9. Анаэроб инфекцияли беморларнинг палаталарида санитария–гигиена қоидалари.
9.1. Анаэроб микроблар келтириб чиқарадиган гангрена касаллигида, касаллик манбаи бўлиб, касалликни барча шаклларидаги эмфезиматоз, токсик шишли, аралаш ва газли йирингли беморлар ҳисобланади.
9.2. Газли гангренани (қорасон) қўзғатувчиси патоген шаклдаги клостридий туркумига кирувчи анаэроб бациллалар ҳисобланади. Микроблар йиғиндилари,қоидада кўра, фақат патоген клостридийлардан ёки патоген ва патогенлик хусусияти кам бўлган клостридийлар қўшилган анаэроб бактериялар стафилакокклар, ичак таёқчалари, протейлардан иборат бўлади.
9.3. Инфекцияни асосий юқиш йўли мулоқот орқали. Газли гангрена инфекцияси тери қопламларини ёки шиллиқ пардаларни бутунлиги бузилганда тупроқ орқали, ифлосланган чойшаблар, кийимлар, етарли даражада стерилизация қилинмаган тиббий асбоб-анжомлардан фойдаланилганда, шприцлар, игналар, чокловчи ва боғлов материаллари ҳамда ишлов берилмаган тиббий ходимни қўллари орқали юқиши содир бўлади.
9.4. Газли гангренали беморларни даволаш учун бўлимда алоҳида палата ажратилади.
9.5. Анаэроб инфекция билан беморлар даволанадиган хоналарни барчаси деворга осилган ёки шифтга қўйилган бактериоцид лампалар билан жиҳозланиши лозим.
9.6. Зарурат бўлганда бемор қабул бўлими орқали тўлиқ ёки қисман санитария тозаловидан ўтади, яъни душ қабул қилади, тирноқларини олади ва бошқалар.
9.7. Бемор бўлимга ётишдан аввал ёки чиқарилгандан кейин беморни кровати, тумбочкаси ва бошқа жиҳозлари таркибида 0,5%ли ювувчи эритмаси бўлган 6%ли перекис водород билан латтани яхшилаб намлаб артиб чиқилади. Спорали бактерия шакллари учун белгиланган тартибда камерали дезинфекция билан ишлов берилгандан сўнгкроватга чойшаб-тўшак тўплами тўшалади.
9.8. Идишлар ишлатилганидан сўнг овқат қолдиқларидан тозаланиб соданинг2%ли эритмасида ивитилади ва 20 дақиқа давомида қайнатилади, сўнгра оқар сувда ювилади ва ёпиқ шкафда сақланади.
9.9. Палаталарда тозалов бир кунда камида 2 марта таркибида 0,5%ли ювувчи эритмаси бўлган 6%ли перекис водород билан намли артиш усулида ўтказилади.
9.10. Тозалаш воситалари (челак, тоғора, латта ҳ.к.) маркировкаланади ва белгиланган мақсадда ишлатилади. Латта ишлатилгандан сўнг 20 дақиқа давомида 2 кгс/см2 (132°С) да автоклавда стерилланади.
9.11. Жарроҳ, муолажа ҳамшираси боғлов хонасига киришдан олдин ниқоб тақади, халат ва бахилла кияди. Операция ва боғлов ўтказиш вақтида клёнкали фартук тақиб оладилар, фартук ҳар бир операциядан ёки боғлов ўтказилгандан кейин таркибида 0,5%ли ювувчи эритмаси бўлган 6% ли перекис водород билан намланган латтада артилади.
9.12. Операцион ва боғлов материалларини зарарсизлантирмасдан ташлаб юбориш қатъиян тақиқланади.
9.13. Операцион-боғлов хоналарини тозалаш ишлари 0,5% ювиш воситаси билан 6% ли водород пероксиди эритмасини қўллаб нам усул билан кунига камида 2 марта тозалаш амалга оширилади. Жорий тозалов ўтказиш шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиб бажарилади.
9.14. Беморларга гипербарик оксигенация муолажалари ўтказилаётганда бемор тагига ҳар бирига алоҳида кичик турдаги матрас ва ёстиқчалар қўйилади. Бу талабни бажаришга имкон бўлмаганда бемор тагига солинадиган кўрпача клёнка ёки плёнка ғилоф билан ўралган ҳолда қўйилади. Муолажалар ўтказилгандан кейин устидаги жилди алмаштирилади. Тагига тўшалган кўрпача дезинфекцияловчи эритмада намлантирилган латта билан артилади.
9.15. Ҳар бир оксигенация муолажалари ўтказилгандан кейин барокамерани ички юзалари таркибида 0,5% ли ювувчи эритмаси бўлган 6%ли перекис водородда ҳўлланган латта билан артиб турилади. Кейин стерилланган сочиқча ёки чойшаб билан яхшилаб артиб қуритилади.
9.16. Барокамера турадиган хона ҳар куни камида 2 марта таркибида 0,5% ли ювувчи эритмаси бўлган 6%ли перекис водород билан намли артиш усулида тозаланади. Шу билан бир қаторда барча буюмлар аппаратлар ҳам дезинфекцияловчи воситалар билан артилади ва қуритилади. Гипербарик оксигенация муолажаларини ўртасидаги танаффус вақтларида бактериоцид лампа ёқиб қўйилади.
9.17. Операция ва боғловлар ўтказилгандан кейин фойдаланилган барча тиббий анжомлар таркибида 0,5% ли ювувчи эритмаси бўлган 6%ли перекис билан намланган латтада артиб турилади ёки таркибида 0,5%ли ювувчи эритмаси бўлган 6%ли перекис водородга 60 дақиқага солинади ёки 20 дақиқа давомида қайнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |