Аралаш патофизиология
Сурункали тизимли касалликлар (қандли диабет, артериал гипертензия, метаболик
синдром, сурункали буйрак етишмовчилиги, жигарнинг сурункали касалликлари,
гипергоцистеинемия, уйқуда обструктив апное ва хоказо).
Псориаз, подагрик артрит, анкилозловчи апондилит, жигарнинг ноалкогол ёғли
касаллиги, сурункали периодонтит, очиқ бурчакли глаукома, ичакларнинг
яллиғланиш касалликлари
Ятроген сабаблар (ТРУТТ назоратида ПБ биопсияси ва хоказо).
Медикаментоз терапия сабабли юзага келган
Антигипертензив препаратлар (тиазид диуретиклар)
Антидепрессантлар (серотониннинг қайта қамрови селектив ингибиторлари,
трициклик антидепрессантлар)
Антипсихотик препаратлар (нейролептиклар)
Антиандроген препаратлар (ГНРГ аналоглари ва антагонистлари, 5-альфа-
редуктаза ингибиторлари)
217
Наркотик воситалар (алкоголь, героин, кокаин, марихуана, метадон, синтетик
препаратлар, анаболик стероидлар ва бошқ.)
Психоген
Генераллашган тип (масалан, жинсий эҳтироснинг етишмаслиги ва жинсий
яқинликдаги қийинчилик)
Ситуацион тип (масалан, шерик, жинсий алоқани қийинлаштирадиган муҳит ёки
стресс билан боғлиқ)
Жарохат
Жинсий олат синиши
Чаноқ суякларининг синиши
1.1.3.1. Радикал простатэктомия, нур терапия ва брахитерапиядан кейин
эректил дисфункциянинг юзага келиши
Радикал простатэктомия – РПЭ (ҳар қандай шаклда: очиқ, лапароскопик ёки робот
асситент ёрдамида) клиник жиҳатдан локаллашган простата саратони (PCa) билан
касалланган ва камида 10 йил умр кўриши тахмин қилинган беморларда амалга
ошириладиган кенг кўламли муолажадир [66]. Ушбу муолажа ҳаёт сифатига таъсир
қилувчи муайян даволаш оқибатларига олиб келиши мумкин. Охирги вақтларда ушбу
омилнинг аҳамияти ошди, чунки простата саратони тез-тез ёш беморларда аниқланмоқда
[67, 68]. Адабиётларда келтирилишига кўра, 25-75% эркакларда жарроҳликдан кейин ЭД
ривожланади [69]. Робот ассистент РПЭ оммавийлашиб боришини ҳисобга олган ҳолда
ушбу операция операциядан кейинги функционал натижалар учун янги парадигмага
айланди. Тизимли шарҳлашда 12 ойдан сўнг эрекциянинг тикланиши частотасида робот
ассистент РПЭда қов орти РПЭга нисбатан статистик жихатдан устунлик аниқланган [71],
аммо лапароскопик ва робот ассистент РПЭ кўрсаткичлари орасидаги фарқ статистик
жихатдан ахамиятсиз [72]. Швециянинг 14 та клиникасида РПЭ ўтказилган беморлар
иштирокидаги проспектив назоратли рандомизацияланмаган тадқиқотда робот ассистент
ва очиқ РПЭ солиштирилган. Натижалар эректил функциянинг робот ассистент
аралашувдан сўнг бироз юқорилигини тасдиқлади [73]. Аксинча, 2 та кириш йўлини
солиштирилган III фаза рандомизацияланган назоратли тадқиқотда 12 ҳафтадан кейинги
натижалар бир бирига ўхшаш бўлган [74]. Умуман олганда робот ассистент РПЭнинг ЭД
борасида устунлигини аниқлаш учун кўпроқ назоратли проспектив тадқиқотлар
ўтказилиши лозим [75]. Беморнинг ёши, ўтказилган операциялар сони ва қон томир-нерв
боғламларининг сақланиб қолиниши имконияти РПЭда эректил функциянинг
сақланишининг юқори кўрсаткичига эритиш учун асосий омиллардир [69, 76, 77].
Эректил функциянинг жарроҳликдан олдинги ҳолати – жарроҳлик аралашувидан
кейин эректил функцияни тикланишини белгилайдиган асосий омил [68]. Шу сабабли,
операциядан олдин эректил функцияси яхши беморлар нерв-тежовчи РПЭни ўтказиш
учун идеал кандидат ҳисобланади [67, 68]. Операциядан кейин эректил функциянинг
қайта тикланиши учун вақт муҳим клиник аҳамиятга эга. Адабиётлар маълумотларига
кўра РПЭдан кейин эректил функция бир неча йил давомиада (48 ойгача) тикланиши
мумкин [78]. Бундан ташқари кўпгина муаллифларнинг фикрига кўра операциядан
кейинги вақтда эректил функциянинг (хар қандай турининг) реабилитациясини иложи
борича эрта бошлаш керак [67, 69].
218
ЭД простата бези ракида олиб бориладиган ташқи нур терапия ва брахитерапиядан
сўнг ҳам кузатилади [79-81]. Простата безини нурлантиришдан сўнг ЭДнинг келиб
чиқиши механизми ўз ичига қон томир-нерв боғламларининг, жинсий олат қон
томирларининг ва каверноз таналарнинг зарарланишини олади [79]. Простата бези
ракининг криотерапия ва юқори интенсивликдаги фокусли ультратовуш каби алтернатив
даво усуллари РПЭ ёки нур терапияда учраш частотасига мос ёки ундан кўпрок частотада
ЭД чақиради [82, 83].
Do'stlaringiz bilan baham: |