Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet289/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

1.3.1.2. Физикал текширув 
Ҳар қандай бемор физикал текширувдан ўтказилиши лозим, айниқса сийдик-
таносил, эндокрин, юрак-қон томир ва нерв тизими текширилиш керек [92, 93]. Физикал 
текширувда яширин касаллик, масалан Пейрони касаллиги, жинсий аъзолар ўсма олди ёки 
ёмон сифатли хосилалари, простата бези катталашиши ёки гипогонадизмни кўрсатувчи 
ноаниқлик/тугунчалар ёки белгилар ва симптомлар (моякларнинг кичик ўлчами, 
иккиламчи жинсий белгилардаги ўзгаришлар) аниқланиши мумкин.
Агарда оҳирги 3-6 ой ичида артериал қон босим ва юрак қисқаришлари сони 
текширилмаган бўлса, ўлчаш лозим. Ёндош касаллиги бор ҳар бир беморда тана вазни 
индекси ва бел айланасини аниқлаш керак.
1.3.1.3. Лаборатор диагностика 
Лаборатор текширувлар шикоятлар, ҳамда хавф омилларига асосланиб ўтказилиши 
керак. Барча ҳолатларда оч қоринга қонда глюкоза миқдори, гликирланган гемоглобин ва 
қоннинг липид профили текширувлари ўтказилиши керак, агар охирги вақтда 
ўтказилмаган бўлса. Гормонал текширув эрталабки қондаги умумий тестостерон 
миқдорини текширишни ўз ичига олади. Зарур бўлса, биофаол ёки эркин тестостерон 
(формула асосида ҳисобланган) миқдорини аниқлаш керек. Аммо тестостероннинг 
эрекцияни ушлаб туриш миқдорий чегараси паст ва ЭД оғир гипогонадизмда 
ривожланади [39, 94-96]. Тестостероннинг 8 нмол/лдан паст миқдорида қондаги 
тестостерон миқдори ва жинсий функция орасида паст корреляция қайд этилади [39, 94-
96]. 
Қўшимча текширувлар, масалан простатспецифик ангиген (ПСА) [97], 
фолликулостимулловчи гормон (ФСГ) ва лютеинловчи гормон (ЛГ) [98] миқдорини 
аниқлаш кўрсатмаларга қараб амалга оширилиши лозим. Физикал текширув ва лаборатор 
диагностика кўп ҳолатларда ЭДнинг сабабини аниқлашнинг имконини бермасада, муҳим 
ёндош касалликларни аниқлаш имкониятини беради [93]. 
1.3.1.4. Юрак-қон томир тизими ва жинсий фаоллик: хавф гуруҳидаги бемор. 
Жинсий дисфункция билан мурожаат қилаётган беморларда юқори частотада юрак-
қон томир касалликлари кузатилади. Эпидемиологик тадқиқотлар натижалари юрак-қон 
томир ва метаболик хавф омиллари ва жинсий дисфункция орасида ҳам эркакларда [99], 
ҳам аёлларда [100] ўзаро алоқа мавжудлигини кўрсатади. ЭД симптомсиз юрак-қон томир 
касалликлари ва қандли диабетли эркакларда скрининг сезувчанлигини ошириш 


221 
имконини беради [101, 102]. ЭД мавжуд бўлса, юрак-қон томир касалликлари, юрак 
ишемик касаллиги, инсульт, умумий ўлим хавфи статистик жихатдан ошади ва бу 
корреляция анъанавий юрак-қон томир асоратлари хавфи мавжудлигига боғлиқ эмас [31, 
32, 103, 104]. Юрак-қон томир касалликларисиз 965 та беморда ўтказилган кўндаланг 
кузатув тадқиқотида ЭД сақланиб келаётган ёш эркакларда (50 ёшдан кичик) анъанавий 
юрак-қон томир касалликлари хавф омилларидан ташқари Фрамингэм хавфи юқори 
эканлиги аниқланган [105].
Ушбу ЭДли беморларни даволаш тавсиялари аввал нашр қилинган ва адаптация 
қилинган жинсий дисфункция ва юрак-қон томир хавфи бўйича Принстон конференцияси 
тавсияларини ўзида акс эттиради [106]. Принстон конференцияси консенсуси (экспертлар 
гуруҳи) жинсий функцияни мақбуллаштириш ва юрак-қон томир тизими ҳолатини сақлаб 
қолишга қаратилган [106-108]. ЭДли беморларни юрак-қон томир хавфи асосида 3 та 
гуруҳга ажратиш мумкин (2-жадвал) ва бу жинсий фаолликни бошлаш ёки янгилаш учун 
даволаш алгоритми асоси бўлиб хизмат қилади (2-расм). Мутахассис анамнез тўплаш 
жараёнида аниқланадиган жисмоний зўриқишга толерантлик даражасига асосланиб 
кўпчилик беморларда жинсий фаоллик хавфини бахолаши мумкин [49].

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish