Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг


 Маълум хавф омилларига эга бўлган беморлар



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

10.5.4. Маълум хавф омилларига эга бўлган беморлар 
10.5.4.1. Қандли диабет 
Қандли диабет, гликемик назорат билан ҳам, симптомсиз бактериурия билан 
касалланиш частотасини оширади [64]. РКТлар симптомсиз бактериурияни йўқ қилиш 
қандли диабет бўлган беморларда симптомли СЙИ ва инфекцион асоратлар хавфини 
камайтирмаслигини кўрсатди. Иккала гуруҳда ҳам биринчи симптоматик эпизодгача 
бўлган вақт фарқ қилмаган. Бундан ташқари, даволанмаган симптомсиз бактериурия 
диабетик нефропатия билан корреляция қилинмайди [65]. Компенсацияланган қандли 
диабетда симптомсиз бактериурияни скрининглаш ва даволаш тавсия этилмайди. Шуни 
таъкидлаш керакки, глюкемик даражасининг ёмон назорат қилиниши симптомли СЙИ ва 
инфкеция асоратлари учун хавф омилидир. 
10.5.4.2. Постменопозал ёшдаги аёлларда симптомсиз бактериурия 
Кекса аёлларда симптомсиз бактериурия билан касалланиш даражаси юқори [66]. 
Тўртта РКТда менопаузадан кейинги даврдаги ёшдаги аёлларда симптомсиз бактериурия 
учун антибактериал даволашни плацебо-назорати ва кузатуви билан, турли дозалар билан 
ва даволаш режимларида таққосланган [67-70]. Ушбу тадқиқотлар асосан ташқи 
парваришни талаб қиладиган беморларни ўз ичига олган бўлиб, улар таҳлил 
натижаларини бузиб кўрсатиши мумкин. Учта РКТда симптомли СЙИ кўрсаткичлари 
(ўртача ХН 0.71, 95% ИИ 0.49-1.05; 208 та аёл) ва бактериурияни йўқотилиши (ўртача ХН 
1.28, 95% ИИ 0.50-3.24; 203 та аёл) антибактериал даволашнинг статистик жиҳатдан 
аҳамиятсиз устунлиги кўрсатилган [52,61,62]. Шу сабабли, постменопозал ёшдаги 
аёлларда симптомсиз бактериурия даволашни талаб қилмайди, шунинг учун даволаш 
тартиби менопаузадан олдинги даври ёшидаги аёлларникидан фарқ қилмайди.
10.5.4.3. Қариялар уйларида яшайдиган кекса ёшдаги беморлар 
Қариялар уйларида яшайдиган кекса ёшдаги беморларда симптомсиз бактериурия 
билан касалланиш 15-50%ни ташкил этади [71]. Турли касалликлар ва руҳий 
касалликларга чалинган беморларда симптомли СЙИни дифференциал ташхислаш қийин 
ва кераксиз антибактериал даволашга олиб келиши мумкин [72, 73]. Еттита РКТда 
симптомсиз бактериурия мавжуд бўлганда антибактериал даволашни кекса ёшдаги 
беморларда турли дозаларда ва даволаш режимларида плацебо билан даволаш ва кузатув 
билан таққосланган [67-70, 74-76]. 
Учта РКТда симптомли СЙИ кўрсаткичлари тавсифланган [67,69,74]. 
Антибактериал даволаш симптомли СЙИ частотасини камайтиришда плацебо ёки кузатув 
билан даволаш билан таққослаганда самарасиздир (ўртача ХН 0,68, 95% ИИ 0,46-1,00; 210 
та бемор). Олтита РКТда бактериурияни йўқотилиши баҳоланган [67,69,70,74-76]. 
Плацебо билан таққослаганда, антибактериал даволаш симптомсиз бактериурияни йўқ 
қилишда самарасиз деб топилган (ўртача ХН 1.33, 95% ИИ 0.63-2.79; 328 та бемор). 
Бошқа бир РКТда симптомсиз бактериурияни йўқ қилишдан олдин ва кейин ушбу 


142 
гуруҳдаги беморларда сийдикни тута олмаслик ҳолатининг кўрсаткичлари таққосланган 
ва натижалар антибактериал даволашнинг самарасизлигини кўрсатган [77]. Шу сабабли, 
ушбу бемор популяциясида симптомсиз бактериурияни текшириш ва даволаш тавсия 
этилмайди. 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish