Маҳсулотнинг ташқи кўриниши.
Қуриганда қизилранг тўқ қўнғирга айланадиган, очилмаган гул ғунчалардан иборат. Ғунчани шакли михни эслатгани учун ҳам "гвоздичное дерево" деб аталади. Ғунчани узунлиги 1-1,5 см, кучли ҳидли, хушбўй, мазаси ловуллатувчи, совутувчи.Маҳсулотни сифатини аниқлаш учун уни стакандаги сувга ташлаганда ғунчалар боши тепа томонда бўлиб улар шу ҳолда сузиб юради. Сабаб, эфир мойини зичлиги сувдан оғир бўлгани учун. Агар эфир мойи меёрдан кам бўлса горизонтал ҳолда сузиб юради.Эфир мойи олинган вақтда рангсиз бўлиб, вақт ўтиши билан оксидланиб қўнғир рангга ўтади.
Ишлатилиши. Қаланпирмунчоқ гули овқатни ҳазм қилдиришда қўлланилади. Шунинг учун эфир мойи ва эвгенол стоматологияда антисептик ва оғриқ қолдирувчи сифатида қўлланилади.
Қалампирмунчоқ дарахти Ўзбекистон ва МХДларида ўсмайди. Ибн Сино қаланпирмунчоқ ғунчаларидан меъда жигар хасталикларини даволашда қўллаган. Кўнгил айниганда, қусишга қарши дори сифатида фойдаланган.
Ферула илдизи - Radix Farulae
Ўсимликнинг номи. Ferula thenuseсta - барги ингичка қирқилган ферула.
Оиласи. Арiасеае - Селдердошлар.
Ф ерула бўйи 1-2 метргача етадиган кўп йиллик ўт ўсимлик. Илдизи йирик бўлиб, баъзан 10-15 кг гача етади. Пояси йўғон, қовирғали, сершох, ичи ковак. Барглари оддий 2-3 марта патсимон қирқилган бўлиб узун бандли, қини билан пояга кетма-кет жойлашган. Барг бўлакчалари майда, ланцетсимон, чизиқсимон. Баргни умумий кўриниши кенг уч бурчак-симон бўлиб узунлиги 30-40 см гача, эни 10-30 см гача бўлади. Гуллари мураккаб соябонга тўпланган. Соябонлари бирлашиб супургисимон гул тўпламини хосил қилади. Косача ва тожбарглари 5 тадан. Меванинг узунлиги 5-10 мм гача, эни эса 4-7 мм гача бўлади.
Ўсимлик июн-июл ойларида гуллаб, меваси август-сентябрда етилади.
Маҳсулотнинг ташқи кўриниши.
Маҳсулот сифатида асосан илдизи, камдан-кам ер устки қисми тайёрланади.
Илдизининг узунлиги 30-50 см, эни 10-20 баъзан 30 см гача келади. Илдизи сершох, усти тўқ-қўнғир, силлиқ пўст билан қопланган, ички томони сарғиш рангда, серэтли, пўстлоғидан жуда кўп ёпишқоқ смола оқиб чиқади. Ўзига хос ҳиди, тахир, аччиқроқ мазага эга.
Кимёвий таркиби. Ферула илдизида асосан 2 гуруҳ биофаол моддалар ажратиб олинган.
1. Сесквитерпенли спирт унумларининг органик кислоталар билан ҳосил қилган мураккаб эфирлари.
2. Сесквитерпенли кумаринлар. Улардан ташқари фенолгликозидлар, терпеноидлар, органик кислоталар ва бошқа моддалар ҳам топилган.
Барги майда қирқилган ферула (Ferula thenuseсta) илдизи ва ер устки қисмидан ферутинол-сесквитерпенли спиртнинг ароматик кислоталар билан ҳосил қилган мураккаб эфирлари, ферутин ва ферутининлар топилган.
Ишлатилиши.Доривор препаратларидан ферутин ва ферутининлар эстероген ҳусусиятига эга бўлиб, акушер-гинекологик амалиётда қўлланилади.
Ўсимлик илдизидан олинадиган йиғинди препарат паноферол паррандачиликда товуқларга тухумдорликни ошириш учун, чорвачиликда эса чўчқаларга берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |