Рўйхатга олинадиган операциядан кейинги инфекциялар нозологик шаклларининг рўйхати
Касалликлар номланиши
|
ХКБ -10 бўйича шифрлари
|
вирусли, бактериал пневмониялар
|
J 12- J 15
|
стрептококкли септицемия
|
A 40
|
бошқа септецемиялар, жумладан:
|
A 41
|
Сепсис
|
A 41.8
|
газли гангрена
|
A 48.0
|
бактериал менингит, менингоэнцефалит, ва менингомиелит
|
G00 , G04.2
|
энцефалит, миелит ёки аниқланмаган энцефаломиелит
|
G04.9
|
флебит ва тромбофлебит
|
180
|
ўткир перитонит
|
K75.0
|
Остеомиелит
|
M 87
|
жинсий йўллар ва чаноқ аъзоларини муваффақиятсиз абортдан кейинги асоратли инфекциялари
|
O07.0
|
бошқа кўрсаткичлар тўпламларида таснифланмаган, операциядан кейинги жароҳатларни четларини кенгайиб кетиши.
|
T81.3
|
бошқа кўрсаткичлар тўпламларида таснифланмаган муолажалар билан боғлиқ бўлган инфекциялар (серомалар, инфильтратлар ва бошқалар)
|
T81.4
|
юрак клапанлари протезлари ва бошқа юрак ва томир мосламалари, имплантатлари ва трансплантатлари билан боғлиқ бўлган инфекциялар
|
T82.6,7
|
сийдик таносил тизимига қўйилган мосламалар, имплантатлар ва трансплантлар билан боғлиқ бўлган инфекциялар
|
Т83.5.,6
|
ички фиксация қилинадиган мосламалар билан эндопротезлаштирилган, ички протезэндопротезлар, ички бирктирувчи мосламалар, ички протез мосламалар, имплантатлар, трансплантатлар билан боғлиқ инфекциялар
|
Т84,5,7,7
|
ампутация қилинган культларни инфекциялари
|
Т87.4
|
бошқа турдаги ички протез мосламалар, имплантатлар ва трансплантатлар билан боғлиқ бўлган инфекциялар ҳамда яллиғланиш реакциялари
|
Т85.7
|
инфузия, трансфузия ва даволовчи инъекция билан боғлиқ бўлган инфекциялар
|
Т80.2
|
ўткир цистит
|
N30.0
|
уретрал абсцесс
|
N34.0
|
локализацияси аниқланмаган сийдик йўллари инфекциялари
|
N39.0
|
беморларни даволаш муассасасида бўлган даврида келиб чиққан бошқа инфекцион касалликлар, инфекцион касалликлар қўзғатувчиларни ташувчанлик
|
ХКБ-10 да нозологик шакллар тегишли кодлар билан белгиланган
|
11.32. ДПМларида ҳар бир аниқланган ШИИлари ҳолати тўғрисида ҳудудий ДСЭНМга белгиланган тартибда шошилинч хабарнома Ф-058/х юборилади.
11.33. Шифохона ичи инфекцияси билан касалланган беморлар сони 3 та ва ундан кўп бўлса, уларда касаллик манбаси битта бўлиб, юқтирувчи омиллар умумий бўлса гуруҳли ШИИ деб ҳисобланади. ДПМларида гуруҳли ШИИ келиб чиққанлиги тўғрисида ҳудудий ДСЭНМ ўзининг юқори санитария-эпидемиологик назоратини олиб борувчи ташкилотига навбатдан ташқари маълумот беради, унда керакли ҳажмда маълумотлар бўлиши лозим.
11.34. Эпидемик (вспышка) вазиятлар қайд этилган ҳолатларда эпидемиологик суриштирув ўтказган ДСЭНМ мутахассиси томонидан муассасада ўтказилиши керак бўлган эпидемияга қарши чора-тадбирлар ҳажми белгиланади.
11.35. Ҳар бир ШИИ ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида ва тўла берилиши бўйича жавобгарлик ДПМни раҳбарига юклатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |