Скополамин
Скополамин бангидевона ўсимлигида учраб, у скопин ва троп кислотасидан ташкил топган мураккаб эфирдир.
Тиббиётда скополамин бромид холида қўлланилади.
Асос холида қуюқ қиёмсимон модда бўлиб, органик эритувчиларда яхши эрийди, тузи эса сувда, спиртда яхши эриб, эфир ва хлороформда эримайди.
Органик эритувчилар билан ишқорий мухитда ажратиб олинади (рН = 8-10).
Скополамин атропин каби кўз қорачиғини кенгайтиради, шиллиқ парда мушакларини бўшаштиради, безлар секрециясини сусайтиради.
"Аэрон" таблеткаси қусишга қарши ва тинчлантирувчи дорилар таркибига киради.
Организмда оқсиллар билан яхши бирикади, қисман гидролизланади. Асосан жигарда парчаланади ва сийдик билан чиқарилади.
Сифат реакцияси.
Скополаминни аниқлаш реакциялари атропинга ўхшаш, фарқли реакцияси қуйидагилар:
1. Скополамин олтин бромводороди кислотаси билан аррасимон шаклга эга бўлган жигар рангли бромауратни хосил қилади.
2. Рейнеке тузи билан атропинга ўхшаш кристаллар беради.
3. Драгендорф реактиви билан қўнғир рангли нинасимон рисатллар хосил қилади.
4. ЮҚХ. Rf=0,44+0,01.
5. УБ ва ИК спектри бўйича аниқлаш мумкин.
Миқдори.
Экстракцион фотометрик усулда.
Кокаин
экгонин бензой кислотаси метил спирти
Кокаин кока ўсимлиги баргида бошқа алкалоидлар билан бирга учрайди. Улардан фақат кокаин тиббиётда ишлатилади.
Кокаин асос холида спиртда, эфирда, хлороформда яхши эрийди, сувда эримайди.
Кокаиннинг хлорид тузи сувда, спирт, хлороформда яхши эрийди.
Ишқорий мухитда органик эритувчилар билан яхши экстракцияланади.
Кокаин захарли хисобланиб тиббиётда махаллий анестетик сифатида қўлланилиб, марказий нерв фаолиятини фалажлайди, кам дозада кайф чақиради, аввал нерв фаолиятига қўзғатувчи, сўнг сўндирувчи таъсир этади, у организмда оғир наркомания кокаинизмни чақиради.
Киши кокаин билан захарланганда нафас олиш ва юрак уриши тезлашади, беихтиёр кулади, сергап бўлади, кўнгил айниши, қусиш, бурун ва оғиз шиллиқ қаватларини қуриши, кўз қорачиғини кенгайиши кузатилади. Нафас олиш маркази фалажланишидан ўлим содир бўлади.
Кокаин асосан жигар тўқималарида парчаланади, гидролизланиб метил спирти, тезда бензой кислотаси ва экгонинга
парчаланувчи бензоил-экгонинни хосил қилади, экгонинни сийдикдан ажратиш ва аниқлаш қийин.
КОКАИН ---->
2экгонин бензой к-та метил спр.
Сифат реакцияси.
1. Алкалоидларни умумий чўктирувчи реактивлар (Майер, Бушард, Драгендорф, пикрин кислотаси) билан чўкма хосил қилади.
2. Кокаин калий перманганат ва хлорид кислота иштирокида тўғри тўрт бурчак шаклидаги қизил бинафша рангли кристаллар хосил қилади.
3. Фармакологик текширув (кўз қорачиғини кенгайтиради ва тил учида сезиш қобилятини пасайтиради).
4. Кокаиннинг гидролизланиш махсулоти билан ўзига хос хидли бензой этил эфирини хосил қилиш мумкин.
5. ЮҚХ. Rf=0,61+0,01.
6. УБ ва ИК спектри бўйича аниқлаш мумкин.
Миқдори.
Экстракцион фотометрик усулда аниқланади.
18 - Маъруза
Ишқорий шароитда органик эритувчилар ёрдамида экстракциялаб олинадиган моддалар, уларни сифат ва миқдор тахлили. Алкалоидларни умумий характеристикаси, тозалаш ва тахлил усуллари. Алкалоидлар тахлилида қўлланиладиган реактивлар ва уларни синфланиши.
Маъруза вақти - 2 соат
Do'stlaringiz bilan baham: |