Боғлов хоналарига қўйиладиган талаблар
3.29. Боғлов хоналари “тоза” ва “йирингли” боғловлар учун қатъий алоҳида бўлиши талаб этилади. Боғлов хонаси битта хонадан иборат бўлганда, аввал тоза, кейин йирингли жароҳатларгамуолажалар ўтказилади. Тоза жароҳатларни ҳисобга олган ҳолда боғлов ишлари ўтказиш режалаштирилади.Иш якунида хонадаги барча жиҳозлар тозаланиб, дезинфекцияловчи эритмалар ёрдамида ишлов берилади.
3.30. Боғлов хонасида етарли миқдорда стерил асбоблар ва боғлов материаллари бўлиши керак.
3.31. Палатада боғлов ўтказиш 2 та қисмдан иборат: юқори қисми “стерил”, пастки қисми”ностерил” ҳаракатланадиган махсус столдан фойдаланилади.
3.32. Тўпламни юқори қисмига стерил латок жойлаштирилади, усти мато(пелёнка) ёки 4 қаватли сочиқ билан ёпилади. Латокка тиббий асбоб-анжомлар, боғлов материаллари, жароҳ ва ҳамшира учун стерил қўлқоплар жойлаштирилади.
3.33. Столнинг пастки қаватига ишлатилган тиббий асбоб-анжомлар, ишлатилган“Б” гуруҳга мансуб бўлган материаллар, пахтали шариклар “ишлатилган “Б” гуруҳга мансуб бўлган материаллар учун”деб белгиланган дезинфекцияловчи эритма сақланадиган идишлар жойлаштирилади. Лоток барча фойдаланилган тиббий асбоб-анжомлар билан бирга муолажа хонасида зарарсизлантирилади.
3.34. Боғлов ишлари боғлов хонаси ҳамшираси томонидан стерил қўлқопларда ўтказади.
3.35. Боғлов хонаси етарли миқдорда стерилланган тиббий асбоб-анжомлар ҳамда сарфланадиган материаллар билан таъминланиши лозим.
3.36. Боғлов ўтказилишида фойдаланадиган тўплам ҳар бир бемор учун алоҳида индивидуал бўлиши лозим. Индивидуал тўплам етарли миқдордаги жарроҳлик анжомлар ва боғлов материалларидан ташкил топган бўлиши керак. Боғлов тўпламининг таркиби боғлов ўтказиш турини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Боғлов тўпламларининг сони ўтказилиши керак бўладиган боғловлар сонига тўғри келиши керак, қўшимча 1-2 тўплам бўлиши керак. Имкон даражасида боғлов ўтказишда бир мартали тиббий буюмлар тўпламидан фойдаланиш керак. Бўлимда жарроҳлик амалиётлари ўтказилган ва ҳолати оғир бўлган беморларга боғлов бемор ётган жойнинг ўзида стерилланган боғлов тўпламларида ёки стерил лотокдаги анжомлардан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
3.37. Боғлов столини индивидуал тўплам билан жиҳозлашни муқобил (альтернатив )варианти сифатида стерилланган тиббий асбоб-анжомларни кун давомида6 соат муддатда фойдаланишга рухсат этилади, бунда шошилинч ҳолатлар учун боғлов материаллари солинган стерил бикс ҳам заҳирада туриши керак.
3.38. Боғлов столи, кушетка дезинфекцияловчи ишчи эритмаси воситаси билан артилади.
3.39. Тиббий ҳамшира ва шифокор халат (зарурат бўлганда фартук) кийиб, қўлқоп, ниқоб тақиб ишлаши керак. Бир марталик халатдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
3.40. Боғловларни ечгандаҳамшира қўлига стерил қўлқоп кийган холда бажаради.
3.41. Даволовчи врач (ҳамшира) боғловларни стерил қўлқоп билан ўтказади, ҳар бир боғловдан кейин қўлқоплар алмаштирилади.
3.42. Кўп мартали ишлатиладиган тиббий анжомлар дезинфекцияловчи эритмаларга бўктириш усули билан зарарсизлантирилиб, стерилизация олди тозалови ва стерилизация ўтказиш учун МСБга берилади.
3.43. Боғлов хоналарига ишламайдиган ходимларни кириши чекланади.
3.44. Боғлов хоналарида мукаммал ва жорий тозаловлар ушбу Сан.Қ.ваМнинг 3-иловасига мувофиқ бажарилади.
3.45. “Б” ва “В” синфига кирувчи тиббий чиқиндилар (1 марта фойдаланиладиган тўпламлар, боғлов материаллари, пахта-докали боғламлар, тампонлар, чойшаблар, ниқоблар, махсус кийимлар, салфеткалар, 1 марта ишлатиладиган тиббий жиҳозлар ва бошқалар)ни зарарсизлантириш амалдаги санитария қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
3.46. Жароҳатларга ишлов беришда, фақат дорихоналарда тайёрланганэритмалар (фурациллин, перекис водород ва бошқа)дан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |