Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

3.15.4. Дистанцион литотрипсия 
ДЛТ болаларда сийдик найи тошлари учун биринчи қатор даволаш усули 
ҳисобланади. ДЛТ 10 мм катта ўлчамдаги тошлар, «тиқилган» тошлар, кальций 
оксалатнинг моногидрати ёки цистин тошлари ёки номақбул анатомия, ҳамда тошни 
нишонга олиш қийин бўлган ҳолатларда самараси камдир. 
Болаларда ДЛТ бўйича олиб борилган тадқиқотлар маълумотларига кўра, умумий 
самарадорлик 70-90%ни, қайта даволаш даражаси 4-50%ни ва қўшимча аралашувларга 


63 
эҳтиёж 4-12,5% ни ташкил қилади [210]. Болалардаги ДЛТ бўйича ўтказилган 14 та 
тадқиқотнинг (n = 1842) мета-таҳлилида 10 мм дан кичик ўлчамдаги тошларда 10 мм дан 
катта бўлган тошларга нисбатан статистик жиҳатдан юқори самарадорлик кузатилади
бунда тош катталашиши билан қайта даволаш кўрсаткичлари ошиши қайд этилган [211]. 
Буйракларда тошлар мавжудлигида юқори ва паст частоталарни таққослашга бағишланган 
мета-таҳлилда ДЛТнинг самарадорлик, жиддий ножўя таъсирлар ёки асоратлар 
кўрсаткичларига таъсири ва резидуал фрагментлар бўйича такрорий аралашувлар ҳақида 
жуда паст сифатли маълумотлар аниқланди [209]. ДЛТ болалар томонидан янгил 
ўтказилади, замонавий тадқиқотларда асоратларнинг частотаси эса 15%га етади, улар 
асосан сийдик найидаги «тошли йўлакча»нинг обструкцияси билан ифодаланади [212]. 
Бироқ, яхши натижаларга эришиш учун кўпинча умумий анестезия талаб қилинади. 
Замонавий литотриптерларнинг ривожланиши билан (иккинчи ва учинчи авлод), айрим 
ҳолларда, яхши жавобгарликка эга катта ёшдаги болаларда томир ичи седацияси, бемор 
томонидан назорат қилинадиган анальгезия ёки медикаментоз қўллаб қувватлашсиз 
самарали ДЛТ амалга оширилмоқда. 
Буйрак тошларида ДЛТ ва литолитик даволаш, ҳамда буйрак тошлари ёки сийдик 
найининг дистал бўлимидаги тошларда контакт лазер ёки пневматик литотрипсия билан 
ДЛТ таққосланган сўнгги мета-таҳлил натижаларига кўра, ДЛТ самарадорлиги, жиддий 
ножўя таъсирлар ёки резидуал тошларга оид асоратлар ва иккиламчи аралашувлар бўйича 
ишончли хулосаларни чиқариб бўлмайди [209]. 
Пастки косачада 1-2 см ўлчамдаги тошлар мавжудлигида ДЛТнинг миниТОНЛТга 
нисбатан самарадорлиги кам (НХ 0,88; 95% ИИ 0,80-0,97, маълумотларнинг ўртача 
сифати); бу тез-тез такрорий аралашувларнинг ўтказилиши билан боғлиқ (НХ 2,50; 95% 
ИИ 1,01-6,20; маълумотлар сифати паст); аммо, ДЛТдан кейин жиддий ножўя таъсирлар 
хавфи пастроқ (НХ 0,13; 95% ИИ 0,02-0,98; маълумотлар сифати паст) [213]. 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish