1.2. Классификация Клиник амалиётда ҳозирги вақтда простата безининг нормал ҳажми 25-30 см
3
гача,
ПБХПОда кичик ҳажми 30 дан 40 см
3
гача, ўртача 40 дан 80 см
3
гача, йирик - 80 см
3
ортиқ
бўлган, гигант - 250 см
3
дан ортиқ бўлган ҳажми деб ҳисобланади [7].
Сийдик чиқаришнинг бузилиши симптомлари иловаларда келтирилган Простата
бези касалликларида халқаро симптомлар индексининг (IPSS – International Prostate
Symptom Score) [21] умумий баллари қийматларидан келиб чиққан ҳолда даража бўйича
таснифланади.
1.3. Клиник тасвир Клиник жиҳатдан ПБХГ сийдикнинг пастки сийдик йўллари бўйлаб ўтиши ва
қовуқнинг тўплаш функциясининг бузилиши билан боғлиқ турли хил сийдик чиқариш
касалликлари билан намоён бўлади: қовуқни бўшатиш учун тунда уйғониш зарурати;
сийдик оқими кучланишининг камайиши; сийдик чиқаргандан кейин қовуқнинг тўлиқ
бўшамаганлиги ҳисси; тутиб туриш қийин бўлган қистовларнинг пайдо бўлиши; кундузги
соатларда сийдик чиқаришни кўпайиши; кам ҳажмларда сийдик чиқариш.
Кўпинча, юқорида қайд этилган симптомларга кўп ҳолларда эрталаб намоён
бўладиган ва беморларни сийиш учун кучанишга мажбур қиладиган сийдик чиқаришнинг
бошида қийинчилик туғдирувчи ҳолатлари қўшилади. Ушбу симптомларнинг барчаси
одатда «пастки сийдик йўллари симптомлари» умумий номи остида бирлаштирилади.
Етарли даражада даволаш олиб борилмаган тақдирда, айниқса касалликнинг сўнгги
босқичларида, сийдик чиқарилишнинг ўткир тутилиши ва буйрак етишмовчилиги хавфи,
шунингдек дивертикул ва қовуқ тошлари, пастки сийдик чиқариш йўлларининг сурункали
яллиғланиш касалликлари каби ПБХГ асоратларининг ривожланиши ҳолати кескин
ортади. ПБХГ мавжудлигида сийдик чиқаришнинг бузилишлари симптомларининг
таснифи ҳақидаги замонавий ғояларга мувофиқ уларни одатда учта тоифага ажратиш
қабул қилинган. Ушбу симптомлар юзага келишининг асосий сабабларидан бири бу
простата бези ўлчамининг катталашишидир. Айнан простата безининг катталашиши
касаллик мавжудлиги ва унинг ривожланишининг тез-тез намоён бўлишининг шубҳасиз
исботи бўлиб хизмат қилади. Простата безининг ҳажми 50 см
3
дан катта бўлган эркакларда
пастки сийдик чиқариш йўлларининг ўрта ёки оғир даражадаги симптомларининг
ривожланиш хавфи мос равишда 5 баравар ва 3 баравар кўпаяди, ифодаланган
инфравезикал обструкция хавфи сийдик оқимининг максимал тезлиги (Qmax <10 мл/с)
камайиши билан юқори бўлади. Ушбу фактлар пастки сийдик чиқариш йўллари
симптомлари, инфравезикал обструкция ва простата ҳажми ўртасидаги яқин боғланиш
мавжудлигини тасдиқлайди.