Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти



Download 0,83 Mb.
bet144/146
Sana23.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#157940
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   146
Bog'liq
Fizik usullar

Алкалоидларни сифатини аниқлаш.
Ажратиб олинган органик захарли моддаларни сифатини аниқлашда иложи борича сезгир ва хусусий реакциялар ва инструментал анализлардан фойдаланилади. Модда анализида кимёгар фақат битта тахлил натижасига асосланмасдан, 2 ёки ундан ортиқ реакция ва усуллар билан тасдиқлаши зарур. Бундай талабларга риоя қилмаслик кимёгарни нотўғри хулосалар чиқаришига олиб келади. Масалан, қўлланилган реакция сезгирлиги кам бўлса, кам миқдордаги моддани аниқлаш имкони бўлмайди. Қўлланилган реакция текширилувчи модда учун специфик (ўзига хос) бўлмаса, натижада ноаниқ хулоса чиқариш оқибатида кимёгар бир модда ўрнига иккинчи бошқа моддани бор деб кўрсатиши мумкин. Масалан: атропин учун фақат Витали-Морен, пурин алкалоидлари учун фақат мурексид хосил қилиш реакцияси, опий алкалоидларини аниқлаш учун фақат Марки реактивидан фойдаланиш..
Айтилганлардан хулоса қилиб, захарли моддаларни аниқлашда бир неча сезгир ва хусусий реакциялардан фойдаланиш зарурлигини тушунамиз.
Реакция сезгирлиги ва хусусийлиги нима? Сезгир реакциялар деганда аниқ хажмда энг кам миқдор моддани аниқлай оладиган реактивлар миқдори тушунилади, яъни моддани аниқлай оладиган энг кам миқдор ёки энг кичик концентрация билан ифодаланади. Улар ("m") ва "мкг" да белгиланади.
m =  Cmin.Vmin .106
бу ерда C min - текширилувчи эритмани минимал концентрацияси.
V min - минимал хажм, мл.
Минимал концентрация ушбу формула билан аниқланади.
m
C = --------
V. 106
Масалан: атропин ва скополамин алкалоидлари Витали Морен реакцияси ёрдамида аниқлаш минимуми 1 мкг миқдорда. Бу миқдор 1 томчи эритмада деб қабул қилинса, унинг хажми 0,05 мл га тенг бўлса, унда минимал концентрацияни қуйидагича аниқлаш мумкин
m 1 1
С= ---------- = ----------- = ------- = 1: 10000 га тенг.
V . 106 0,05 . 106 104
Кўриниб турибдики, агар 1 г модда 10 л да эриган бўлса, 1 томчи эритмадан Витали-Морен реакцияси билан аниқлаш мумкин экан.
Реакция хусусийлиги.
Хусусий реакциялар - деганда битта модда учунгина характерли бўлган реакциялар тушунтирилади, яъни ушбу реакцияни бошқа моддалар бермайди. Масалан: йод учун крахмал, симоб учун Cu2 НqJ4 қизил чўкма хосил бўлиши, синил кислотаси учун берлин зангорисини хосил бўлиши ва хакозо.
Асосан хусусий реакциялар хамда селектив ва танловчи реакциялардан фойдаланилади. Бундай холда битта реактив бир неча моддалар билан ўзига хос айрим ўзгаришларга эга реакциялар натижаларини беради.
Масалан: FeCl3 - фенол гидроксили сақловчи моддалар учун селектив реактив, азобўёқ хосил бўлиши эса аналин хосилалари учун селектив. Органик моддалар тахлилида пробиркада бажариладиган макро реакциялар кам қўлланилади, чунки бундай реакцияларни сезгирлиги паст ва текширилувчи модда миқдори кўп бўлишини талаб қилади. Тўлароқ маълумотни микро реакциялар беради, бундай реакцияларга чўкма, рангли махсулот хосил қилувчи ва микрокристаллоскопик реакциялар, хамда турли физик усуллар: хроматографик тахлил вариантлари, газ суюқлик хроматография, спектрофотометрик тахлил усуллари ва фармакологик текширишлар.
Чўктирувчи реакциялар.
Доривор моддалар тахлилларида биологик объект таркибидан ажратиб олинаган алкалоидларни аниқлашда қўлланиладиган "умумий чўктирувчи реактивлар" алкалоидлар билан қандай типдаги моддалар хосил қилишига қараб, икки катта гурухга бўлинади:
1. Алкалоидлар билан оддий туз . хосил қилувчи реактивлар: танин, K2MnO4 , пикрин, пикролон кислоталари, хроматлар (H2CrO4) ва бошқалар.
2. Алкалоидлар билан комплекс бирикмалар  хосил қилувчи реактивлар. Улар ўз навбатида икки гурухга бўлинади:
а) таркибида металлоидлар сақловчи реактивлар
J2/KJ, Br2/KBr, JCl, H3PO4. 12MoO3 . 2H2O,(Зонненштейн),
H3PO4. 12WO3 .2H2O (Шейблер реактиви) ва хакозо.
б) таркбида металлар сақловчи реактивлар:
СdJ2/KJ (Марме), HqJ2 /KJ (Майер), BiJ3/KJ (Драгендорф), HqCl2, K3/Fe(CN)6 ва бошқалар.
Амалиётда Шейблер, Зонненштейн, Драгендорф реактивлари, пикрин ва пикролон кислоталари сезгир реактивлар хисобланади. Алкалоидлар тахлилида бир эмас бир нечта реактивларни қўллаб, натижалар солиштирилгач, аниқ хулосага келинади. Чунки алкалоидлар турли реактивлар билан хар доим хам бир хил сезгирликда чўкма хосил қилавермайди.
Масалан: Марме реактиви кофеин билан чўкма хосил қилмайди, айрим холларда эса чўкма ортиқча реактивда эриб кетиши хам мумкин.
Стрихнин ва папаверин Зонненштейн реактиви билан чўкма хосил қилмайди, кониин, аконитин, морфин, пурин алкалоидлари эса пикрин кислота билан чўкма хосил қилади. Шу сабабли алкалоидларни текширишда камида учта умумий чўктирувчи реактивлардан фойдаланиш зарур.
Умумий чўктирувчи реактивлар манфий суд кимёси ахамиятига эга. Бу биообъект таркибидаги оқсил моддаларнинг чириши натижасида хосил бўлган ёт моддалар хам алкалоидлар каби чўкма хосил қилиши билан тушунтирилади. Бундай моддаларни айрим вақтда мурда алкалоидлари деб аталади.
Масалан: мурда атропини, мурда никотини, мурда стрихнини.
Айрим холларда амино кислоталардан, уларга мос органик асослар хосил бўлиши мумкин:
COOH
лизин кодаверин

Гистидин гистамин
Юқорида келтирилган маълумотларга таянган холда алкалоидларни умумий чўктирувчи реактивлар билан аниқлангандан сўнг, уларни албатта сезгир ва хусусий реакциялар билан аниқлаш зарур (ранг хосил қилувчи, микрокристаллоскопик ва фармакологик текширувлардан фойдаланиш).
Ранг хосил қилувчи реакциялар. Кўпчилик алкалоидлар ва азот сақловчи синтетик органик моддалар айрим реактивлар билан реакцияга киришиб рангли моддалар хосил қилади. Бу реакиялар асосида молекуладаги сувни тортиб олиш, изланаётган моддани оксидланиши, реактив билан конденсатлар хосил қилиш ётади. Ранг хосил қилувчи реактивлар сифатида нитрат, хлорид ва сулфат кислоталари ва уларнинг аралашмалари: сулфат ва нитрат кислота аралашмаси - Эрдман реактиви, формальдегид ва сулфат кислота - Марки реактиви, аммоний молебдати ва сулфат кислотаси - Фреде реактиви, аммоний вольфромати ва сулфат кислота - Монделин реактиви, калий бихромат ва сулфат кислотаси аралашмалари каби.
Ушбу реактивлар хам алкалоидларни тахлилида мухим ахамиятга эга. Айрим реакциялар асосида бутун бир гурух алкалоидлар бор ёки йўқлиги хақида хулоса чиқариш мумкин.
Масалан: Марки реактиви морфин хосилалари учун, мурексид реакцияси эса пурин хосиласи учун, кобальт аммиакати эса барбитуратлар учун умумий реакциялар. Улардан айримлари ўта хусусийликга эга.
Масалан: нитрат кислотаси - бруцин учун, хлорид,сулфат, азот кислоталари - вератрин учун хусусий.
Ранг хосил қилувчи реактивлар баъзи ёт моддалар билан ранг бериб, хато хулосага олиб келиши мумкинлигини хисобга олган холда микрокристаллоскопик реакциялар ва фармакологик текширув олиб бориш тавсия этилади.
Фармакологик текширув. Айрим холларда фармакологик текширувларга таянилади: табиий атропин фармакологик текширув реакциясини, хамда Витали-Морен реакциясини беради. "Мурда атропини" эса фармакологик таъсир - кўз қорачиғини кенгайтирмайди. Никотин фармакологик таъсири бўйича хамда Драгендорф реактиви билан аниқланиши мумкин, "мурда никотини" эса кристалл хосил қилса хам фармакологик таъсирни бермайди.
Кимё токсикологик тахлилида алкалоид хамда синтетик моддаларни аниқлашда физикавий ва физик-кимёвий усуллардан фойдаланилади (қоғоз, юпқа қават, газ суюқлик хроматографияси усуллари, электрофорез, микродиффузия, УБ ва ИК спектр).

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish