Масс-спектрометрик параметрлар Кези келганда шуни қайд қилиш керакки, масс-спектрометрлар қуйидаги параметрлар билан характерланади.
1. Масса чегараси (диапазон масс - масс-спекторометрнинг Om/z дан бошлаб энг юқори массаларгача бўлган спектр олиш қувватини билдиради.
2. Сезгирлик - энг кам миқдордаги ион зарядли қувватини сезиш қибилияти (кулон/грамлар ҳисобида).
3. Массалар дисперсияси - 1мм масофада ионлар дастаси массасининг 1% га ўзгариши M/Δ M - ни аниқлайди.
4. Ионларни ажратиш кучи-масс-спектрометрнинг иккита бир-биридан массалари билан минимал ΔM миқдорда фарқланадиган M1 ва M2 ионларни алоҳида қайд қилиш қобилиятидир.
M1 M2 R = -------- =------ (10)
M1-M2 ΔM
Номаълум органик бирикмаларнинг структурасини масс-спектрометрия қонуниятлари ёрдамида аниқлаш Тадқиқ қилинаётган номаълум структурали бирикмаларнинг масс-спектрларини талқин қилишда қуйидаги изланиш методларига амал қилиш катта аҳамиятга эга.
1. Масс-спектрда бирикманинг молекуляр М+ ионини тўла ишонч билан аниқлаш.
2. Модданинг масс-спектридаги фрагмент ионларнинг келиб чиқишини ва уларнинг молекуляр иондан ҳосил бўлишида қандай бўлакчалар ҳосил бўлишини топиш.
3. Иккинчи ва учинчи босқичдаги фрагментация жараёнларини ҳисобга олиш. Бунда метастабил ионларнинг спектрда мавжуд бўлиши тадқиқотчига катта ёрдам беради.
4. Модда масс-спектри бўйича органик бирикмаларнинг қайси синфига мансуб эканини аниқлаш. Тадқиқотчининг кўп
йиллик илмий тажрибаси ва масс-спектрлар бўйича чоп этилган
атласлар бу масалани ечишда жуда қўл келади.
5. Зарурат туғилса молекуляр ион М+ ва асосий фрагмент ионларнинг элемент таркибини топиш.
6. Дейтероалмашув ва фойдали содда реакциялар ёрдамида ўрганилаётган бирикманинг (метил, ацетил, гидролиз ва бошқа махусулотлари) ҳосилалари масс-спектрларини бевосита таққослаш орқали талқин қилиш каби вазифаларни бажариб, берилган масала тугунлар ечимини бериш.
Шуни таъкидлаш лозимки, бирикмаларнинг ҳар қандай физи
кавий тадқиқ қилиш усуллари билан ўрганилганда ҳар бир усулнинг бошқа усулларга нисбатан устунлиги ҳамда камчилиги мавжуд бўлиши мумкин. Лекин физикавий текшириш усулларини комплекс тадбиқ қилиш натижаси ҳар доим тўла самара беришига кафолат бериш мумкин. Бунда, албатта тадқиқотчи олиб бораётган илмий изланишлари фойдаланаётган физикавий усулларнинг моҳияти ва қонуниятларини тўла тушунмоғи даркор.