Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти


Тропан хосилалари сақлаган алкалоидлар



Download 0,83 Mb.
bet141/146
Sana23.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#157940
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   146
Bog'liq
Fizik usullar

Тропан хосилалари сақлаган алкалоидлар
Ушбу гурухга атропин, гиосциамин, скополамин ва кокаин моддалари киради.
Атропин

Атропин - тропин спирти ва троп кислотасидан хосил бўлган мураккаб эфир хисобланиб, белладонна ўсимлигидан ажратиб олинади.
Атропин изомери - гиосциамин, атропиндан фақатгина полярланган нурни чапга буриши билан фарқланади. У ишқор хамда юқори харорат таъсирида, оптик хусусиятини тез йўқотади ва натижада атропинга айланиб қолади.
Атропин асос холида органик эритувчиларда яхши, сувда ёмон эрийди.
Атропин сулфат тузи тиббиётда қўлланилиб, сувда яхши эрийди, органик эритувчиларда деярли эримайди.
Тиббиётда атропин сулфат ошқозон ярасини ва 12 бармоқли ичак яраларини даволашда, холецистит, ўт пуфаги тошлари хасталикларида, бронхиал астма, йўғон ичак ва сийдик канали
спазмларида қўлланилади.
Офталмологияда кўз тубини кўриш учун қўлланилади.
Кўпинча болалар белладонна ўсимлигини мевасини ва итузумдан кўпроқ истеъмол қилганда бахтсиз ходисаларга олиб келиши мумкин.
Атропин ишқорий мухитда органик эритувчилар билан экстракциялаб ажратиб олинади.
Захарланиш аломатлари атропин учун жуда характерлидир, чунончи аввал нерв қўзғалиши кузатилиб, киши талвасланади, харакат қилиши тезлашади, беихтиёр гапириш ва кулгу кузатилади.
Бундан кейин парасимпатик нерв охирларини параличланиб, кўз қорачиғини кенгаяди, бурунда қуриш, хуррак отиш, терини қуриши ва қизиши кузатилади. Ўлим содир бўлганда паталого-анатомик текшириш характерли эмас. Атропин шиллиқ пардалар, тери ва ичак орқали яхши шимилади. Организмга тушган атропиннинг бир қисми қонга сўрилади, иккинчи қисми зардоб оқсиллари билан бирикади.
Атропинни организмда сақланиши тўғрисида олимларимиз хар хил маълумотлар берадилар. Баъзилари атропин организмда тез парчаланади деган фикр берса, бошқалари эса 3 хафта ёки 2 йилгача организмда сақланиши мумкин деган фикр берадилар.
Умуман, атропин организмда троп кислотаси ва тропин спиртигача парчаланади, ундан ташқари бир неча метаболитлар хосил қилиб, организмга тушган атропиннинг 50%-и ўзгармаган холда сийдик орқали ажралади.
Сифат реакцияси.
1. Умумий чўктирувчи реактивлар билан реакцияси.
2. Витали-Морен реакцияси.
Ушбу реакция атропинга концентрланган азот кислота қўшиб қиздирилганда уни мураккаб эфир сингари парчаланиб, троп кис
лота ва тропинга парчаланиши ва сариқ рангли троп кислотасини нитро хосиласини хосил бўлиши хамда у ишқор таъсирида бинафша рангли бирикма хосил қилишига асосланган.

Ушбу реакция атропин учун характерли эмас, чунки бу реакцияни таркибида бензол халқасини сақлаган азот сақловчи бирикмалар (гиосциамин, скополамин, стрихнин, апоморфин) хам беради. Реакция манфий бўлса атропинни йўқлигидан далолат беради, лекин мусбат реакция қўшимча тасдиқловчи реакциялар олиб боришни тақозо этади.
3. Рейнеке [(NH4)Cr(NH3)2(SCN)4] тузи билан ромб шаклидаги пушти рангли кристаллар хосил қилади.
4. Пикрин кислота билан тўғри бурчакли пластинка шаклидаги кристаллар хосил қилади.
5. ЮҚХ. Rf= 0,26+0,01 .
6. ИК ва УБ спектри бўйча. УБ max - 252, 258, 264 нм (спирт).
7. Фармакологик текширув.
Атропин тажриба хайвонлари кўз қорачиғини кенгайтиради.
8. n- диметиламинобензалдегид ва конц. H2SO4-қизил ранг беради.
Миқдори.
ФЭК - n- диметиламинобензалдегид ва конц. H2SO- қизил ранг асосида, УБ спектри бўйича.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish