Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти



Download 0,83 Mb.
bet112/146
Sana23.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#157940
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   146
Bog'liq
Fizik usullar

Масс-спектрометрик параметрлар
Кези келганда шуни қайд қилиш керакки, масс-спектрометрлар қуйидаги параметрлар билан характерланади.
1. Масса чегараси (диапазон масс - масс-спекторометрнинг Om/z дан бошлаб энг юқори массаларгача бўлган спектр олиш қувватини билдиради.
2. Сезгирлик - энг кам миқдордаги ион зарядли қувватини сезиш қибилияти (кулон/грамлар ҳисобида).
3. Массалар дисперсияси - 1мм масофада ионлар дастаси массасининг 1% га ўзгариши M/Δ M - ни аниқлайди.
4. Ионларни ажратиш кучи-масс-спектрометрнинг иккита бир-биридан массалари билан минимал ΔM миқдорда фарқланадиган M1 ва M2 ионларни алоҳида қайд қилиш қобилиятидир.
M1 M2
R = --------  =------ (10)
M1-M2 ΔM
Номаълум органик бирикмаларнинг структурасини
масс-спектрометрия қонуниятлари ёрдамида аниқлаш
Тадқиқ қилинаётган номаълум структурали бирикмаларнинг масс-спектрларини талқин қилишда қуйидаги изланиш методларига амал қилиш катта аҳамиятга эга.
1. Масс-спектрда бирикманинг молекуляр М+ ионини тўла ишонч билан аниқлаш.
2. Модданинг масс-спектридаги фрагмент ионларнинг келиб чиқишини ва уларнинг молекуляр иондан ҳосил бўлишида қандай бўлакчалар ҳосил бўлишини топиш.
3. Иккинчи ва учинчи босқичдаги фрагментация жараёнларини ҳисобга олиш. Бунда метастабил ионларнинг спектрда мавжуд бўлиши тадқиқотчига катта ёрдам беради.
4. Модда масс-спектри бўйича органик бирикмаларнинг қайси синфига мансуб эканини аниқлаш. Тадқиқотчининг кўп
йиллик илмий тажрибаси ва масс-спектрлар бўйича чоп этилган
атласлар бу масалани ечишда жуда қўл келади.
5. Зарурат туғилса молекуляр ион М+ ва асосий фрагмент ионларнинг элемент таркибини топиш.
6. Дейтероалмашув ва фойдали содда реакциялар ёрдамида ўрганилаётган бирикманинг (метил, ацетил, гидролиз ва бошқа махусулотлари) ҳосилалари масс-спектрларини бевосита таққослаш орқали талқин қилиш каби вазифаларни бажариб, берилган масала тугунлар ечимини бериш.
Шуни таъкидлаш лозимки, бирикмаларнинг ҳар қандай физи
кавий тадқиқ қилиш усуллари билан ўрганилганда ҳар бир усулнинг бошқа усулларга нисбатан устунлиги ҳамда камчилиги мавжуд бўлиши мумкин. Лекин физикавий текшириш усулларини комплекс тадбиқ қилиш натижаси ҳар доим тўла самара беришига кафолат бериш мумкин. Бунда, албатта тадқиқотчи олиб бораётган илмий изланишлари фойдаланаётган физикавий усулларнинг моҳияти ва қонуниятларини тўла тушунмоғи даркор.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish