Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг


Сийдик-таносил аъзоларининг инфекцион ва яллиғланиш касалликлари



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet233/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

Сийдик-таносил аъзоларининг инфекцион ва яллиғланиш касалликлари: 

Уретритлар – сийдик чиқариш каналининг яллиғланиши; 

Простатит – простата безининг яллиғланиши; 

Эпидидимит ва орхит –мояк ва мояк ортиғининг яллиғланиши. 
Юқоридаги касалликларнинг энг даҳшатли асоратлари уросепсис бўлиб, ўлим 
ҳолатига ҳам олиб келиши мумкин. 
Яллиғланиш жараёнининг сабабчиси бактериялар, замбуруғлар ва вируслар бўлиб 
ҳисобланади. Микроорганизмлар сийдик йўлларига жинсий алоқа орқали юқтириш ёки 
катетер ўрнатилиши ва сийдик йўлларида жарроҳлик аралашувлари натижасида киради. 
У оғриқли ва тез-тез сийиш, сийдикнинг хиралашиши, сийдик чиқариш каналидан 
йирингли ва шилимшиқ ажралма чиқиши, ўткир пиелонефрит ривожланганда ёнбошда ва 
қов усти соҳасида, моякда оғриқ, тана ҳарорати кўтарилиши каби ҳолатлар билан намоён 
бўлади. 
Зудлик билан урологга мурожаат қилиш лозим, у зарур бўлган текширувларни 
ўтказишни белгилайди: кўрикдан, сийдик анализи, сийдикнинг бактериал экмаси, сийдик 
йўлларининг ультратовуш текшируви ва керак бўлганда рентгенологик диагностика 
усуллари. Текширувларнинг аксарияти поликлиника шароитида ўтказилиши мумкин. 
Аммо асоратлар мавжуд бўлса ва ташхислашда қийинчиликлар мавжуд бўлса, 
ихтисослашган клиникаларга мурожаат қилиш талаб қилиниши мумкин. Кўпгина 
ҳолларда, асоратлар ва хавф омиллари бўлмаган ҳолларда, СЙИ амбулатория шароитида 
даволанади, аммо юқори ҳарорат ва асоратлар кузатилса, касалхонага ётқизиш ва 
касалхонада кузатувларни олиб бориш ва эҳтимол жарроҳлик йўли билан даволаш талаб 
қилинади. 
Ҳозирги вақтда юқорида кўрсатилган касалликларни даволаш, ўз вақтида 
шифокорга мурожаат қилиш билан самарали олиб борилмоқда, текширув зарур 
даволашни тайинлашга ёрдам беради. 
Касаллик сабабчиси микроорганизмлар эканлигини ҳисобга олиб, антимикробли 
даволаш буюрилади, оғриқ синдроми мавжуд бўлган ҳолларда оғриқ қолдирувчи 
воситалар буюрилади ва қўшимча даволаш сифатида кўрсатмаларга кўра вена орқали 
дори воситалари тайинланади. Шунингдек қўшимча даволаш ва профилактика сифатида 
фитопрепаратлар тавсия этилади. Шифокор тавсияларига, дори воситаларини қабул 
қилиш режимига, дозалари ва частотаси ва киритиш усулларига қатъий риоя қилиш керак. 
Аммо ҳар қандай даволаниш самарали бўлиши учун у назорат қилиниши керак. 
СЙИ етарли ва самарали бўлиб кўринган даволаниш билан ҳам қайталаниши 
мумкин. 
Бу қайталанувчи сийдик йўли инфекцияси деб аталади. Қайталаниш сабаблари 
жуда кўп. Бунинг учун бошқа мутахассислар (гинекологлар, клиник бактериологлар ва 
фармакологлар) иштирокида чуқурроқ текширув ўтказилиши ва узоқроқ даволаниш талаб 
қилиниши мумкин, бу эса бемордан сабр-тоқат ва тартибни талаб қилади. Бу аҳлоқий 


161 
терапия ҳамдир, гигиенага риоя қилиш, жинсий йўл билан юқадиган касалликлар 
ҳолатида эса жинсий шерикни ҳам даволашдан иборатдир. 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish