Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

Мақсадли гуруҳ: 
Амалиётдаги шифокорлар-урологлар, андрологлар, жарроҳлар, 
онкoурологлар, онкологлар, гинекологлар, умумий амалиёт шифокорлари (оилавий 
шифокорлар), интенсив терапия бўлимлари шифокорлари, ўрта тиббиёт ходимлари, 
шунингдек магистрантлар, клиник ординаторлар, юқори курс талабалари фойдаланиши 
учун мўлжалланган. 
Простата безининг хавфсиз гиперплазияси
(ПБХГ)
простатанинг ўтувчи 
зонасида силлиқ мушаклар ва эпителий ҳужайраларининг пролиферацияси билан 
тавсифланган гистологик ташхисдир. 
ПБХГнинг аниқ этиологияси номаълум; аммо, ПБХГ ва эмбрионнинг простата бези 
морфогенези ўртасидаги ўхшашлик ПБХГ катта ёшдаги эмбрионал индукциясининг 
"уйғониши" натижасида келиб чиқиши мумкин деган гипотезани келтириб чиқарди. 
Катталашган без камида икки йўл билан пастки сийдик йўллари симптомларининг 
(ПСЙС) умумий мажмуасига ҳисса қўшади деб тахмин қилинади: (1) катталашган без 
тўқималари (статик компонент) билан бевосита инфравезикал обструкция (ИВО) ва (2) 
силлиқ мушаклар тонусининг ва бездаги қаршиликнинг ошиши (динамик компонент). 
Сийдик чиқариш симптомлари кўпинча ИВОнинг жисмоний мавжудлиги билан 
боғланади. Детрузорнинг гиперфаоллиги ПСЙСда кузатилган тўплаш симптомларига 
ҳисса қўшади деб ҳисобланади. 
ПБХГга нисбатан иккинчи даражали бўлган ПСЙС кўпинча ҳаёт учун хавфли 
бўлмаса ҳам, уларнинг ҳаёт сифатига таъсири сезиларли бўлиши мумкин ва уларни 


166 
эътиборсиз қолдирмаслик керак. ПБХГ билан боғлиқ ПСЙСнинг ҳаёт сифатига таъсири 
бир қатор аҳоли гуруҳларида ўрганилганда, кўпчилик учун даволанишга мурожаат 
қилишнинг энг муҳим сабаблари - бу симптомлар билан боғлиқ безовталикнинг оғирлиги 
ва даражаси бўлган (Bother score – Bs). Бу беморнинг аҳволини баҳолаш ва даволаш 
тактикасини танлаш учун жуда муҳимдир. 
Анъанавий тарзда, даволашнинг асосий мақсади простата безининг катталашиши 
натижасида келиб чиққан, безовта қилувчи ПСЙСни енгиллаштириш бўлган. Охирги 
вақтларда даволаш қўшимча равишда касалликнинг ривожланишини ўзгартиришга ва 
ПБХГ билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олишга қаратилган. 
Альфа-адренергик рецепторлари антагонистлари (альфа-блокаторлари), 5-альфа редуктаза 
ингибиторлари, антихолинергиклар ва фитотерапевтик воситаларни ўз ичига олган 
препаратларнинг турли хил фармакологик гуруҳлари қўлланилади. ПБХГ учун тўғри 
тиббий даволаш усулини танлаш ҳақиқатан ҳам қийин ва у доимо ўзгариб туради. 
ПБХГ билан боғлиқ ПСЙС билан азият чеккан эркаклар учун медикаментоз 
терапия қўлланилишининг кенг тарқалганлигига (ва кўпинча биринчи навбатда) қарамай, 
ҳалигача ПСЙС/ПБХГ мавжудлигида жарроҳлик аралашуви дастлабки аралашув 
сифатида кўрсатиладиган ва тавсия этилиши керак бўлган клиник ҳолатлар сақланиб 
қолмоқда. Ушбу миллий баённомалар ПБХГ ва у билан боғлиқ бўлган ПСЙСни 
ташхислаш ва даволаш учун фойдали маълумотлар материали сифатида хизмат қилади 
деб умид қиламиз.

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish