10. Поликлиниканингжарроҳлик кабинетларида санитария-гигиена, эпидемига қарши ва дезинфекцион тартиб.
10.1. Жарроҳлик кабинетининг мудири жарроҳлик кабинетида санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тартибларга риоя қилиш бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олади.
10.2. Тиббий ходим жарроҳлик кабинетига ишга киришдан олдин амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ тиббий кўрикдан ўтади.
10.3. Турли яллиғланиш ва йирингли касалликлари бўлган ва ҳолсизлик, иситма, ўткир юқумли ичак касалликлари ва бошқа ўткир касаллик белгилари мавжуд бўлган тиббий ходимлар ишга қўйилмайди.
10.4. Жарроҳлик кабинетларда ишловчи барча ходимларни ҳалқум, тери касалликлари ҳамда тиш кариесларини ўз вақтида аниқлаш учун диспансер ҳисобда туришлари керак.
10.5. Поликлиника бош врачи ўринбосари бир йилда бир марта жарроҳликга ихтисослашган кабинетларда ишловчи ходимларни вирусли гепатит В,Сга текширув ўтказишни ташкил этади.
10.6. Жарроҳлик кабинетларида 2 та боғлов хонаси бўлиши керак.
а ) асептик боғлов хонаси
в ) септик боғлов хонаси
10.7. Ҳар бир бемор учун алоҳида боғлов операция тўпламидан фойдаланилади.
10.8. Ишловчи ходим махсус кийимда ишлайди, операция (боғлов) ўтказишдан аввал халатни алмаштиради ва махсус фартук, стерил қўлқоп тақиши керак.
10.9. Операция (боғлов) ўтказишдан олдин жарроҳ ва ҳамшира қўлини стерилланган чўтка билан (стерилланган салфетка билан) совунлаб 1 дақиқа давомида ювади кейин антисептик воситалар билан қўлларига ишлов беради сўнгра стерилланган жарроҳлик қўлқопини кияди. Ходимларни тирноқлари калта қилиб олинган бўлиши шарт, қўлларида тақинчоқлар бўлмаслиги керак.
10.10. Ҳар бир бемордан сўнг қўлларни ювиш ва қайтадан ишлов бериш зарур, операция столи дезинфекцияловчи воситалар билан икки маротаба артилади.
10.11. Юзаларга ишлов берилгандан сўнг латта ювилади, қуритилади ва қуруқ ҳолатда сақланади.
10.12. Тиббий анжомлар фойдаланилгандан сўнг дарҳол таркибида 0,5%ли хлор бирикмаси бўлган эритмада (ёки бошқа дезинфектантда тегишли концентрацияда) 10 дақиқа давомида зарарсизлантирилади, сувда ювилиб, МСБга стерилизациядан олдинги тозалов ва стерилизация қилиш учун топширилади. Боғлов материаллари эса дезинфекция қилиниб ҳаракатдаги меъёрий ҳужжатларга асосан йўқотилади.
10.13. Жарроҳлик кабинетларига поликлиникани бошқа кабинетидаги бўлимларида ишловчи ходимларни кириб чиқиши тақиқланади, ўз навбатида жарроҳлик кабинетида ишловчи ходимларни ҳам поликлиникани бошқа кабинетларига, бўлимларига чиқиб юришлари, шунингдек махсус кийим билан поликлиникани ҳудудида, кўчада юриши ҳамда ҳожатхонага кириши тақиқланади. Кабинетдан чиқишга эҳтиёж бўлганда ходим халатини ечиб чиқиши керак.
10.14. Жарроҳлик кабинетига келувчи беморлар учун поликлиникада устки кийимларини ечиб киришлари учун гардероб хона, кабинетда эса махсус кийим илгич ташкил этилган бўлиши керак.
10.15. Жарроҳлик кабинетини барча буюмлари, жиҳозлари, махсус кийимлари ва бошқа барча нарсалари белгиланган(маркировкаланган) бўлиши лозим.
10.16. Жарроҳлик кабинетида жорий тозалов бир кунда 3 марта ўтказилиши керак, жумладан бир марта дезинфекцияловчи воситалар қўллаган ҳолда.
10.17. Мукаммал тозалов ҳафтада 1 марта ушбу Сан.ҚваМнинг 3-иловасига мувофиқ ўтказилади.
10.18. Ҳудудий ДСЭНМи лабораторияси йилнинг ҳар чорагида 1 марта ташқи муҳитни бактериялар билан ифлосланиш даражасини, жарроҳлик анжомларни ва боғлов материалларни стериллиги лаборатория усули билан текширилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |