Доривор препаратлари. Акушер-гинекологияда ампула ҳолида чиқарилган препарат-лари, чорвачиликда эса емга аэрозол ҳолида пуркаб берилади.
Ибн Сино Ferula sumbul ўсимлигидан шишларни қайтаришда, мияни даволашда, юрак урушини меъёрлаштиришда, жигар, меъда касалликларини даволашда, сариқда, пешоб ҳайдовчи, бачадон рак касаллигида, ва ҳаддан ташқари кўп қон оқиш ва бошқа касалликларни даволашда қўллаган. Ferula galbanifera ўсимлиги эса бош айланиши, оғриғини даволашда, астмага, йўталга қарши қўллаган. Ҳайз қони ва болани вақтидан олдин тушириш, пешоб ҳайдашни яхшилашда фойдаланган.
Сачратқи ер устки қисми ва илдизи - Herba et radix Cichorii
Ўсимликнинг номи. Cichorium intybas - Оддий сачратқи.
О иласи. Asteraceae - Астрадошлар.
Сачратқи кўп йиллик ўт ўсимлик бўлиб бўйи 30 -120 см га етади. Тик ўсувчи, пояси нотекис, қовирғали, шохланган. Ўсимликни илдизолди тўп барглари бор бўлиб, патсимон ажралган, барг пластинкаси банди билан торайиб боради, пастки томонида асосий томири бўртиб чиққан. Поядаги барглари ланцетсимон, ўткир тишсимон қиррали, кенг асосли, пояни ўраб олувчи бўлиб, кетма-кет жойлашган. Юқоридаги барглари текис қиррали. Гулларида саватчага тўпланган бўлиб, барг қўлтиғига тўп-тўп, пояни учларидагиси якка-якка жойлашган. Гулларида 12-20 та тилсимон тожбарглари бўлиб, кўк рангда бўлади. Гул ўрни ясси. Меваси писта. Илдизи йўғон цилиндирсимон, этли, кам шохланган бўлиб узунлиги 1,5 м гача боради. Ўсимликни ҳамма қисмида сут шираси бўлади.
Тарқалиши. Сачратқи МХД лари, шу жумладан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёввойи ҳолда йўл чеккаларида, ариқлар четларида ўсади.
Маҳсулотни ташқи кўриниши.
Т айёр маҳсулот алоҳида йиғиб тайёрланган илдиз ва ер усти қисимларидан иборат бўлади. Илдиз бўлакларини ташқи томони қўнғир-кулранг, усти бужмайган, ички томони оқ ёки сарғиш рангда, кучсиз ўзига хос ҳиди ва аччиқ мазага эга.
Кимёвий таркиби. Маҳсулот таркибида 49% гача инулин (ёввойи ҳолда ўсадиганларида), маданий ҳолдагиларнинг илдизида 60% гача инулин бор. Яна маҳсулот таркибида бир оз эфир мойи, ошловчи моддалар, ҳолин ҳамда кумарин гликозид цикорин бор.
Маҳсулотни сут ширасида аччиқ модда лактуцин бор.
Ишлатилиши. Сачратқи илдизи препаратлари иштаҳа очувчи, овқат ҳазм қилинишини яхшиловчи, бироз ични сурувчи ва модда алмашувини яхшилаш хусусиятига эга. Шу билан бирга жигар хасталигида, сариқ касаллигида, ўт пуфагидаги тош ва буйрак касалликларида, ҳамда тери касалликларида қўлланилади (тошлар, чипқон яралар ва ҳ.о.). Қайнатмаси микробга қарши ва ични қотириш хусусиятига эга.
Сачратқи илдизи фруктоза олинишда ҳом - ашё сифатида фойдалинилади.Ибн Сино сачратқи сут ширасидан кўнгил айниганда, истмада, кўз ялиғланганда, ич кетишда, кўзга тушган оқни кетказишда фойдаланган. Қурутилмаган илдизини янчиб, илон, чаён ва ари чаққан ерга қўйган, ҳамда подагра касаллигида оғриган бўғинларга боғлаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |