Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази



Download 4,14 Mb.
bet43/145
Sana16.12.2022
Hajmi4,14 Mb.
#888601
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   145
Bog'liq
Шош-3

Сариқ ёки Ку иситмаси - полиморф клиникали ўткир инфекцион касаллик, баъзан ўткир ости ва сурункали кечиши ҳам мумкин. Касаллик қўзғатувчиси Coxiella burnetii, Бернет риккетсиялари майда, шакли ўзгариб турадиган микроорганизмлар бўлиб, ҳужайраларнинг ичида ва ташқарисида яшайди. Касаллик манбаи бўлиб уй ҳайвонларидан қорамол ва қўй –эчкилар, туялар, отлар, эшаклар, чўчқалар, итлар, товуқлар хизмат қилади. Одамлар орасида Ку иситмасининг тарқалишида уй ҳайвонлари асосий ролни ўйнайди. Масалан, сигирларда Ку иситмаси сезилар –сезилмас белгилар билан ифодаланади, аммо бу ҳайвонлар 2 ойдан 2 йилгача сути орқали, туққанда плацентаси ва ҳомила олди суюқлиги орқали жуда кўп Бернет риккетсиясини ташқарига чиқаради.
Ку иситмаси ҳар хил йўллар билан юқади: маиший мулоқот йўлида касаллик ҳайвонларни парвариш қилаётганда, айниқса улар туғаётган вақтда юқади. Кушхоналарда, тери заводларида ҳайвонларнинг қони, гўшти ва нажасидан терининг шилинган жойи орқали осонгина юқади. Касаллик риккетсиялар билан ифлосланган гўшт, сут маҳсулотларини истеъмол қилиш, ифлосланган сувни ичиш (алиментар йўл) ёки унда чўмилиш натижасида юқиши мумкин. Касалликнинг нафас йўллари орқали юқиши энг кўп учрайди. Ҳайвонлар терисига ишлов беришда, молхоналар ва яйловларда риккетсиялар билан ифлосланган чанг ҳаво ва шунингдек, пахта, сомон, жун кукунлари билан нафас олиш натижасида юқиши мумкин. Риккетсиялар билан ифлосланган ва узоқ жойдан келтирилган пахта ва жун билан ишлаётган кишиларга ҳам касаллик чанг – ҳаво йўли билан осонгина юқади . Ку иситмаси бемордан соғ одамга юқмайди. Трансмиссив йўл. Кана орқали юқиши кам учрайди. Тайга ўрмонларида, чўл зоналарида ишлайдиган кишиларни кана чақиши мумкин.
Клиникаси. Яширин даври давомийлиги 3 – 32 кунни ташкил қилади. Касаллик аксарият ҳолларда ўткир бошланиб, беморлар нафақат касалланиш куни, балки соатини айтиши мумкин. Тана ҳароратининг ошиши, кучли бош оғриғи, умумий ҳолсизлик, терлаш, иштаҳа йўқолиши, уйқунинг бузилиши, уйқусизлик, миалгия, артралгия, кўз соққасида оғриқ каби белгилар беморни безовта қилади. Касаллик ривожланавериб, беморнинг юзи ва коньюнктива шиллиқ қавати қизариши, тили нам, сарғиш – кулранг карашли, брадикардия ва гипотония, жигар ва талоқ катталашиши, терида разеолёз тошмалар қайд қилинади. Биринчи кунлардан тана ҳарорати 39–400 С ва ундан юқори бўлиши мумкин.
Вакциналар-тирик заифлаштирилган ва ўлдирилган микроблардан тайёрланади. Чинчечак, сил, куйдирги, қутириш, қизамиқ, ўлат, шол ва бруцеллёз, қора оқсоқ касалликларига қарши вакциналар ўлдирилган вакциналар ҳисобланади. Баъзи касалликларга микробнинг ўзи эмас балки унинг заҳари (токсини) таъсир кўрсатади. Бу мақсадда токсик хусусияти йўқотилиб, антигенлик хусусияти сақланиб қолган кучсизлантирилган препаратлар анатоксинлар (қоқшол, бўғма) қўлланилади. Юқумли касалликлар профилактикасида зардоблар қўлланилади. Кейинги вақтларда бўғма, қоқшол, ботулизмга қарши профилактика мақсадида зардоблар ўрнига глобулинлар кенг қўлланилмоқда. Масалан: грипп, қизамиқ, вирусли гепатит. Сунъий иммунитет: фаол ва пассив бўлиши мумкин. Вакциналар ёрдамида ҳосил қилинадиган иммунитет фаол, зардоблар ёрдамида ҳосил қилинадиган иммунитет эса пассив иммунитет ҳисобланади. Сунъий фаол иммунитетнинг кучи узоқ муддат сақланса, сунъий фаол бўлмаган иммунитет қисқа давом этади. Микроорганизмларга қарши курашда шиллиқ қаватларнинг бактериоцид хусусияти катта аҳамиятга эга. Куз ёшида, балғамда, сўлакда, кўкрак сутида, қорин бўшлиғидаги суюқликда қон зардобида микробларни ҳалок қиладиган лизосин моддаси мавжуддир.
Вакциналарни табиати ва таркиби жиҳатидан турларга бўлиш мумкин:
1. Тирик вакциналар: кучсизлантирилган микроблардан қилинган.
2. Ўлдирилган микроблардан тайёрланган вакциналар.
3. Кимёвий вакциналар.
4. Ассоциацияланган вакциналар.
5. Анатоксинлар.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish