5. Нафас йўллари наркоз аппаратларини (ННА) тозалаш ва дезинекциялаш 5.1. Нафас йўллари наркоз апппарати, анестезиологик аппаратлар ва ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратларини янгиси, шунингдек фойдаланилаётганлари ҳар бир фойдаланилгандан сўнг (ювилиб зарасизлантирилиб) ишлов берилади.
5.2. Нафас йўллари наркоз аппарати анестезиология аппаратлари ва ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратлари қандай материалдан тайёрланганлигини эътиборга олиб 2 хил усул билан ишлов берилади.
а) қисмларга ажратилиб;
б) йиғилган ҳолда.
5.3. Сунъий нафас ва ўпкани вентиляция қилишда бактериал-вирусли фильтрлардан фтизиатрия амалиётларида хона фильтрларидан фойдаланилади.
5.4. Замонавий нафас йўллари наркоз аппаратларини дезинфекцияси ва стерилизацияси аппаратнинг ўзига таълуқли бўлган йўриқнома асосида ўтказилади.
5.5. Нафас йўллари наркоз аппаратларини, анестезиология жиҳозларини ва сунъий нафас олдириш аппаратларини ишончли зарарсизлантиришдан ўтказишни мажбурий шартлари, уларни ювишда майда қисмларга ажратган ҳолда амалга оширилади.
5.4. Янги олинган аппаратлар устидаги чанглардан, устига сепиб қўйилган моддаларидан тозалаш учун ва ишлатилаётганлари фойдаланилгандан сўнг тўқима бўлакларидан, аъзолар қолдиқларидан зарарсизлантириш учун ишлов берилади.
5.5. Ювиш жараёни (қисмларга ажратилганда) бир қатор кетма-кетликни ўз ичига олади.
5.5.1. Тайёрлаш жараёни: қисмларга ажратиш, қопқоқларни очиш, шлангларни ажратиш, чиқинди йиғиладиган идишларини тозалаш ва хакозолар.
5.5.2. Қисмларни дезинфекцияси 3% ли перекис водород эритмасида 60 дақиқа давомида чўктирилади ёки бошқа турдаги дезинфектант билан унинг йўриқномасига мувофиқ барча қисмларига ишлов берилади.
5.5.3. Дезинфекция қилингандан кейин имкон қадар қисқа муддат ичида оқар сувда ювилиши керак. Бу айниқса аппаратларни уланадиган элементларида, трубкаларида чиқиндиларни, эксудантларни ва қонни қуриб, қотиб қолмаслиги учун аҳамиятлидир.
5.5.4. Қисмлар ювувчи эритмада пахта-докали тампонлар билан ювилади. Тозалов, ювиш ишларини бажаришда ўткир санчилувчи предметлардан, “шётка ва ёрш”лардан фойдаланмаслик керак, булардан фойдаланилганда найларни ичида толалари қолиб кетиб, нафас йўлларига ишлатилган вақтда тушиб қолиш хавфи бўлади. Докали тампонлар ювиш учун бир марта фойдаланилади.
5.5.5. Қисмлар оқар сувда 3 минутдан кам бўлмаган муддатда ювиб чайилади.
5.5.6. Қўшилган ишқор қолдиқларини аниқлаш учун фенольфталеин синамаси қўйилади. Ишқор қолдиғи аниқланганда (синама мусбат натижа берганда) назорат учун намуна олинган анжомларни ҳамма тўплами манфий натижа олингунга қадар қайта тозаланади.
5.5.7. Нафас йўллари наркоз аппаратлари 6% ли перекис водород эритмасида 360 дақиқа давомида тўла чўктирилиб ёки бошқа дезинфектант билан йўриқнома асосида стерилизация қилинади. Стерилизациядан олдинги тозалов ва стерилизациянинг барча босқичлари операция блокида ўтказилади.
5.5.9. Аппаратларнинг барча қисмлари стерилизация қилингандан кейин стерил сув билан чайилади ва стерилланган чойшаб билан қуритилади ва бошқа стерилланган чойшабга ўраб 1 сутка давомида сақланади.
5.5.10. Барча стерилизация олди ишлов бериш ва стерилизация босқичлари операция блокида ўтказилади.
5.5.11. Замонавий нафас йўли наркози аппаратлари ишлатилгандан кейин дезинфекцияси ва стрилизацияси мазкур аппаратни ўзидаги йўриқномага мувофиқ ўтказилади.