Ионларнинг турлари
Молекуляр ионлар, уларнинг ҳосил бўлиш жараёнлари ва барқарорлиги.
Спектроскопиянинг умумий қонуниятларидан маълумки, молекулага йўналтирилган фотон оқимлари молекула томонидан бирданига маълум хажмда (квант холида) танлаб ютилади, натижада унинг ички энергияси
Е=Еэлектрон+ Етебранма + Еайланма (4)
дискрет равишда, яъни нарвоннинг пиллапояларидан кўтарилганлигидек сакраш билан ошади ва энергиянинг ўзгариши Планк формуласига мувофиқ ютилаётган фотонлар частотасига боғлиқ холда ўзгаради.
Е = hγ (5)
Е - фотонлар энергияси
h - Планк доимийси 6,625.10-34 Дж.Гц-1
γ - частота
Бу холда хар бир энергия холатида бўладиган ўзгаришлар-
ни қуйидагича ифодалаш мумкин:
l
γ = ------ (Eэлектрон + Eтебранма + Eайланма) (6)
h
Бу ифода молекула ўзининг ортиқча ички энергиясини нурланиш ёки тебранма ва бошқа ҳаракатлар натижасида сарфлаб асосий холатига қайтганда ҳам сақланиб қолади.
Масс-спектрометрда молекулаларни ионлаштириш учун 10-15
эв энергияли электронлар оқими кифоя қилади ва бу катталикни - молекулаларнинг ионлашиш потенциали дейилади. Катод юзасидан отилиб чиқаётган электронлар энергияси аниқ ўлчамли бўлмаслиги сабабли электрон зарб билан молекулаларнинг ионлашиш потенциалини аниқлаб бўлмайди. Бу мақсад учун энергияси стандарт моддалар билан даражаланган монохроматик ультрабинафша нуридан фойдаланиладиган фотоионизацион масс-спектрометрлар қўлланилади.
Ҳар қандай органик моддаларнинг ионлашиш потенциаллари
7-15 эв оралиқда бўлиб, алоҳида молекула учун аниқ ўлчамга эга (бензол учун 9,24 эв, метан учун 13,1 эв).
Фрагмент ионлар.
Ион-молекулаларнинг барқарор бўлмаган турлари структур қурилишига мувофиқ айрим атомлар орасидаги боғларнинг батамом узилиб кетиши орқали парчаланиш жараёнига киради. Фрагмент ионларнинг ҳосил бўлиши, биринчидан, М+ ионлардаги боғларнинг оддий узилиши билан тугалланади, иккинчидан, икки атом орасидаги боғнинг узилиши молекуланинг бошқа қисмида ҳам ўтадиган парчаланиш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлади.
Электрон зарб усули билан ишлайдиган масс-спектрометрларда электронлар энергияси 40-70 эв оралиғида бўлиб, бирикмалар масс-спектрида ҳам молекуляр, ҳам фрагмент ионлар қайд қилинади. Умуман "электрон зарб" - термини унча тўғри бўлмай, масс-спектрометрия амалиётида бу термин орқали электронлар ёрдамида моддалар ионларга ўтказилишини тушунилади.
Кўчишда якка электрон ёки водород атоми бир электрон билан қатнашса, уларни схемада қармоқ шаклида бир илгакли ўқ ()сифатида тасвирланади. Атомлар орасидаги боғни якка электронларнинг кўчиши билан узилиши гомолитик ажралиш дейилади. Фрагментацияда икки электроннинг кўчиши содир бўлса, икки илгакли эгри ўқ ( ) сифатида ифодаланиб гетеролитик узилиш дейилади.
Фрагментация чизмаларида боғларнинг узилишини молекула атомлари орасидан тўлқинли чизиқ ўтказиб ҳам тасвирлаш мумкин. Фрагмент массаси тўлқинли чизиқнинг шу фрагментга тегишли тарафига ёзилади. Чўққи интенсивлиги ион массасининг ўнг тарафига қавс ичига олиб ёзилади:
Тадқиқ қилинаётган номаълум бирикмаларнинг масс-спектри
олинаётганда биринчи навбатда уларнинг молекуляр массасини билиш зарур. Молекуляр масса модданинг молекуляр ионларининг m/z қийматига тенг бўлишини таъкидлаб, бу ионларнинг масс-спектрда кўринишини кузатамиз. Масс-спектрдаги энг юқори m/z қийматли чўққи текширилаётган бирикманинг M+ ионидан ҳосил бўлиши мумкин, аммо шу чўққидан пастки бошқа m/z қийматларида бирикманинг структурасига мос келувчи фрагмент ионларнинг мавжудлиги билан тасдиқланиши даркор. Агар текширилувчи модда аралашма бўлса, масс-спектрда алоҳида бирикмаларнинг M+ ион чўққиларини кўриш мумкин, лекин фрагмент ионларни талқин қилиш - интерпретацияси мураккаблашади.
M+ ион чўққисининг интенсивлиги хусусиятига мос равишда 0-100% оралиғини ташкил этиши мумкин. М+ ион чўққилари кўринмайдиган беқарор молекулаларнинг массаси спектрдаги тегишли фрагмент ионлар ёрдамида аниқланади.
Одатда углеводородлар, кислород, олтингугурт ва галоген сақлаган бирикмаларнинг М+ ионлари жуфт сонли m/z қийматли, улардан вужудга келган фрагментлар боғларнинг узулишига қараб тоқ ёки жуфт қийматларга эга бўлиши мумкин. Молекулада битта (тоқ) азот бўлганда М+ тоқ m/z қийматли, азот атомлари жуфт миқдорда қатнашса, M+жуфт m/z қийматга эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |