадқиқ этилади. Тикка турган най устунини сорбент заррачалари билан тўлдирилади. Устуннинг тепа қисмига газ холатидаги модда юборилиб, уни устундаги сорбент қаватидан ўтказилади. Газни сорбентдан ўтиш жараёнида сарфланаётган модда унда қолади ва газ ташувчи тоза холда устундан чиқади. Бу холат сорбент сарфланаётган модда билан тўйинмагунча давот этади.
Сорбентнинг тўла тўйинган ва бошқа ишламаётган қавати ишлаб бўлган қаватидир, ҳали модда сарфланаётган бўлса, ишлаётган қаватдир. Ишлаб бўлган қаватда шу хароратда ва шимилаётган модданинг шу концентрациясида модда бўлмайди. Ишлаётган қаватнинг юзаси бўйлаб сарфланаётган модданинг концентрацияси камайиб боради токи-нолгача.
Сорбциянинг тезлиги чегаралангандир. Агар сорбция тез ўтса, унинг эгри чизиғи кескин тўхтаб қолар эди. Тажриба бошланишидан то тўхтагунча ўтган вақт химоя харакат вақти дейилади. Химоя харакат вақти ва қаватнинг қалинлиги орасида боғлиқлик бор. Буни тажрибада кўриш мумкин. Устунларга хар хил баландликда сорбентлар солиб, бу қаватларни химоя харакат вақтини аниқлаймиз. Абсцисс ўқида қаватларини қалинлиги белгиланади. Ординат чизиғига сорбцияни тўхташ вақти қўйилади ва график тузилади.
Q = KL
K – химоя харакати коэффиценти ёки 1см қалинликдаги сорбентнинг химоя харакат вақти дақиқада у бурчак тангенисига тенгдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |