Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг


  1. ТУШУНЧА ВА КАСАЛЛАНИШ



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet237/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

 


167 
1. ТУШУНЧА ВА КАСАЛЛАНИШ
Ушбу баённомага кўра простата безининг хавфсиз гиперплазияси (ПБХГ) билан 
боғлиқ пастки сийдик йўллари симптомлари (ПСЙС) бўлган 45 ва ундан катта ёшдаги 
эркаклар текширилиши керак. 
Простата безининг хавфсиз катталашиши
атамаси без катталашганда 
ишлатилади ва одатда простата безининг ўлчамига асосланган тахминий ташхис 
ҳисобланади. 
Простата безининг хавфсиз простатик обструкцияси (ПБХПО)
атамаси 
обструкция «босим-оқим» текшируви билан тасдиқланганда ёки безнинг катталашишида 
сийдик оқими тезлигининг ўзгариши асосида шубҳа туғилганда ишлатилади. 
Инфравезикал обструкция (ИВО)
бу қовуқ бўйинчаси ёки уретра (масалан, уретра 
стриктураси) даражасидаги обструкциянинг барча шакллари, шунингдек ПБХПО учун 
умумий атамадир. 
Простата безининг хавфсиз гиперплазияси (ПБХГ)
– бу простата безининг 
периуретрал без зонасининг ўсиб кетиши натижасида пайдо бўлувчи ва пастки сийдик 
йўллари обструкциясига олиб келувчи полиэтиологик касаллик [7]. 
Ушбу баённома простата бези раки ёки сийдик-таносил аъзоларининг бошқа ўсма 
касалликлари ПСЙСни келтириб чиқарганда ёки ПСЙСнинг ёндош касалликлар (масалан, 
оғир қандли диабет ёки неврологик касалликлар), дори воситалари, сийдик йўллари 
инфекцияси (СЙИ), аввал ўтказилган чаноқ аъзолари жарроҳликлари ёки жароҳати 
туфайли юзага келиши қайд этилганида қўлланилмайди. Ушбу касалликларни ташхислаш 
ва даволаш усуллари ушбу баённома доирасига кирмайди. 
1.1.
Эпидемиология 
Касаллик симптомлари пайдо бўлишининг ўртача ёши – 60 ёшни ташкил этади, 
аммо АҚШда 50-59 ёшдаги эркакларнинг 40 %да ПБХГ белгилари аниқланади. 65 ёшдан 
ошган эркакларнинг 30 %да касалликнинг тўлиқ клиник тасвири қайд этилади. Ёш ўтиши 
билан ПБХГ билан касалланиш даражаси ошади ва ҳаётнинг тўққизинчи ўн йиллигида энг 
юқори нуқтасига етади (90%). Простата безининг пальпацияда аниқланиши мумкин 
бўлган катталашиши 60 ёшдаги эркакларда 20% ҳолларда ва 80 ёшли эркакларда 43% 
ҳолларда учрайди. Аммо простата безининг катталашиши ҳар доим ҳам клиник тасвир 
билан боғлиқ эмас. Ҳаётнинг ҳар бир кейинги ўн йиллигида пастки сийдик йўллари 
симптомлари бўлган эркаклар сони икки баравар кўпаяди. 
Орол денгизи бўйи аҳолиси ўртасида ўтказилган тадқиқотда ёши 50 дан ошган 
беморларда ПБХГ белгилари 3,1% ҳолларда аниқланган [1]. Қорақалпоғистон 
Республикаси ҳудудида ўтказилган тадқиқотда ПСЙС билан касалланган беморларнинг 
аксарияти (65%) бу касаллик ёшлари билан боғлиқ деб ҳисоблаб, ўз ҳолатини оптимистик 
ёки умуман қониқарли деб қабул қилишлари маълум бўлди. Беморларнинг атиги 35% 
келажакда юзага келиши мумкин бўлган ҳолатининг ёмонлашишига салбий муносабатда 
бўлганлар. 
Кўпчилик кекса эркакларда камида битта ПСЙС мавжуд [2]. Одатда улар енгил 
даражада кечади ва кучли безовталикни туғдирмайди [11]. Аммо баъзида ПСЙС динамик 
равишда ривожланиб боради: баъзи беморларда у сақланиб туради ва кучаяди, 
баъзиларида унинг ифодаланиши камайиши мумкин [9]. ПСЙС, одатда, ПБХГга хос 
бўлган гистологик ўзгаришлар билан бирга келадиган простата безининг хавфсиз 


168 
катталашиши натижасида юзага келадиган инфравезикал обструкция билан боғлиқдир [3, 
4, 7, 10]. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ПСЙС ҳар доим ҳам простата бези касаллик-лари 
туфайли юзага келмайди [9, 15]. ПСЙС патогенезида қовуқ дисфункциясининг ҳар хил 
турлари, жумладан детрузорнинг гиперактивлиги, гиперактив қовуқ (ГФҚ) ва сийдик 
чиқариш йўллари ва атрофидаги тўқималарда бошқа структур ёки функционал 
ўзгаришлар [14] ҳам иштирок этиши мумкин. ПБХГ патогенезида ва ривожланишида 
яллиғланиш ҳам роль ўйнайди, деб ҳисобланади [16]. Бундан ташқари, кўплаб урологик 
бўлмаган ҳолатлар ПСЙС сифатида намоён бўлиши мумкин [9]. 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish