Масс-спектроскопларнинг ишлаш усуллари ва асосий қисмлари. Масс-спектроскопик тадқиқотлар юқори вакуумда текширилувчи моддани газ холатига ўтказиб тегишли йўллар билан модда молекуласини ионлаштириш ва ҳосил бўлган ионларни кучли электр майдони воситасида маълум йўналиш билан магнит майдони томон тезлатиш орқали олиб борилади. Магнит майдонида ионлар массаларининг зарядга бўлган (m/z) нисбатда алоҳида массали ион дастасига ажратилади. Оптик усулларда нурни керакли йўналишда фокуслайдиган ва маълум тўлқин узунликларга эга бўлган қисмларини ажратиб олиш учун ишлатиладиган (дисперсиялайдиган) линза ва призмалар ўрнини масс-спектроскопияда ионлар дастасининг харакат йўналиши электр ва кучли магнит майдонлари воситасида белгиланади.
Масс-спектроскопларнинг баъзилари таҳлил қилинаётган ионларни фотопленкага чизиқ (график) холида тушириш йўли билан қайд қилади, уларни масс-спектрографлар деб аталади, бошқалари ионларнинг заряд кучини электрон кучайтиргичлар ёрдамида ўлчайди, бундай приборларни масс-спектрометрлар деб номланиб, биз мазкур ускуналар ёрдамида олинадиган органик моддаларга хос бўлган маълумотлар ҳақида сўз юритамиз.
Масс-спектрометрлар асосида қуйидаги қисмлар ётади:
1. Юқори вакуум ҳосил қилувчи система;
2. Ион манбаи;
3. Масс-анализатор - магнит майдони;
4. Детектор - ионларни қайд қилувчи система.
Вакуум ва ион манбаи системалари. Масс-спектрометрик таҳлил усулида юқори вакуум катта аҳамият касб этади, чунки вакуумда, биринчидан, моддаларнинг
газ холатига ўтиши осонлашади ва иккинчидан, ҳосил бўлган ионларнинг бошқа нейтрал молекулалар билан тўқнашув эхтимоли кескин камайиб приборнинг сезгирлиги ошади. Шу сабабли масс-спектрометрлар юқори вакуум ҳосил қилувчи насослар билан жиҳозланган.
Масс-спектрометрлар ион манбаи анча мураккаб ва биринчи
даражали ҳисобланиб, ўрганилаётган объект шу ерда газ холатига ўтади ҳамда катод юзасидан чиқаётган энергияси 40-70 эв га тенг бўлган электронлар таъсирида модда молекуласидан электрон уриб чиқарилади. Молекула қўзғалган ион-молекулага айланади:
Мo + е- ---> M++ 2e- 1-cхема
Ионлашган молекулаларнинг бир қисми барқарор бўлмасдан
яшаш даври жуда қисқа –10-8 секунд давом этиб қуйидаги 2 схема бўйича ион манбаининг ўзида парчаланади ва кичик массали фрагмент ионларни ҳамда молекуланинг нейтрал бўлакчаларини вужудга келтиради.
2-схема
M+ I ---> m+I + mo I
M+2 ---> m+2 + mo2
ион мол. нейтрал бўлакча
Кучли тезлатувчи кучланиш ҳамда ионларни маълум чизиқ бўйлаб йўналтирадиган электр майдонлари таъсирида ҳамма мусбат зарядли ионлар бир траектория билан ион манбаидан катта кинетик энергия билан отилиб чиқади. Юқори тезлатувчи кучланиш ва ион заряди ҳамда ион массалари орасида қуйидагича боғланиш мавжуд: