Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти


Қаттиқ сорбентларнинг асосий характеристикалари



Download 0,83 Mb.
bet44/146
Sana23.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#157940
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   146
Bog'liq
Fizik usullar

Қаттиқ сорбентларнинг асосий характеристикалари
ГСХ да аниқланувчи аралшманинг ажралиши аралашма компонетларининг қўзғолувчи газ (ташувчи) ва қаттиқ сорбент устига шимдирилган ёки капилляр найчага тўлдирилган қўзғолмас суюқ фаза орасда узлуксиз қайта тақсимланиши натижасида юзага келади. Қаттиқ сорбент ГСХ жараёнида қўзғалмас суюқ фазани ўз сиртида сақлашидан ташқари уни ўз сиртида бир хилда тақсимланиш оптимал шароитини таъминлаши холда қўзғолувчи – ташувчи газни ва суюқ қўзғалмас фаза билан қайта юзада яхши бир-бири билан суркалишни ҳам таъминлаши зврур.
Бунинг учун қаттиқ сорбент кимёвий инерт материалдан иборат бўлиши минимал адсорбцион хусусиятга эга бўлиши, юқори механик мустахкам бўлиши, кичик солиштирма сиғим юзасига (0,05-10м 2/2) эга бўлиши, юқори даражада хўлланувчан бўлиши, камида 400-5000С хароратда қиздиришга чидамли, юқори харорат таъсирида ўзгармаслиги зарур.
Қўзғалмас суюқ фазаларнинг физик-кимёвий характристикаси
ГСХ таҳлилида қўзғолмас суюқ фаза моддаларни ажралишига сезиларли таъсир кўрсатади. Кимёвий таркибига боғлиқ холда суюқ фазалар полярлик даражалари бўйича фарқланади.
Қўзғолмас суюқ фазага қуйидаги талаблар қўйилади:
1. Модда аниқланадиган хароратда порланмаслиги керак.
2. Аниқланувчи аралашма компонентларига нисбатан етарлича танлаш қобилятига эга бўлиши.
3. Кимёвий инерт ва хароратга чидамлилик ишчи харорат таъсирида қўзғолмас суюқ фаза колонкадан 2 –3 ой давомида фойдаланишни таъминлаши лозим.
4. Ишчи хароратда ички моддалар алмашинувида сезилмайдиган пор босимига эга бўлиши.
5. Қаттиқ сорбент юзаси ёки капилляр найча ички деворини яхши хўллаши, шу билан бирга, колонкани яхши эффективлигини таъминлаши.
6. Кенг қўлланадиган эритувчиларда яхши эриши.
Полярлик даражасига асосланиб суюқ фазалар беш гурухга бўлинади.
1. Қутбсиз (нополяр) – парафинлар деб номланади. Уларга сквалан, суюқ парафин, H, J, K, L, M, N, O апиезонлар, тозаланган вазелин мойи, гексадекан, гептадекан ва б.лар мисол бўлади. Булар асосан қутбсиз ёки кам қутбланувчи хусусиятли моддаларни ажратишда қўлланилади. Уларга углеводородлар мураккаб эфирлар, альдегидлар, кетонлар, кўп атомли ёғ кислоталарининг мураккаб эфирлари ва б.
2. Кам қутбли функционал гурухлар сақловчи ўртача қутбланувчи қўзғолмас суюқ фазалар қутбсиз ва қутбли хусусиятга эга моддаларни ажратишда қўлланилади.
3. Молекуласида кўп сонли юқори қутбли функционал гурухлар сақловчи қўзғолмас фазалар кучли ва кучсиз қутбланувчи моддаларни ажратишда қўлланилади.
4. Молекулалари ажратилувчи модда молекулалари билан кучли водород боғлари ҳосил қилувчи суюқ фазалар (гликоллар, глицирин ва б).
5. Специфик хусусиятли суюқ фазалар. Буларда хроматографик ажралиш жараёнида комплекс бирикмалар ҳосил бўлишига асосланган (кумуш нитрати билан тўйинтирилган гликоллар).

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish