Тақризчилар:
|
Дусматов А.Ф. –Ўзбекистон республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигиФармацевтикатармоғини ривожлантириш агентлигининг. Илмий изланишларини ташкил этиш, янги дори воситаларини яратиш, халқаро стандартлар ва инновацион технологияларни жорий этиш бўлим бошлиғи, фармацевтика фанлари доктори.
Юлдашев З.О. – Тошкент фармацевтика институти токсикологик кафедраси профессори, фармацевтика фанлари доктори.
|
|
|
Ўқув-услубий қўлланма,Тошкент Фармацевтика институти “Фармакогнозия ва дори воситаларинистандартлаш” кафедрасининг “Доривор ўсимликлардан фармацевтика амалиётида фойдаланишнинг долзарб муаммолари”, “Фармацевтика амалиёти долзарб мавзулари”, “Дорихона муассасалари иқтисодиёти ва фармациядаги долзарб муаммолар”, “Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаш” йўналишлари тингловчилари учун ўқув дастури асосида ишлаб чиқилди.
Ўқув-услубий қўлланмаТошкент Фармацевтика институти “Фармакогнозия ва дори воситаларини стандартлаш” кафедрасининг 2018 йил “_30_” _август_ даги йиғилишида муҳокама қилиниб, тасдиқлаш учун тавсия этилди. (баённома № __1__).
Ўқув-услубий қўлланма,Тошкент фармацевтика институтининг Марказий услубий кенгашининг 2018 йил “_21_” сентябрь даги йиғилишида муҳокама қилинди ва тасдиқланди.
Ўқув-услубий қўлланма институт илмий кенгашида тасдиқланган ва чоп этишга тавсия этилган (2018 йил 27 сентябрдаги 2-сонли баённомаси).
Кириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бўйруғига асосан №293“Асосий дори воситалари рўйхати”ни ўсимликлар асосида ишлаб чиқарилган дори воситалари билан кенгайтириш тўғрисида 32-сон йиғилиш баёнида доривор ўсимликлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Ушбу қарор ижросини таъминлашда дорихона муассасалари ходимларининг бевосита иштирокини эътиборга олиб, ўқув-услубий қўлланмада, Ўзбекистонда Ибн Сино тиббиёт амалиётига тавсия этилган доривор ўсимликлар хақида маълумот берилади.
Сўнгги йилларда Ибн Сино тавсия этган доривор ўсимликлардан олинган дори воситалари - йиғмалар ва биологик фаол қўшимчаларни кўпайиши муносабати билан, қайта тайёрлаш тингловчиларга ва фармацевт-ташкилотчиларга уларнинг сифати ва фармакологик фаоллиги бўйича аҳолига тўғри тавсиялар беришлари учун таҳлилий маълумотлар бериб борилади.
Шунингдек, қайта тайёрлаш тингловчиларнинг ва фармацевт-ташкилотчиларнинг назарий билимларини ошириш мақсадида, қўлланмада сўнгги йилларда тиббиёт амалиётига жадал кириб келаётган гомеопатия ва озуқага биологик фаол қўшимчаларда қўлланиладиган янги доривор ўсимликлар таҳлил қилиниб, доривор ўсимликлардан оқилона фойдаланиш усуллари ўргатилади. Бу маълумотлар амалиёт ходимлари учун назарий ва амалий билимларини кенгайтиришда катта аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |