14 - Маъруза
Масс-спектроскопик таҳлил
Назарий асослари ва дори моддалар таҳлилида қўллаш.
Маъруза вақти - 2 соат
Ўқитиш мақсади - Талабаларни Масс-спектроскопияси ва унинг назарий асослари билан таништириш.
Маъруза режаси: 1. Масс-спектроскопиясининг назарий асослари ва яратилиш тарихи.
2. Масс-спектрометрнинг тузилиши ва спектрлар олиш шароит лари.
3. Моддаларни масс-спектрларини интерпретация қилиш усул -лари.
4. Масс-спектрал таҳлилларини дори моддалар сифатини ва миқдорини аниқлаш учун қўллаш.
Адабиётлар:
1. В.А. Миронов, С.А. Янковский - Спектроскопия в органичес кой химии, М, "Химия", 1985 г.
2. Дж. Фритц., Г.Шейь - Количественный анализ, М,"Мир",1978г.
3. А.Т. Арзамасцев, Д.С. Яскина - УФ и ИК спектры лекарственных вещества. М, "Медицина",1975 г (атлас)
4. Интерпретация масс-спектров органических соединений, Г.Будзикевич,К.Джерасси, Д.Уильямс.Изд-во Мир", Москва,
1966г.
5. Масс-спектрометрия органических соединений. Н.С.Вульфсон, В.Г.Заикин, А.И.Микая, Изд-во “Химия".Москва,1986г.
Масс – спектроскопик таҳлил.
Назарий асослари ва дори моддалар таҳлилида қўллаш.
Масс-спектрометриянинг қисқача тарихи.
Масс-спектроскопик тадқиқотлар ҳам бошқа спектроскопик
усуллар каби модда молекуласи ички энергиясини ошириш йўли билан олиб борилади. Масс-спектроскопик жараёнларни тўла тушуниш учун катод (Крукс) трубкасида содир бўладиган ходиса билан танишиб ўтамиз. Манфий ва мусбат электродлар орасида 10000 вольт кучланиш ҳосил қилинганда кучли электр қуввати таъсирида катод юзасидан ҳамда сийраклаштирилган газ атомларидан электронлар ажралиб чиқади ва анод томон харакатлана бошлайди. Маълум тезликка эга бўлган электронлар оқими ўз йўлида бошқа нейтрал атомлар билан тўқнашиб бу атомлардан ҳам қўшимча электронларни уриб чиқаради (чақнама разряд), яъни шу дамда атомларни тезлиги муайян даражада юқори бўлган электронлар билан бомбардимон қилиш жараёни ёки электрон зарб ходисаси вужудга келади. Юқори қувватли электр майдони ва электрон зарб натижасида электронлардан ажралган атомлар мусбат зарядланиб, манфий қутб томон интилади ва катод сатҳида ўйилган тирқишлардан (каналлардан) юқори тезлик билан ўтиб трубканинг шу томонига суртилган SnS қатламида чақнаш ҳосил қилади. Бундай заррачалар оқимини канал нурлари деб аталган.
Дж. Дж.Томсон катод трубкасига турли ўзгаришлар киритиб
шу ускуналарда электрон ва канал нурлари оқимини электр ва
магнит майдонлари таъсирида оғишини ўрганди. Натижада 1897 йилда электрон зарядининг унинг массасига бўлган нисбати z/m ўзгармас катталик эканини ҳамда электрон оқимининг бир хил магнит ва электр майдонларидаги оғиш траекторияси вакуумдаги газнинг ва катод элементининг табиатига боғлиқ эмаслигини аниқлади. Мусбат зарядли канал нурларининг оғиш траекторияси бир шароитдаги магнит ва электр майдонларида ҳар-хил газлар учун доимий бўлиб чиқмади. Бунда трубкадаги сийраклаштирилган газнинг атом массаси оғирроқ бўлганда камроқ ва енгил газ атомлари мавжуд бўлганда кўпроқ оғиш траекторияси билан харакатланишини кузатди.
Канал нурлари оқимини атрофлича ўрганиш, мусбат заррачаларнинг харакат траекторияси билан газнинг атом массаси
ҳамда ташқаридан таъсир этувчи магнит ва электр майдонлари қуввати орасида узвий боғланиш мавжудлигини кўрсатади. Бу соҳада олиб борилган навбатдаги тадқиқотлар ва Томсон пробир ларининг ҳар тарафлама мукаммаллаштирилган усул -массспектроскопик таҳлилни фанга кириб келишига асос бўлди.
Биринчи масс-спекроскопик қурилмалар Вин (Wien W., 1898й), Астон (Aston F.W.,1919й) ва Демпстер (Dempster A.Z.1918й) номлари билан боғлиқдир. Ўзбекистон Фанлар Академиясининг мухбир аъзоси Ў.Х.Расулев ва Ўсимлик моддалари кимёси институтининг масс-спектрометрия бўлими раҳбари, кимё фанлари доктори Я.В.Рашкес бу соҳада самарали илмий тадқиқотлар олиб бордилар.
λ -тўлқин узунлиги, нанометрларда (нм)
Е - тўлқин энергияси, электрон-вольт (эв) бирлигида
Расм электромагнит тўлқинлари шкаласи.
Масс-спектрометрнинг схематик тасвири.
1-Ион манбаи. 2-фокусловчи электродлар. 3-Ион нури дастасининг йўналиши. 4-Электромагнит. 5-Электрон кучайтиргичли детектор.
Do'stlaringiz bilan baham: |