19 – Маъруза
Пиридин, пиперидин ва тропан хосилаларини сақлаган алкалоидлар,уларни токсикологик ахамияти, сифат ва миқдорини аниқлаш усуллари.
Маъруза вақти - 2 соат
Ўқитишдан мақсад - Талабаларни суюқ алкалоидлар яъни пиридин ва пиперидин хосилаларига кирувчи алкалоидлар, уларни хусусий ажратиш усуллари билан,токсикологик ахамияти, сифат ва миқдорий тахлил усуллари, хамда тропан хосилаларига кирувчи алкалоидларни токсикологик ахамияти, сифат ва миқдорини аниқлаш усуллари билан таништириш.
Маъруза режаси - Пиридин ва пиперидин хосиласига кирувчи суюқ алкалоидлар (анабазин,никотин, пахикарпин) ва тропан хосиласига кирувчи алкалоидларни (атропин, скополамин,кокаин) токсикологик ахамияти,ўзига хос умумий, хусусий сифат реакциялари ва миқдорий тахлил усуллари.
Адабиётлар:
1. Л.Т.Икромов - "Суд кимёси",Тошкент 1966й.
2. М.Д.Швайкова - "Токсикологическая химия", М,1975г.
3. В.Ф.Крамаренко - "Токсикологическая химия",Киев,1989г.
4. Н.П.Максютина., Е.О.Коржавих - "Фармация", N2. ст.20. 1974г.
5. Э.Штал - "Хроматография в тонких слоях, Москва, 1965г.
Пиридин, пиперидин ва тропан хосилаларини сақлаган алкалоидлар, уларни токсикологик ахамияти, сифат ва миқдорини аниқлаш усуллари.
Пиридин ва пиперидин хосилаларига кирувчи алкалоидлар:
анабазин никотин пахикарпин
Ушбу алкалоидлар гурухига 5 алкалоид пиридин хосиласи: анабазин, никотин, пахикарпин; пиперидин хосиласи: конеин ва ареколин киради.
Текширилувчи қолдиқ ушбу алкалоидларни сақлаган тақдирда ўзига хос хидли ва мойсимон суюқлик холида бўлади. Улар учувчан хоссага эга, шунинг учун уларни сув буғи ёрдамида хайдаб ажратиш мумкин.
Анабазин
Анабазин - Anabasis aphulla - ўсимлигида, хамда қисман тамакида учрайдиган алкалоид. У рангсиз мойсимон модда бўлиб, органик эритувчиларда яхши эрийди. Қисман кислотали ва асосан ишқорий мухитда органик эритувчилар билан экстракцияланади.
Ишқорий мухитда сув буғи ёрдамида хайдалади.
Анабазин гидрохлорид таблетка холида чекишга қарши ишлатилади. Асосан қишлоқ хўжалигида хашоратларга қарши восита сифатида анабадуст холида,хамда чорвачиликда хайвонлар битига, лишай ва чесоткага қарши қўлланилади.
Физиологик таъсири жихатдан анабазин никотинга ўхшаш.
Организмга нафас йўли билан ва тери орқали сўрилиб, бунда олдин нерв фаолиятига қўзғатувчи таъсир кўрсатиб, сўнг вегетатив нерв системасининг толаларини фалажлайди, нафас уриш тезлашиб, қон босими ошади.
Анабазин билан захарланганда сўлак оқиш, қусиш, ич кетиш, танани сарғайиб кетиши, соч тўкилиши каби аломатлар пайдо бўлади. Организмдан сийдик орқали чиқарилади.
Метоболитлари кам ўрганилган
Биологик объектдан анабазин сулфат кислота билан нордонлаштирилган сув усулида ва сув буғи ёрдамида хайдаб ажратилади.
Сифат реакцияси.
1. Драгендорф реактиви билан анабазин майда қизил-қўнғир рангли чўққисимон кристалларни ўсимтасини хосил қилади. Кониин ва никотин бу реактив билан бошқа шаклдаги кристаллар хосил қилади.
2. Анабазин пикрин кислотаси билан сариқ чўкма беради, никотин эса бермайди.
3. Анабазин Бушард реактиви билан қизил-қўнғир чўкма беради.
4. Анабазин пергидрол ва концентрланган H2SO4 билан қизил ранг беради.
5. Анабазин кристаллик ванилин ва 1-2 томчи концентрланган H2SO4 билан қизил ёки олчадек қизил ранг беради.
6. KCN, хлорамин Б ва барбитур кислотаси билан анабазин сариқ қўнғир ранг хосил қилади.
7. Кобальт роданид комплекси анабазин билан пушти рангли кристаллар тўпламини хосил қилади.
8. Рейнеке тузи билан нинасимон кристаллар.
9. Юпқа қатлам хроматографияси усулида аниқланади.
Миқдори.
1. СФ усул.
2. ФЭК усул. Бу усул анабазинни KCN ва хлорамин билан глютакон алдегиди хосил қилиши, у эса барбитур кислотаси билан хосил қилган сариқ қўнғир рангни ФЭК да аниқлашга асосланган.
Никотин
Никотин алкалоиди асосан тамаки ўсимлигида учрайди. Тамаки баргида яна унга ўхшаш кўп бирикмалар хам бўлади.
Соф никотин - асос холида рангсиз мойсимон суюқлик, хавода тез рангини ўзгартиради. 600 дан паст хароратда сув билан яхши аралашиб, 60-2100 оралиғида эса сувда ёмон эрийди.
Органик эритувчиларда яхши эрийди. Биологик объект таркибидан нордонлаштирилган сув усули ва сув буғи ёрдамида ажратилади.
Бунда никотин парчаланмай хайдалади, сув билан азеотроп модда хосил қилади. Органик эритувчилар билан қисман кислотали, асосан ишқорий мухитда экстракцияланади.
Никотин - захарли модда. У марказий ва вегетатив нерв охирларини захарлайди. Ганглиялар фаолиятини бузади. Никотин билан захарланганда қаттиқ бош оғриши, ич кетиш, қусиш, юрак уришини тезлашиши, юрак фаолиятини бузилиши натижасида ўлим содир бўлади. У тиббиётда қўлланилмайди. Қишлоқ хўжалигида хашоратларга қарши "никодуст" холида ва чорвачиликда қўлланилади.
Никотин оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватларида тез шимилади, шимилиш ўпкада тез боради. Никотин соғлом тери орқали хам тез шимилади. Чекилганда тутун орқали 90-98%-гача никотин организмга тушади ва ўпка орқали қонга шимилади. Чекувчи аёлларда қон орқали она сутига ўтади ва сут орқали эмган гўдакни захарлайди.
Никотин жигар тўқималарида оксидланади, деметилланади.
Метаболитлари сийдик орқали чиқарилади. Сийдикда никотин жуда кам аниқланади.
Сифат реакциялари.
1. Драгендорф реактиви билан никотин тўқ қизил рангли "Х" ва "К" шаклидаги кристаллар баъзан учиб кетаётган қушлар кўринишига ўхшаш кристаллар хосил қилади. Ушбу реактив билан анабазин, кониин хам кристалл хосил қилади, лекин шакли билан фарқ қилади.
2. Рейнеке тузи билан никотин призматик кристаллар ўсимтасини хосил қилади.
3. Формалдегид ва концентрланган азот кислотаси таъсирида никотин қизил рангли бирикма хосил қилади (анабазин бу реакцияни бермайди).
4.n-диметиламинобензалдегид, концентрланган HCl таъсирида никотин бинафша рангга ўтувчи пушти рангли бирикма беради.
5. УБ спектри бўйича. 0,1н H2SO4 даги эритмаси max -260нм.
6.Фармакологик текширув. Никотин таъсирида бақа ўтирганга ўхшаш холатда тиришиш номоён қилади.
7. Юпқа қатлам хроматографияси усулда аниқланади.
Миқдори.
ФЭК (анабазинга қаранг) ва СФ усулда аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |