Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг


Беморга тушунтириш - маслаҳат ва мутахассисларга юбориш



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet294/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

1.3.3. Беморга тушунтириш - маслаҳат ва мутахассисларга юбориш 
Беморларга бериладиган маслаҳат беморнинг ҳам, унинг шеригининг ҳам 
тахминлари ва эҳтиёжларини муҳокама қилишни ўз ичига олиши керак. Беморга ва унинг 
шеригига ЭД ҳақида қисқача маълумот бериш, ташхислаш тести натижалари билан 
таништириш ва даволашнинг энг яхши усулларини таклиф қилиш керак [115]. Беморга ва 
унинг шеригига маълумот бериш ЭДни даволашнинг муҳим таркибий қисмидир [115, 116] 
ЭДни ташхислаш бўйича клиник тавсиялар 
Тавсиялар 
ТД 
Ҳар бир ҳолатда тиббий ва жинсий анамнез тўплаш зарур 
Кучли 
ЭД бўйича тасдиқланган сўровномалардан фойдаланиш жинсий функциянинг 
барча жиҳатларини ва махсус даволаш усулини баҳолашга ёрдам беради.
Кучли 
ЭД мавжудлигида бирламчи баҳолашни бажариш учун ЭД асосида ётган 
касалликларни аниқлаш учун физикал текширув ўтказилиши керак.
Кучли 


225 
Мунтазам лаборатор тестлари, шу жумладан глюкоза-липид профиль ва 
умумий тестостеронга қон таҳлилини ўтказиш модификацияланадиган хавф 
омилларини аниқлаш ва ҳаёт тарзини баҳолаш учун зарурдир.
Кучли 
Махсус ташхислаш тестларини ўтказиш фақат 3-жадвалда келтирилган бир 
қатор ҳолатларда тавсия этилади. 
Кучли 
1.4. 
Эректил дисфункцияни даволаш 
1.4.1. Даволаш вариантлари 
ЭД ўзгартирилувчи ёки қайтарилувчи хавф омиллари, шу жумладан турмуш тарзи 
ёки дори воситалари қабул қилиш билан билан боғлиқ бўлиши мумкин [7]. Ушбу 
омилларни махсус даволашдан олдин ҳам, даволаш билан бир вақтнинг ўзида ҳам 
ўзгартириш мумкин. Бундан ташқари ЭД даволашнинг биринчи қадами сифатида 
назоратга олиниши керак бўлган ёндош ёки фон ҳолатлар (жумладан эндокрин 
касалликлар ва метаболик бузилишлар – қандли диабет, бир қатор юрак-қон томир 
касалликлари (артериал гипертензия)) билан боғлиқ бўлиши мумкин [93]. Одатда, ЭДни 
ҳозирда мавжуд бўлган даволаш усуллари билан даволаш мумкин, аммо уни тўлиқ 
даволаб бўлмайди. Истисно тариқасида махсус даволаш усуллари билан даволаш мумкин 
бўлган психоген ЭД, ёш беморларда травмадан кейинги артериоген ЭД ва гормонал 
сабаблар (масалан, гипогонадизм, гиперпролактинемия [71, 74]) туфайли келиб чиқувчи 
ЭД келтириш мумкин. ЭД билан хаста эркакларнинг аксарияти этиологик жиҳатдан 
махсус бўлган усуллар қаторига кирмаган усуллар билан даволаниши мумкин. Бу 
самарадорлик, хавфсизлик, инвазивлик, харажат ва беморнинг хоҳишига боғлиқ бўлган 
даволашнинг тузилмавий стратегияси шакллантирилишини аниқлайди [91]. Бу билан 
боғлиқ равишда шифокор ва бемор (шерик) ўртасидаги диалог ЭДни даволаш давомида ўз 
аҳамиятини йўқотмайди. Даволаш вариантларини баҳолашда бемор ва унинг шеригини 
қониқтиришга таъсири, ҳаёт сифатининг бошқа кўрсаткичлари ҳамда даволаш 
самарадорлиги ва хавфсизлигини ҳисобга олиш керак. ЭДни даволаш алгоритми 3-расмда 
келтирилган. 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish