Профилактик,эпидемияга қарши ва дезинфекцион тартибларни ташкил этиш
Туғруқ коплекслари (бўлимлари)да шифохона ичи инфекцияларини келиб чиқиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида ушбу СанҚваМида ва ЎЗ.Рес.ни бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларида акс эттирилган санитария - эпидемияга қарши чора-тадбирлар ўз вақтида ва тўла ҳажмда ўтказилади.
2.2. Туғруқ комплекси (бўлими) камида 1 йилда 1 марта профилактик ювиш ва дезинфекция ўтказиш, жумладан зарурат бўлса жорий таъмирлов ўтказиш учун ёпилиши керак. (14 календар кунидан кўп бўлмаган муддатга)
2.3. Аёлни ҳолатини ҳисобга олиб,туғиш жараёнидаҳамроҳликдаги яқинларини иштироки(эри, яқин қариндошлари иштирокида) тавсия этилади. Туғруқда иштирок этадиган қариндошлари тоза кийимда ва пойафзалда (яъни уйдан олиб келиб бўлимда кийган кийими ва пойафзалида ) бўлиши керак.
2.4. Туғруқ комплексининг (бўлимининг) барча бўлимларида жорий тозалов ишлари ҳар куни ювувчи воситаларни қўллаган ҳолда ўтказилади. Туғруқ коплекси таркибида бўлинмаларда, хоналарда тозалов ўтказиш турлари ва сони турли хоналарида ушбу СанҚваМ нинг №3 иловасига мувофиқ ўтказилади.
2.5. Беморлар билан ҳар қандай алоқа ва уларда ўтказиладиган муолажалар бажарилишидан олдин ва кейин қўлларга гигиеник ишлов берилади.
2.6. Туғруқни қабул қиладиган ва туғруқдан кейинги парваришни амалга оширадиган тиббий ходим бажариши лозим:
-шахсий хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, (биологик суюқликлар билан мулоқотда бўладиган барча турдаги муолажаларни бажаришда қўлқоплар кийган ҳолда), туғруқ қабул қилишда ва операцияларда қўлни тозаловдан ўтказиш қоидаларига амал қилиш;
-ҳимоя кўзойнакларидан ёки махсус экранлардан фойдаланиш;
-кесувчи, санчилувчи асбоб ва анжомлардан ва игналардан фойдаланилганда эҳтиёт чораларига амал қилиш;
-ифлосланган чойшаб ва матоларга тегишни минимал даражага етказиш, уларни маркировкаланган қоплар ёки контейнерларга жойлаштириш, нам чойшаб ва матоларни нам ўтказмайдиган қоплар ёки контейнерларда ташиш;
-авария ҳолатлари содир бўлганда (асбоб, анжомлар санчилганда ёки кесиб кетганда, қон ёки биологик суюқликлар томоқ халқумга, бурунга ва кўзни шиллиқ қаватларига тегиб қолганда) меъёрий ҳужжатларга мувофиқ шошилинч профилактик чора-тадбирлар ўтказилади.
2.7. Акушерлик стационаридан чиқиб кетиш муддати она ва боланинг саломатлик ҳолатига қараб белгиланади. Эпидемиологик нуқтаи назардан туғруқдан 3-4-кун сўнг, шу жумладан, чақалоқ киндигининг тушишидан аввал чиқиб кетиши мақсадга мувофиқ.
2.8. Палата бўшагандан кейин якунловчи дезинфекция тури бўйича тозалов ўтказилади, ётоқ чойшаблари зарурат бўлса камерали дезинфекциядан ўтказилади ёки сув ўтказмайдиган жилдлар билан қопланган бўлса, дезинфекцияловчи эритмалар билан ишлов берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |