Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Интенсив терапия ва реанимация бўлимларида шифохона ичи инфекциясининг профилактикаси



Download 465,66 Kb.
bet12/101
Sana19.03.2022
Hajmi465,66 Kb.
#501025
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   101
4. Интенсив терапия ва реанимация бўлимларида шифохона ичи инфекциясининг профилактикаси
4.1. Бўлимда узоқ муддат давомида реанимация ёрдами кўрсатиладиган беморлар учун алоҳида хона (реанимация зали), парвариш қилиш учун ўрта тиббиёт ходими ва операциядан кейинги даврда наркоз (карахт) ҳолатдан чиқариш учун қисқа муддатга кузатишга ётқизилган беморлар учун алоҳида хона ва ўрта тиббиёт ходими ажратилиши зарур.
4.2. Реанимация бўлимининг ходими махсус кийимлар тўплами (блуз ва иштон жамламаси, қалпоқ, тапочка, халат) билан таъминланади, жамлама ҳар куни алмаштирилади.
4.3. Бемор бўлимдан чиқарилганидан сўнг кроватолди тумбочкаси, кроват дезинфекцияловчи эритма билан дезинфекция қилинади. Тўшакларда намлик ўтказмайдиган жилдлар бўлганда улар дезинфектант эритмалари билан яхшилаб артилади.
4.4. Беморнинг келиб тушиши олдидан кроват тоза кўрпа-ёстиқ комплекти билан тўғрилаб қўйилади, ўрин-тўшаклар (тўшак, чойшаб, ёстиқ, ёстиқ жилд, кўрпа, кўрпа жилд).Чойшаблари ифлосланишига қараб алмаштирилади.
4.5. Йирик қон томирларга катетер қўйиб парваришлаш устидан назорат қилиш врач томонидан олиб борилади, беморни бевосита парваришлаш махсус ўқитилган ходим (ўрта тиббиёт ходими) томонидан олиб борилади.
4.6. Йирик вена ва артерияларга катетер қуйишда стерил жиҳозлардан фойдаланиб қўйилади, жумладан стерилланган қўлқоп, ниқоб ва салфеткалар.
4.7. Катетер қўйиладиган жой катетер қўйишдан олдин терига ишлатиладиган антисептиклар ёрдамида ишлов берилади.
4.8. Марказий қон томирларга катетер қўйиш муолажалари реанимация бўлимидаги ёки интенсив палатадаги кичик операцияларини рўйхатга олиш дафтарига қайд этилади.
4.9. Касаллик тарихига катетер қўйилганлиги тўғрисида қуйидагилар ёзилиши лозим: марказий венага катетиризация қўйишга бўлган кўрсатма, қўйилган кун, вақти, терини антисептик билан ишлов берилганлиги, қўлланилган анестизия усули, катетеризация қилинган томир, катетер тури ва ўлчами (серияси, рақами) нечанчи ўринда катетер қўйилганлиги, асоратлари ҳамда катетеризация ўтказган врачнинг И.Ф, имзоси, катетерни олган кун кўрсатилиши керак.
4.10. Қон томирда катетернинг бўлиш муддати врач реаниматолог томонидан, катетерни ўрнатган ҳолати ва ишлатилган ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Даволовчи врач томонидан ҳар куни катетерни ўрнатган ҳолати ва ишлаётганлиги ёритган ҳолда касаллик тарихига ёзиб борилади.
4.11. Катетер билан ҳар қандай муолажалар ўтказишдан олдин ходим қўлини ювади, қўлга тери асептиклари билан ишлов беради ва стерил қўлқоп кияди.
4.12. Катетер қўйилган жойни ёпиш учун махсус стерил матодан фойдаланилади.
4.13. Катетер қўйилган жойда инфекция борлиги белгилари пайдо бўлиши билан катетер олиб ташланади.
4.14. Ходим ҳар доим катетерга тегишдан олдин қўлини ва катетерга тегадиган жойни тери антисептиклари билан ишлов беради.
4.15. Сийдик пуфагини катетеризация қилиш фақат қатъий клиник кўрсатмалар бўлгандагина буюрилади.
4.16. Фақат стерилланган бир марта фойдаланиладиган сийдик катетерларидан фойдаланиш керак.
4.17. Сийдик катетерини қўйишдан олдин сийдик чиқариш йўли атрофи жойлари гигиеник тозаловдан ўтказилади.
4.18. Катетеризация фақат стерилланган қўлқопларда ўтказилади.
4.19. Катетерни сийдик йўли ичидаги ҳаракатини чеклаб қўйиш (шиллиқ пардаларни зарарлаб қўймаслик учун) учун уни мустаҳкам қўйиш талаб этилади.
4.20. Сийдикни йиғиш учун ёпиқ идишдан фойдаланиш керак.
4.21. Сийдик йиғиш идишига контаминацияга йўл қўймаслик ва сийдикни идишдан беморга қайтишига йўл қўймаслик (рефлюкс ҳолати) учун сийдик йиғиш идиши полдан юқори лекин бемор кроватидан паст қилиб ўрнатилади
4.22. Катетер мумкин қадар қисқа муддатда олиниши керак. Сийдик йўлида катетерни туриш муддати 3 кундан узоқ бўлмаслиги керак.
4.23. Агар бемордан чиқиндилар сачраб ифлосланиш эҳтимоли бўлса ходим клёнка фартук тутиб олиши керак, бошқа беморга муолажа ўтказаётганида фартукни алмаштириш талаб этилади.
4.24. Трахеостом трубаларни алмаштириш асептик шароитларда бажарилади, металдан тайёрланган трахеостом трубалар стерилизация қилиниши керак.
4.25. Транхеобронхеал томирларни санация қилинаётганда бир марталик стерилланган қўлқоп кийилади.
4.26. Нафас йўлларидаги суюқликларни очиқ системалардан фойдаланиб сўрилиб олинаётганда (аспирация қилинаётганда) бир марталик ишлатиладиган санация катетеридан фойдаланилади. Битта катетерни битта беморга 6 соат давомида физиологик эритма билан ювиб туриш ва қуруқ ҳолда сақлаш шарти билан фойдаланишга рухсат этилади.
4.27. Беморнинг нафас йўлларига ишлатиладиган анжомлар (эндотрахеал труба, бактериал фильтрлар, трахеостом каюла, трохеобронхеал томирлардаги секретларни сўриб оладиган катетерлар) стерил, бир маротаба ишлатиладиган бўлиши лозим.
4.28. Агар бир бемор учун қўйилган нафас йўлларига ишлатилаётган контурлар ифлосланмаган бўлса(яққол ифлосланиш, ишлаши бузилиши ва ш.к. ташқари), муддатидан қатъий назар фойдаланиш мумкин.
4.29. Шунингдек контурдаги хар қандай ифлосланишлар зудлик билан тозаланиши зарур.
4.30. Ҳар бир бемордан кейин наркоз аппарати зарарсизлантирилиб фойдаланилиши керак.



Download 465,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish