Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг


ФДЭ-5 ингибиторларининг самаралисизлигида даволаш



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet304/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

ФДЭ-5 ингибиторларининг самаралисизлигида даволаш. 
ФДЭ-5 ингибитор-
ларининг самарасизлигининг иккита асосий сабаби бу препаратларни нотўғри қўллаш ёки 
унинг самарасизлиги. Адабиётлар маълумотларига кўра самарасизликни тан олиш учун 
бир препаратни 6 марта қабул қилиш керак [172]. Самарасизлик вақтида амалга 
ошириладиган тактикаси унинг сабабларига боғлиқ.
 
Барча препаратлар лицензияланган-
лигини текширинг. ФДЭ-5 ингибиторларининг кенг кўламли «қора бозори» мавжуд. 
Ушбу препаратлари таркибидаги фаол моддалар жуда хилма-хил бўлиб, беморга 
препаратни қандай ва қайси манбадан олганлиги муҳим бўлиши мумкин.
 
Барча препаратларнинг тўғри тайинланганлигини ва кўрсатмаларга мувофиқ 
ишлатилишини текширинг. Препаратни нотўғри қўллашнинг асосий сабаби – бу шифокор 
томонидан етарли даража маслаҳат берилмаганидир. Препаратни нотўғри қўллашнинг 
асосий усуллари:
 

жинсий стимуляцияни ноўрин ишлатиш; 

доза етарли эмас; 

препаратни қабул қилиш билан жинсий алоқада бўлишга уриниш ўртасидаги вақт 
оралиғи етарли эмас. 
Етарли даражадаги жинсий стимуляциянинг йўқлиги. ФДЭ-5 ингибиторларининг 
таъсири азот оксиди (NO) нинг жинсий олатдаги парасемпатик асаб учки қисмларидан 
ажралиб чиқишига боғлиқ. Одатда, NOнинг чиқарилишини жинсий стимуляция келтириб 
чиқаради ва иккинчиси етарли даражада бўлмаганда (ва NO нинг чиқарилиши) 
препаратлар таъсир қилмайди. ФДЭ-5 ингибиторларини қабул қилгандан сўнг қон 
зардобидаги максимал концентрацияга турли интервалларда эришилади [138, 140, 150, 
157, 173–175]. Фармакологик фаоллик плазмадаги максимал концентрациядан анча паст 
даражада кузатилган бўлса ҳам, қабул қилинганидан кейин бир мунча вақт таъсир 
қилмайди. Баъзи беморларда 4 дори ҳам оғиз орқали қабул қилингандан кейин 30 
дақиқада таъсир қила бошлашига қарамай [140, 150, 157, 173–175], кўпчилик эркакларга 
қабул қилгандан кейин максимал таъсирга эришиш учун кўпроқ вақт талаб қилинади [148, 
157, 176, 177]. Силденафилнинг сўрилиши ҳар қандай таомни истеъмол қилиш фонида 
секинлашиши мумкин, варденафилнинг сўрилиши эса ёғли тоам истеъмол қилиш билан 
сусайиши мумкин [178]. Агар тадалафилнинг ичиш билан жинсий алоқада бўлишга 
уриниш ўртасида етарли вақт ўтган бўлса, препаратнинг сўрилиши таом истеъмол 
қилишга боғлиқлиги камроқ бўлади [173]. Аванафилни ёғли овқат билан қабул қилишда 
унинг сўрилиш тезлиги, ўртача Tmax 1,25 соат ва Cmax нинг 39% пасайиши билан 
камайади (доза 200 мг). Лекин бунда таъсир даражасига таъсир қилмайди 
(характеристикалар эгрилиги остидаги зона). Аванафилнинг Cmax идаги кичик ўзгариш 
минимал клиник аҳамиятга эга деб қабул қилинган [153, 154, 157]. Баъзида дори 
воситасини қабул қилгандан сўнг жинсий алоқагача кўп вақт ўтиб кетади. Силденафил ва 
варденафилнинг ярим чиқарилиш вақти 4 соат, бу дори воситаларини қабул қилгандан 
сўнг 6-8 соат давомида нормал самарадорликни таъминлаш учун ойна бўлади. 
Тадалафилнинг ярим чиқарилиш вақти кўпроқ – 17,5 соат, шунинг учун учунг 
самарадорлик ойнаси тахминан 36 соат. Назоратсиз тадқиқотлар маълумотларига кўра 
ФДЭ-5 ингибиторларини авваллари мувафаққиятсиз қўллаган беморларни ўргатиш орқали 


236 
керакли самарага эришиш мумкин [179–183]. Беморга ФДЭ-5 ингибиторлари 
буюрилгандан сўнг адекват доза, вақт оралиқлари ва жинсий стимуляция муҳимлиги 
тушунтирилганда эректил функциянинг яхшиланиши кузатилади [179–181]. Яқинда 
силденафил самарадорлиги ва жинсий олатда цГМФни катализловчи, цГМФни 
клиренсини бошқарувчи ва силденафилнинг асосий нишони бўлган PDE5A гени 
полиморфизми орасида алоқа мавжудлиги ҳақида маълумотлар олинди [184]. ЭДни 
даволашда ФДЭ-5 ингибиторлари самарадорлигини ва уларнинг прогностик омилларини 
баҳолаган метарегрессия натижаларига кўра, препаратлар осиёлик ирқига қараганда 
европеоид ирқига оид шахсларда ва оғир ЭД билан хаста беморларда кўпроқ самарадор 
эканлиги аниқланган [185].

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish