Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг


  Адабиётда келтирилган маълумотлар бўйича қисқача хулоса



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet211/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

10.4. 
Адабиётда келтирилган маълумотлар бўйича қисқача хулоса 
Ишчи гуруҳ томонидан 2000 йил январ ойидан 2019 йил ноябр ойигача тизимли 
адабиётлар шархи ўтказилган, унда 3582 та мақола топилиб, шундан 224 таси тўлиқ 
матнли таҳлил учун танланган ва 50 таси якуний ҳужжатга киритилган [31]. Тизимли 


139 
шархга қуйидаги кичик гуруҳлар киритилмаган: иммунитет танқислиги, кандидурия, 
сийдик чиқариш пастки йўллари функционал бузилишлари бўлган ва/ёки реконструция 
қилинганидан кейин ва доимий катетер қўйилган беморлар. Беморларнинг ушбу кичик 
гуруҳлари учун кўрсатмалар PubMed маълумотлар базасида структуравий қидирув йўли 
билан янгиланган. 
10.5. 
Даволаш 
10.5.1. Хавф омиллари аниқланмаган беморлар 
Симптомсиз бактериурия буйрак касаллигини ёки зараланишини келтириб 
чиқармайди [32]. Фақат битта проспектив рандомизацияланмаган текширувда қандли 
диабет бўлмаган катта ёшдаги ҳомиладор бўлмаган аёлларда симптомсиз 
бактериуриянинг таъсири ўрганиб чиқилган [33] ва симптомли СЙИ билан касалланиш 
частотасида фарқлар аниқланмаган. Бундан ташқари, юқори хавфга эга бўлган гуруҳларда 
симптомсиз бактериурияни даволаш талаб қилинмаганлиги сабабли, ишчи гуруҳ ушбу 
кичик гуруҳларнинг натижаларини хавф омиллари аниқланмаган беморларга 
экстраполяция қилиниши мумкинлиги тўғрисида келишувга эришди. Шундай қилиб, хавф 
омиллари бўлмаган беморларда симптомсиз бактериурияни скрининглаш ва даволаш 
тавсия этилмайди. 
10.5.2. Қўшимча патологик ўзгаришлари бўлмаган симптомсиз бактериурия 
ва қайталанувчи СЙИ билан касалланган беморлар. 
РКТда симптомсиз бактериурияни даволашнинг таъсирини қайталанувчи СЙИ 
билан касалланган, хавф омиллари аниқламаган аёлларда ўрганилган [25]. Натижалар 
шуни кўрсатадики, симптомсиз бактериурияни даволаш даволанмаган беморларга 
нисбатан СЙИ симптомли эпизодининг кейинги ривожланиш хавфини оширади (ХН 0,28, 
95%, ИИ 0,21-0,38; 673 бемор). Спонтан тарзда ривожланаётган симптомсиз 
бактериуриянинг ушбу ҳимоя таъсирини қайталанувчи симптомли СЙИ бўлган аёлларда 
профилактика қилишда қўллаш мумкин. Шу сабабли, симптомсиз бактериурияни даволаш 
тавсия этилмайди. 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish