Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти



Download 5,35 Mb.
bet19/20
Sana31.03.2022
Hajmi5,35 Mb.
#522143
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
1-мавзу. Ибн Сино мероси

Дори турлари. Дамлама.
Rp.: Fruсtus Petroselini 30,0
D.S. Ярим чой қошиқ майдаланган мевани 2 стакан қайноқ сувда дамлаб, кунда1 кунда 1-2 махал ичилади.
Пахта - Gossipium
Ўсимликнинг номи. Gossipium sp. - Ғўза турлари.
Оиласи. Malvaceae - гулхайридошлар.
Ғўза бўйи 1-2 м га етадиган 1 йиллик ўт ўсимлик сифатида ўстирилади. Пояси сершох.Барги 3-5 бўлакли, поя ва шохларида кетма-кет жойлашган. Гуллари йирик бўлиб, барг қўлтиғида жойлашган. Гулкосачаси яшил рангли, 2 қаватли: ташқи томонида алоҳида-алоҳида 3 та косачабарги, ички томонида эса бирлашмаган 5 та косачабарги бўлади. Гултожиси воронкасимон 5 та бирлашмаган бирлашмаган тожибаргдан иборат. Тожибарги оч сариқдан то сариқ ранггача бўлади. Тожибарги эрталаб бошқа, кечқурун бошқа рангга ўтиши ва оталаниши жараёнидан кейин ранги ўзгариши ҳам мумкин (Миср, Америка ва бошқа жойларда ўсувчи ғўза навлари). Оталиги кўп, оналиги 1 та бўлиб, тугунчаси юқорига жойлашган. Меваси 3 ёки 5 хонали пишганда очиладиган кўсак. Уруғи (чигит) тухум шакилида, қорамтир-қўнғир рангли, қаттиқ пўст билан қопланган. Уруғ эпидермисидан жуда кўп оқ рангли, узун, майин туклар ўсиб чиққан. Бу туклар пахта толаси деб аталади. Баъзан бу туклар рангли бўлади. Ғўза уруғи кеч кузда етилади.
Ғўзанинг ватани тропик ва субтропик мамлакатлар. Осиё (жайдари) ғўзаси- Gossipium herbaceum, Миср ғўзаси - Gossipium herbadense, Америка оддий ғўзаси- Gossipium hirsutum. Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларида ўстирилади.
Маҳсулот тайёрлаш.
Қ ўлда ва машиналарда терилади. Терилган пахтадан заводларда чигит ажратилади. Пахта толаси сода ёки поташнинг суюлтирилган қайноқ эритмаси билан ишлатилади. Кейин хлорли охак эритмаси билан пахтани оқартириб, нейтрал реакцягача ювилади, қуритиб машинада таралади. Шу йўл билан Gossipium hydroscopium олинади ва тиббиётда қўлланилади. Бу пахта сувда дархол чўкади.
Кимёвий таркиби. Пахта толаси 95% гача целюлозадан ташкил топган. Ғўза уруғида 17-40% гача ярим қотувчи мой, госсипол ва бошқа моддалар бор. Илдиз пўстлоғида витамин К, С, госсипол, ошловчи ва бошқа моддалар бор. Баргида 5-7% лимон, 3-4% олма кислотаси бор.
Ишлатилиши.Тиббиётда гигроскопик пахта, бинт сифатида ишлатилади. Мойи қисман тиббиётда ҳам қўлланилади(линимент), илдиз пўстлоғи суюқ экстракти ички аъзолардан қон кетишини тўхтатиш учун қўлланилади. Шелухасидан спирт, рафиноза олинади. Ибн Сино пахта чигитидан йўтал қолдирувчи, меъда фаолиятини яхшиловчи-юмшатучи, сиқиб олинган шарбати эса болаларни ичини қотирувчи сифатида фойдаланилган.




Download 5,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish